Назорат учун саволлар.
Товуш интенсивлиги қандай аниқланади?
Титраш қандай меъёрий кўрсаткичлар билан тавсифланади?
Шовқин ва титрашга қарши қўлланиладиган конструктив ва техник тадбирларни айтиб беринг?
Тебранишларни олдини олиш ва қарши курашда қандай
усуллардан фойдаланилади?
5. Титрашни олдини олишда қандай материаллардан фойданилади ?
6. Амарзизаторлар нима вазифани бажаради?
Адабиётлар
1. Безопасность жизнедеятелности. Под. ред. С. В. Белова, М, Высшая школа, 2002.
2. Ғ.Ё.Ёрматов, Ё.У.Исамухамедов, Меҳнатни муҳофаза қилиш,
Тошкент, Ўзбекистон нашриёти, 2002
3. 1. Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси, Тошкент, Адолат нашриёти, 2010 .
4. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги» қонуни. Тошкент, 1993.
5. Ў. Йулдошев У.Усмонов О. Қудратов. Меҳнатни муҳофаза
қилиш, Тошкент, Меҳнат, 2001.
5. О.Қудратов.Т.Ғаниев. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Тошкент, Меҳнат, 2004.
6-Мавзу.
Радиактив нурларнинг инсон организмига таъсири ва ундан сақланиш чора тадбирлари
Режа:
Ионловчи нурлар ва уларнинг турлари.
Электромагнит нурланиш.
Нурларнинг дозиметрик миқдорлари ва уларнинг ўлчов бирликлари.
Радиактив моддалар ва нурланиш манбалари билан ишлашда ҳимоя усуллари.
Таянч иборалар: Ионловчи нур, радиация хавфсизлиги, -нурланиш, -нурланиш, фотон нурланиш, - нурланиш, рентген нурланиш, нурланиш дозаси, эксвивалент доза, радиациянинг эквивалент бирлиги (бэр), ташқи нурланиш, ички нурланиш, махсус контейнерлар, инсонни нурланиш дозаси.
1. Ионловчи нурлар ва уларнинг турлари.
Саноат корхоналарида, илмий-тадқиқот ишларида, технологик жараёнларда, маҳсулотлар, моддалар сифати ва камчиликларини аниқлашда радиактив моддалар ва улар билан жиҳозланган ўлчов асбобларидан фойдаланилади. Шу сабабли, улардан фойдаланишда, инсонлар учун соғлом муҳит яратишда, радиация хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади.
Охирги йилларда радиация хавфсизлиги нормалари (НРБ-96) ва ионловчи нурлар манбалари билан хавфсиз ишлаш қоидалари (ОСП-92) ишлаб чиқилди ва шу асосда ишлар ташкил этилмоқда. Булар асосида икки йўналишда хавфсизлик коидалари таъминланмокда.
1.Лойиҳа, техник, тиббий, санитария ва гигиена чора тадбирларини қўллаш орқали ишловчи ходимлар ва аҳолини нурланиш даражасини йўл қўйиладиган даражагача камайтириш.
2.Аҳоли ва худудларни радиактив ифлосланиши, нурланиши ҳақида маълумотлар бериш, самарали назорат тизимини яратиш,
Муҳит билан таъсирланиб, турли сонларда электр разрядларини ҳосил киладиган нурлар ионловчи нурлар деб аталади.
Бу турдаги нурларга. - заррачалар, h-нейтронлар, (Р)-протонлар ва бошқалар мисол булади.
-нурланиш - гелий атоми ядроси оқимидан иборат бўлиб, камроқ ўтиш ва юқори даражада ионлаш қобилиятига эга.
-нурланиши - электронлар ва позитронлар оқимида иборат бўлиб - заррачага нисбатан кўпроқ ўтиш ва камроқ ионлаш қобилиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |