176
аниқлайди, тузилмаларнинг ҳаракатларига аниқ баҳо беради ва
камчиликларни айтиб, бундан кейин тузилмаларни тайёрлашда
нималарга эътибор бериш кераклигини кўрсатади.
Комплекс ўқув машқларида:
-объектларда ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилмаган
шароитда
тегишли сигнални олишдан тортиб, авария-қутқарув бошқа шошилинч
ишларни ўтказиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар
оқибатларини бартараф борасидаги фуқаро муҳофазаси
тадбирлари
комплекс қилиб чиқилади;
-олиб бориши зарур бўлган ишларни амалга ошириш масалаларида
ўтказилган тадқиқотлар натижаларига, эришилган даражага берилган
баҳога қараб ўрганиб чиқилади. Режани тадқиқотлар
бошчилигида бош
мутахассислар, тадқиқот раҳбарлари ўрганиб чиқадилар.
Биринчи йўналиш. Фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари
ишчилари ва хизматчиларини ва уларнинг ҳаётий фаолиятларини муҳофаза
қилишни таъминлаш:
1.Ишлаб чиқариш ходимларига (аҳолига) фавқулодда
вазият ҳақида хабар бериш.
2.Ишлаб чиқариш ходимлари яширинишини таъминлаш (муҳофаза
иншоотлари фондини яратиш).
3.Хавфли жойлардан аҳолини эвакуация қилиш.
4.Шахсий муҳофаза воситалари ва тиббий ёрдам воситалари,
радиациявий, кимёвий, биологик заҳарланиш ва шароитни назорат қилиш,
ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.
5. Ҳаётий фаолиятни таъминлаш - озиқ-овқатни, сувни зарарланишдан
муҳофаза қилиш.
Иккинчи
йўналиш. Асосий ишлаб чиқариш фондлари ва
(муҳандислик-техник мажмуа) муҳофаза қилинишини таъминлаш:
1.Темир-бетон конструкциялардан каркас типида жуда муҳим
иқтисодиёт объектларини қуриш.
2.Кам қаватли, сал чуқурлаштирилган турдаги иморатлар, иншоотлар
қуриш.
3.Муҳим объектларни ер остига, кон ковланмаларига жойлаштириш.
4.Конструкциялар мустаҳкамлигини ошириш.
5.Вертикал конструкцияларни горизонталларига алмаштириш.
6. Иморатларни, иншоотларни ўраш (тупроқ тортиш)
. Энергия, сув, газ,
иссиқлик таъминоти тизимларини барқарор ишлашини таъминлаш.
Учинчи йўналиш. Иқтисодиёт объектларини фавқулодда вазиятда
барқарор ишлашга олдиндан тайёрлаш. Шикастловчи иккиламчи
омиллар
таъсирини чеклаш:
1.Технологик жараёнларни фавқулодда режимларда ишларга
тайёрлаш;
2
. Фавқулодда вазиятлар тасирини камайтириш;
3.Эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларни аниқлаш ва уларни
бартараф этиш.
177
Ў
рганувчиларнинг ҳар бир тоифаси учун тайёргарлик
шакл ва
усуллари бир комплексда қўлланилади. Масалан, раҳбарият ва бошлиқлар
таркиби учун команда-штаб ўқув машқи, тузилмалар учун махсус-тактик,
қолган қатнашчилар учун мавжуд шароитга тўғри келадиган маълум
вазифаларни бажаришда олиб бориладиган амалий машғулотлар ва
машқлар.
Ўз моҳияти бўйича комплекс ўқув машқлари- шу объектнинг
фуқаро муҳофазаси, фавқулолда вазиятларнинг
олдини олиш ва уларда
ҳаракат қилиш масалалари бўйича тайёрлигининг намойишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: