Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎРНИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎРНИ 
Б.Э. Тураев (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти доценти) 
А.Ш.Адилова (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти 
ассистенти) 
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” доирасида талабаларнинг билим ва 
кўникмаларини ривожлантириш таълим тизимининг тузилмаси ва мазмунини 
илғор фан ютуқлари ва ижтимоий тажрибага таянган ҳолда, илмий-услубий 
жиҳатдан асосланган янги, замонавий услубиётлар билан бойитиш, 
шунингдек таълим жараёнини ташкил этишда инновацион технологияларни 
фаол қўллаш орқали амалга оширилади. Тингловчилар билимининг турлича 
бўлиши, шунингдек, билишга бўлган эҳтиёжлар ва қобилиятларнинг 
йўналтирилган бўлиши, ўқитувчининг маъсулиятини оширибгина қолмай, 
балки ундан ўқитишнинг энг самарали усулларини қўллаб, таълим жараёнини 
ташкил этишни талаб этади.
Демак, тингловчиларни тренингга асосланган, педагогик технологиялар 
ёрдамида муаммоли ўқитиш, ўз устида ишлашни тўғри ташкил этиш 
усулларини жорий этиш педагогларнинг бош мақсадидир. Педагогик ўқув 
режасига асосан тингловчилар қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиши 
лозимлиги, қандай билимларни ва қайси таълим элементлари ёрдам 
беришини, ўқув режасининг асосий компоненталарини, таълим бериш 
жараёни усулларини ишлаб чиқишда маълумотларни етказишнинг кетма-
кетлигини тўғри белгилаш; тингловчиларга материалларнинг энг самарали 
усуллари ёрдамида, муаммоли ўқув вазиятлар орқали етказиш; уй 
вазифаларини бажарилишида аниқ мос келувчи технологияларни танлаш 
кабиларга алоҳида аҳамият бериш лозим. 
Давлат таълим стандартлари ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури “ 
тўғрисидаги қонунга кўра, ҳар бир мутахассис ўз соҳасини мукаммал билиш 
билан бир қаторда компьютер технологияларини етарлича ўзлаштирган 
бўлиши керак. Мавзуларни ёритишда ва инновацион технологияларни қўллаш 
дарс самарадорлигини оширишига асос бўлмоқда. Физика дарсида ахборот ва 
инновацион технологиялар орқали мутахассислик фанлари билан боғлиқ 
бўлган масалалар устида ишланмоқда. Масалан, Access МБ ( маълумотлар 
базаси)ни ўрганиш давомида HTML, MS Office, Excel, Power Point дастурлари 
ёрдамида интерфаол ўтиш, электрон дарсликлардан, тематик Интернет 
манбаларидан фойдаланишда талабалар фанни ўрганиш билан бир қаторда, 
мутахассисликларига доир физик терминларнинг таҳлили билан ҳам 
шуғулланадилар. Дарсларда “Тезкор сўров”, “Ақлий ҳужум”,”Кластер”ва 
ахборот технологияларидан фойдаланилмоқда. “Тезкор сўров”, “Ақлий 
ҳужум”, ”Кластер” технологиялари ёрдамида фанлараро боғланишни амалга 


116 
ошириш талабаларни мутахассислик фанларини ҳам катта қизиқиш билан 
ўрганишларига замин яратмоқда. Мавзуларни ёритишда ахборот ва 
инновацион технологияларни қўллаш орқали талабаларни компьтер 
саводхонлиги ҳам оширилади. Демак ўқитувчи талабаларни ягона мақсадга 
йўналтира олса ва ўқув жараёнини тўғри ташкил этса, бу унинг таълим 
жараёнида бошидан-охиригача тўлиқ иштирок этиш вазифасидан холос этади. 
Дарс жараёнидаги вазифалардан галдагиси амалий, лаборатория дарсларни 
тренинг тарзида, Интернет ёрдамида видео материаллардан, анимацион ва 
виртуал лаборатория ишларидан фойдаланиб ташкил этилиши таълим 
сифатини оширади. Бунинг учун HTML, C++, Dreamweaver, Scape, Adobe 
Potoshop, 3D Max, Macromedia Flash, Jscript каби дастурлардан фойдаланиш 
юқори самара бериб, электрон ўқув материаллари, электрон дарсликларни
талабалар томонидан тез ва осон ўзлаштирилишига имкон яратади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish