99
Ўқитувчи талабаларни тажрибалаи инглиз тили мутахассиси бўлиши
учун Иновацион методларни, инглиз тилидаги қўшиқ, кино, клип, спорт
шархлари каби мултимедиа махсулотларни ўқув жараёнига қўллай билиши
керак.
Шунингдек, биз ахборот портлаш даврида яшамоқдамиз.
Ахборот
чанқоқлиги сезилгач, бугунги кунда биз ахборот шаршараси тубига чўка
бошладик. Электрон таълим ўтган даврда таълим тизимига жадал кириб
келгани учун хам таълим катализатори хисобланади. Мана ўн йилдирки,
инсоният бу ўқитувчилар ва талабаларга сезиларли даражада афзалликлар
келтирмаганини таъкидлаб келмоқдалар.
Электрон таълим инструментлари биз яшаётган ва яшашга ўрганаётган
дунёни ўзгартирмоқда. Электрон таълим
инструментларининг ахборот-
коммуникацион технологиялари (АКТ) сифатида янгича қўлланилиши ўз
ичига радио, телевидение, шунингдек проектор, интерфаол доскалар, ноутбук,
блоглар, компьютер, интернет, фотоаппаратлар, аудио қурилмалар, сканер,
принтер, электрон почта, видеоанжуман ва бошқа кўплаб янги рақамли
қурилмаларни олувчи алоқа ёки илова қурилмалари хозирги пайтда нафақат
мактаб, коллеж ёки ОЎЮларидаги таълим жараёнига таъсирини ўтказмоқда,
балки
шунингдек, талабаларнинг билим олишидаги усулини ўзгартириш
имконини хам яратмоқда.
Чет тилини ўқитишнинг мозийдаги ғояси
Тилни ўқитишда яхлитлигича ва чет тилини ўқитишда, айниқса,асрлар
давомида кўплаб ўзгаришларга дуч келди. Чет тили фани дастурга мажбурий
фан сифатида киритилганида, чет тили ўқитувчилари талабаларга фанни
кўникма учун эмас, балки фақатгина оддий билимни кўзлаган холда ўқитишга
уринишди, мақсад хам бор-йўғи имтихондан ўтса бўлгани эди. Шу тариқа улар
талабаларга хар бир сўзни она тилида тушунтириш ва шу орқали инглиз
тилини ўргана оладиган “Грамматика-таржима усули”ни ўзлаштиришди.
Ушбу усул тил ўрганувчиларнинг оғзаки нутқини четлаб ўтишига қарамасдан,
бу усул халигача кўпчилик ўқитувчилар учун мақбул бўлиб келмоқда. Шу
йўсинда бошқа усуллар хам қўлланилиб келди, жумладан, икки тилли усул,
бевосита усул, аудио-лингвистик усул, структурали ёндошув, холатли ўқитиш,
коммуникатив тилни ўқитиш ва бошқалар, бироқ уларнинг хеч бири мукаммал
эмас эди. Ўшандан буён чет тилини ўқитиш ўртада сарсон бўлгандай туюлди,
албатта бунинг сабаби чет тили ўқитувчилари янада мукаммал ва самарали
усуллар борасида изланмаганларидадир. Бундан ташқари чет тилини ўқитиш
сохаси хозирги пайтда жуда машхур бўлиб,
эндиликда у инновацион чет
тилини ўқитиш усуллари билан бойитилмоқда.
Чет тилини ўқитишнинг замонавий йўналиши
21-аср инсонларга хаётнинг барча жабхасига сингиб кираётган
технологияларга доир янги танлов, имкониятлар ва муаммоларига зид
чиқмоқда. Бу даврда, ўқув муассасалари маълум бир маълумот ўқитувчи
томонидан талабага етказилишидан кўра “Ўрганишни ўрган” усулини тарғиб
қилишда четда қолмасликлари даркор, яъни бутун хаёт давомида узлуксиз
таълим имкониятини тақдим этувчи билим ва кўникмаларни ўзлаштириш
100
деганидир. Шунинг учун хам ўқитувчилар бугунги кун талабини қондириш
мақсадида тегишлича малакасини ошириб боришлари керак.
Бугунги куннинг талаби бу талабаларни
равон чет тили билан
таъминлаш ва бу фақатгина тўғри ўқитиш ва электрон ўрганиш (замонавий
технологиялар) қоришмаси ёрдамида амалга оширилиши мумкин.Анъанавий
ўқитиш ва ўрганиш парадигмалари электрон ўрганишнинг таълим амалиётига
интеграцияси таъсири остида қолди. Электрон ўрганиш ўзида қобилиятли ва
ижодкор ўқитувчилар томонидан ўқитиш ва ўргатиш жараёнида қўллай
оладиган технологик инструмент ва тизимнинг турли спектрини акс эттиради.
Улар талабалар учун ўқиш жараёнида мухим бўлган дарсни янада қизиқарли
бўлиши, мотивация, рағбатлантирувчи омилларни хосил қилиш учун
қўлланилади.
Ушбу инструментлар таълим жараёнини ўзгартириш ва ислоҳ қилишда
хақиқатан хам кучли инструментлар хисобланадики, улар рақамли технология
ва чет тилига ўқитишга мутаносиб равишда шиддат билан кириб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: