127
фойдаланишни кутмоқда, баъзилари эса оммавий “Cloud” платформаларига
ўтишини прогноз қилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш
Стратегияси концепциясида Ўзбекистонда тўлов тизимини ривожлантиришни
икки даврга ажратган бўлиб, биринчи даврни 2020 йилгача бўлган даврни ўз
ичига олган ва унда банк хизматларини кўрсатувчи
иловалар яратилиши,
мижозларни ягона тўлов платформага улаш, ушбу тўлов платформасида
мижозларни қўллаб-қувватлаш сервисини ташкил этиш, Кардридер ва мобиль
POS терминаллар тўлов тизимига жорий қилиш, Р2Р ҳисоб-китобларини
юритиш, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш
тизимларини яратиш каби
вазифалар белгилаб олинган. Иккинчи давр эса 2025 йилга бўлган даврни ўз
ичига олган ва унда товарларни ҳисобга олиш ва сотиш портали, транзакциялар
бошқаруви тизими, мобил-банкинг криптографик идентификаторлари, турли
хизматларни банкларнинг рақамли платформаларига интеграциялаш, B2B, B2C
тезкор ўтказмаларини жорий қилиш, очиқ дастурларни дастурлаш интерфейси,
банк бизнесида масофадан идентификация қилиш, сунъий интеллект ва
автоматлашган машиналарни ўрганиш асосида банк маҳсулотлари ва
хизматларини тақдим қилиш имкониятлари яратилиши назарда тутилган.
Бугунги кунда анъанавий банк хизмат турларининг ўрнини рақамли
банкинг хизмат турлари эгалламоқда. Чунки банклар хизмат турларини
такомиллаштириб
бормас экан, улар даромадини ва мижозлар сонини кескин
ошириб бориш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.
Банклар активлари ва пассивлари диверсификациясини ошириш мақсадида
келажакда чакана мижозлар сегментидаги ўзининг мавқеини янада оширишни
режалаштириш лозим ва бу борада қуйидагиларни стратегик режа сифатида
белгилаб олиши керак бўлади:
- мижозлар талабларини проактив тарзда ўрганиб бориш орқали доимий
тарзда янги молиявий хизматлар турларини жорий этиб бориш. Қўшимча
тарзда банк фаолиятига яқин бўлган активларни бошқариш, молиявий соҳада
маслаҳатлар бериш хизматларини йўлга қўйиш;
- кичик
бизнесни экспресс кредитлаш, скоринг тизимини жорий қилиш,
инновацион онлайн кредитлаш хизматларини йўлга қўйиш зарур;
- банк хизматлари кўрсатилишида кенг тарзда информацион каналлари,
интернет-банкинг, мобил-банкинг, СМС-банкинг, Банк-мижоз дастурлари, 24/7
форматидаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш марказлари каби хизмат турларини
ривожлантириш;
- кросс-сотув амалиётлари самарадорлигини ошириш ва айни бир соҳага
ихтисослашган сотув моделларини жорий қилиш.
- пластик карточкаларнинг имкониятларидан банк хизматларини таклиф
қилишда кенг фойдаланиш, турли хил карталарни муомалага чиқариш, пластик
карточкаларда муддатли омонатларни жорий қилиш, банкоматлар тармоғини
янада кенгайтириш, бунда туристлар ташриф буюрадиган ҳудудлар ва
банк
хизматларига талаб юқори бўлган жойларга устуворлик бериш (Стратегия,
128
2019);
- аҳолидан коммунал тўловларни йиғиш бўйича эришилган натижаларни
янада мустаҳкамлаш, электрон ахборотларни бевосита алмашуви бўйича
коммунал ташкилотлар билан ташкил қилинган алоқаларни такомиллаштириш,
ушбу каналларнинг on-line тизимида ишлашини йўлга қўйиш;
- банк мобил иловасини такомиллаштириш. Мобил илова орқали
мижозларга микроқарз ва овердрафт кредитларини беришни йўлга қўйиш,
халқаро пул ўтказмаларини жорий қилиш;
- интернет саҳифа орқали мижозларга карта очиш учун электрон аризалар
қабул қилишни ташкил этиш;
- банкнинг интернет саҳифаси орқали мижозларга ҳисоб рақам очиш,
жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали кредитларни сўндиришни
ташкил этиш;
- чакана банк хизматларини кўрсатиш, мижозлар билан мулоқот ва
корпоратив
маданиятни
шакллантириш
масалалари
бўйича
банк
ходимларининг малакасини ошириш
13
.
Банкларда тўловларни амалга ошириш операцион моделини ўзгартириш.
Тўлов жараёнлари бугунги кунда қийинроқ ва оператив эмас. Айниқса, банклар
учун катта харажат билан боғлиқ юкдир. Банклар пандемия шароитидаги
иқтисодий харакатсизликдан сўнг тўлов тизимини ўзгартириш ва
такомиллаштириш ҳақида ўйлаши лозим. Эҳтимол баъзи тўловларни амалга
оширадиган корхоналарни мутлақо бошқача йўл билан бошқариш. Масалан,
маҳсулотларини реализация қилиш ёки қайта тақсимлаш
учун аутсорсинг,
“cloud-based” инфратузилма, автоматлаштириш ва таҳлилга асосланган
қарорларни қабул қилишда оншорингни қўллаш бўйича таркибий
ўзгаришларни кўриб чиқиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: