Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЭКСПЕРТ ТИЗИМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ТЕХНОЛОГИЯСИ



Download 4,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/87
Sana28.05.2022
Hajmi4,05 Mb.
#614253
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   87
Bog'liq
28-29-aprel

 
ЭКСПЕРТ ТИЗИМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Д.А.Таджибаева (катта ўқитувчи, ТКТИ) 
Н.О. Каримова (доцент, ТДТУ) 
Эксперт тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш ахборот техноло-
гияларидан фойдаланишнинг концептуал босқичларидан биридир. Баъзи бир 
предметли соҳанинг муаммоларини интеллектуал ечишнинг асосида тажрибали 
мутахассис - экспертлар билимларининг қайта тиклаш тамойили етибди. 
Эксперт шахсий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда вазиятни таҳлил қилади 
ва энг фойдали ахборотларни билиб олади, қарорлар қабул қилишни 
мувофиқлаштиради, боши берк йўлларни епиб қўяди. 
Эксперт тизими - бу баъзи бир предметли соҳадаги мураккаб вазифаларни 
ечиш учун билимларни ташкил қилиш, жамлаш ва қўллаш усуллари ва 
воситаларини мажмуасидир. Эксперт тизими мутахассислар гуруҳининг юқори 
малакали тажрибасига суянган ҳолда қарорларни танлаб олишда кўп сонли 
муқобилларнинг ошиқчалиги ҳисобига юқорироқ самарадорликка эришади, 
янги омилларнинг катта ҳажмининг таъсирини стратегияларни қуришда уларни 
баҳолаб, башорат имкониятларини қўшиб таҳлил қилади. 


151 
Эксперт тизимининг асоси қарорлар қабул қилиш жараёнини 
шакллантириш мақсадларида таркиблаштирилган билимлар (билимлар 
базаси)нинг мажмуасидан иборат. 
Эксперт тизимлари ўқитишни ҳисобга олиш билан ишлаб чиқилади ва 
қарорларни танлаш мантиқини асослашга қодирлар, яъни мослашувчанлик ва 
уни далиллар билан исботлаш хусусиятларига эгадир. Кўпгина эксперт 
тизимларида изоҳлаш механизми мавжуд. Бу механизм тизим қандай қилиб 
ушбу қарорга келганлигини изоҳлаш учун зарур билимлардан фойдаланилади. 
Эксперт тизимини қўллаш соҳасини, ундан фойдаланиш ва ҳаракат қилиш 
чегараларини аниқлаш жуда муҳимдир. 
Тажрибали мутахассислардан фойдаланишга нисбатан эксперт тизимининг 
афзаллиги қуйидагилардан иборат: 

эришилган омилкорлик йўқотилмайди, ҳужжатлантирилиши, узатилиши, 
қайта тикланиши ва кўпайтирилиши мумкин; 

барқарорроқ натижалар мавжуд бўлади инсоний ишончсизликнинг 
ҳиссиётли ва бошқа омиллари йўқ; 

ишлаб чиқишнинг юқори қиймати, фойдалашнинг паст қиймати, нусха 
кўчириш имкониятлар билан тенглаштирилади, биргаликда улар юқори 
малакали мутахассисдан орзондир. 
Эксперт тизимларининг замонавий ҳолати учун хос бўлган камчилиги янги 
қоидалар ва концепцияларга ўқитишга, ижодиёт ва кашф қилишларга камроқ 
мослашувчанлигидан иборатдир. Эксперт тизимларидан фойдаланиш кўпгина 
ҳолларда юқори малакали мутахассислардан воз кечишга имкон беради, аммо 
тизимда пастроқ малакали экспертга жой қолдиришни кўзда тутади. Эксперт 
тизимлари якуний фойдаланувчининг касбий имкониятларини кенгайтириш ва 
кучайтириш учун восита бўлиб хизмат қилади. 
Эксперт тизими омилкорликни намойиш қилиши, яъни аниқ предметли 
соҳада мутахассис-экспертлар даражасига эришиши керак. Яхши қарорларни 
топиш етарли эмас, буни тез қилиш керак. Тизимлар предметни нафақат чуқур, 
балки етарлича кенг тушуниши керак. Муаммолар ечимларини топиш 
усулларига ноаниқ маълумотлар ёки қоидаларнинг тўлиқ бўлмаган мажмуалари 
ҳолларидан фундаментал тамойиллардан келиб чиқувчи мулоҳазалар асосида 
эришилади. Бундай хусусиятлар компьютерли эксперт тизимларида камроқ 
ишлаб чиқилган, аммо худди улар юқорироқ даражадаги мутахассисларга 
хосдир. 
Қуйидагилар эксперт тизимларининг оддий компьютер тизимларидан 
фарқлари бўлади. 

Эксперт тизимлари билимлар билан, қолган ҳар қандай тизимлар 
маълумотлар билан манипуляция қиладилар. 

Эксперт тизимлари қоидага кўра, самарали мувофиқ қарорларни беради 
ва баъзида хато қилишга қодирлар, аммо анъанавий компьютер тизимларидан 
фарқлироқ улар ўзларини хатоларидан ўқишнинг салоҳиятли қобилиятларига 
эгалар. 


152 
Эксперт тизимлари фойдаланувчилар ишидаги инструмент сифатида 
амалий ишни боришида қийин, ажойиб вазифаларни ечувчи ўз имкониятларини 
такомиллаштиради. 
Эксперт тизимлари турли хилдаги вазифаларни ечиш учун яратилади, 
улар турларини категорияларга гуруҳлаш мумкин (1-жадвал). 
Қуйида эксперт тизимлари қўлланиладиган предметли соҳаларнинг баъзи 
бирлари санаб ўтилган. Улар айниқса таббиётда оммавийдир. 
Эксперт тизимларини қўллашнинг типик категориялари. 1-жадвал 
 Категория 
 Ечилаётган муаммо 
Интерпритация 
Датчиклардан келиб тушган ахборотлар бўйича 
вазиятни баён қилиш. 
Башорат 
Берилган 
вазиятларнинг 
эҳтимол 
бўлган 
оқибатларини аниқлаш. 
Диагноз қўйиш 
Кузатишлар натижалари бўйича тизимни нотўғри 
фаолият юритишнинг сабабларини аниқлаш. 
Лойиҳалаштириш 
Берилган 
чекланишларда 
объектларнинг 
конфигурациясини қуриш.
Режалаштириш 
Ҳаракатларнинг изчиллигини белгилаш. 
Кузатиш
Кузатишлар натижаларини кутилган натижалар 
билан солиштириш. 
Созлаш
Тизимни нотўғри фаолият юритишини тузатиш 
рецептларини тузиш. 
Таъмирлаш
Буюрилган тузатишларнинг изчилигини бажариш. 
Ўқитиш
Ўқувчи хулқига диагноз қўйиш, созлаш ва 
тузатиш. 
Бошқариш
Тизим хулқини бир бутун сифатида бошқариш. 
Эксперт тизимлари ўз имкониятларини чегараларини билиб олишда ва 
уларни қўлланиш чегаралари яқинида ишончсиз фаолият юритади. Сунъий 
интеллект соҳасидаги бундан кейинги тараққиёт вақт ўтиши билан ўз 
имкониятларининг чегараларини аниқлаш усулларини таклиф қилади. 
Билимлар базасини тўлдириш учун катта меҳнат сарфланиши эксперт 
тизимининг бошқа камчилиги бўлади. Экспертлардан билимларни олиш ва 
уларни билимлар базасига киритиш вақт ва маблағларни анча сарфланиши 
билан боғлиқ мураккаб жараёндан иборат бўлади. Эксперт тизимларини 
лойиҳалаштириш ҳам белгиланган қийинчиликлар ва чекланишларга эга, бу 
уларни ишлаб чиқишга таъсир қилади. 
Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, эксперт тизимлари асосан 
университетлар, илмий тадқиқот марказлари ва космик ташкилотларда ишлаб 
чиқилади, шу жумладан молия саноати учун ҳам молиявий хизмат кўрсатиш 
соҳасида бу тизимлар суғурта компанияларига тижорат хавф-хатарини таҳлил 
қилиш ва баҳолаш ташкилотларга кредит ажратишда қарз миқдорини 
белгилаш, лойиҳалар сметасини тузишда ёрдам берадилар. 
Эксперт тизимларини қўллаш соҳаси кенгаймоқда. Фаолиятнинг ҳар хил 
соҳаларини камлаб олишдан ташқари, билимларни замонавийлаштириш 
эксперт тизимларини ишлаб чиқишнинг энг муҳим оқибатларидан бири бўлади. 


153 
Ишлаб чиқувчилар билимларнинг катта мураккаб базаларини кўрганлари сари 
компьютер тизимига боғлиқ бўлмаган билимлар бозори пайдо бўлмоқда. 
Белгиланган амалий соҳани ўрганувчилар учун ўқитиш воситалари пайдо 
бўлмоқда. Метабилимлар, яъни предметли билимлардан фойдаланишнинг 
мувофиқ стратегиялари ва тадбирлари ҳақидаги билимлар, тижорат маҳсулоти 
бўлади. Эксперт тизимларини интеллектга ривожланиши ускуналар, уларни 
яратиш воситалари (тиллари) ва эксперт тизимларининг ўзларининг 
концепцияларини бирлашишидан иборатдир. Интелектуал тизимларни 
бирлашиши айниқса мураккаб инфратузилмаларда самаралидир. Интеллектуал 
тизимлар хорижда фақат тижорат фойдаланиши учун ишлаб чиқилмоқда ва 
жорий қилинмокда. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.
Васильев В.И., Ильясов Б.Г. Интеллектуальные системы управления. Теория и 
практика. Учебное пособие. - М.: Радиотехника, 2009. - 392 с. 
2.
Макаров И.М. Искусственный интеллект и интеллектуальные системы управления. 
Отделение информ. технологий и вычислит, систем РАН. - М. : Наука, 2006. - 333 с. - ISBN 
5-02-033782-Х . 
3.
Ходиев Б. Ю., Мусалиев А.А., Бегалов Б.А. «Введение в информационные системы и 
технологии». Ташкент. ТГЭУ. 2002. 

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish