462
5.
Easley. D, Kleinberg. J (2010),
Networks, Clouds and Markets: Reasoning
about a Highly Connected World,
Cambridge University Press,
UnitedKingdom.
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ
БОШ МЕЗОНИ
А.Кадиров
ТАТУ Фарғона филиали
Ҳозирги кунда рақамли иқтисодиёт тушунчаси бир қатор
мамлакатларнинг рақамли технологияларининг жадал ривожланиши, ахборот
соҳасида инқилоб ва иқтисодиётнинг глобаллашув жараёнларини
тезлаштириш билан ажралиб турмоқда. Бугунги кунда мамлакатларнинг
жаҳон майдонидаги рақобатбардошлигини ошириш бевосита рақамли
иқтисодиётнинг самарали шаклланиши ва тараққиёти билан боғлиқдир.
Улардан фойдаланиш самарадорлиги ортиб бораётган билимга
айланди ва шу
асосда мамалакатлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий алоқалар тобора
кенгайиб
бормоқда. Бозор
субъектларининг
фаолиятида
рақамли
трансформацияларнинг
асосий
омили
рақамли
маданиятни
ривожлантиришдан иборат. Жамиятни ижтимоий ва иқтисодий ислоҳ
қилишнинг ҳозирги босқичида атроф-муҳит
жамиятнинг институционал
тузилишига хос хусусиятларини келтириб чиқармоқда ва бу асосда янги
тушунчалар ва ёндашувларни шакллантиришга зарурат туғдиради.
Мамлакатнинг иқтисодиётини янада ривожлантириш, яъни рақамли
иқтисодиётнинг асосий тенденциялари ва истиқболлари муҳим аҳамият касб
этади. “Рақамли иқтисодиёт” иқтисодиётнинг бундай тури маълум даражада
амалда ишлайдиган турдаги модель ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт бу
ишлаб чиқариш комплекси инсонлар учун қулайликларни
таъминлайдиган
маҳсулот ва хизматларни яратадиган виртуал муҳит бўлиб, рақамли
технологиялардан фойдаланган ҳолда иқтисодий ишлаб чиқариш тизимидир.
Шунингдек, рақамли иқтисодиёт расмийлаштирилиши мумкин бўлган барча
нарсани қамраб олиши мумкин, яъни мантиқий схемаларда намоён бўлади.
Ҳаётнинг ўзи эса инсонларнинг эҳтиёжларига қараб ишлаб чиқариш,
тарқатиш, алмаштириш ва истеъмол қилиш тизимига айлантиришга имконият
яратади. Рақамли иқтисодиёт шароитида мамлакат иқтисодиёти ривожининг
жаҳон миқёсидаги
тенденциялари, халқаро муносабатлар тизимини янада
такомиллаштириш, бизнес жараёнлар самарадорлигини ошириш, акциядорлик
жамиятларида ҳамкорлик ва бошқарув соҳасида илғор халқаро стандартларни
жорий этиш амалга оширилади. Рақамли иқтисодиёт ривожининг ҳозирги
ҳолати, рақамлаштириш шароитида Ўзбекистон иқтисодиётини янада
ривожлантиришнинг
асосий
муаммоларини
ҳал
этишда
ҳамда
рақамлаштириш даражасининг нафақат бизнес, балки мамлакат тараққиётига
таъсири юқоридир. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар
стратегияси доирасида мамлакатимизда иқтисодиётни барқарор юксалтириш,
463
унинг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини таъминлаш йўлида саноатни
модернизациялашга оид тармоқ дастурларини ҳаётга татбиқ этиш орқали
корхоналарнинг технологияларга бўлган талабини рағбатлантиришнинг
молиявий ва номолиявий механизмларини жорий қилиш
каби чоралар
рақамли технологиялар импортига қарамликни камайтириб, бундай
технологиялар экспорти ҳажмини кўпайтириш зарур.
Рақамлаштиришни
чуқурлаштириш
ва
кенгайтириш
миллий
иқтисодиётнинг
дунё
миқёсидаги
рақобатбардошлигини
кўтариш,
инновацион ва билимлар иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш
учун зарур
шароитларни яратиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга хизмат
қилади. Рақамли иқтисодиётга жадал суръатда трансформациялашувни
таъминлаш мақсадида зарур инфратузилмани шакллантириш ва ҳуқуқий
базани яратиш, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш тенденцияларига мос
равишда корхоналарда бизнесни такомиллаштириш, асосий ишлаб чиқариш,
маъмурий ва оператив жараёнларни
оптималлаштиришда ахборот-
коммуникация технологияларини фаол қўллаш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: