37
Тармокнинг ёлгон объектини киритиш. Хар кандай таксимланган тармокда кидириш
ва адреслаш каби "нозик жойлари" мавжуд. Ушбу жараёнлар кечишида тармокнинг ёлгон
объектини (одатда бу ёлғон хост) киритиш имконияти туғилади. Ёлғон обьектнинг
киритилиши натижасида адресатга узатмоқчи бўлган барча ахборот аслида нияти бузуқ,
одамга тегади. Тахминан бунн тизнмингизга, одатда электрон почтанн жўнатишда
фойдаланадиган провайдерннгиз сервери адреси ёрдамида
киришга кимдир уддасидан
чиққани каби тасаввур этиш мумкин. Хизмат кўрсатишдан воз кечиш. DoS
(DenialofService – хизмат кўрсатишдан воз кечиш) хилидаги хужум тармоқни бутунлай
ишдан чиқариши мумкин. Бутун тармоқда, жумладан базавий станцияларда ва мижоз
терминалларида, шундай кучли интерференция пайдо бўладики, станциялар бир-бирлари
билан боғлана олмайдилар. Бу хужум маълум доирадаги барча коммуникацияни ўчиради.
Симсиз тармоққа бўладиган DoS хужумни олдини олиш ёки тўхтатиш қийин. Симсиз
тармоқ технологияларининг аксарияти лицензияланмаган частоталардан фойдаланади,
демак, бир қанча электрон қурилмалардан интерференция бўлиши мумкин.
Мижозларни бўғиш. Мижоз станциясини бўғиш фирибгарга ўзини бўғилган мижоз
ўрнига қўйишига имкон беради. Мижоз уланишни амалга ошира олмасин деган мақсадда
унга хизмат кўрсатишдан воз кечиш учун ҳам буғишдан фойдаланилади. Жуда моҳирлик
билан қилинган хужумлар нияти бузуқ одам станциясини базавий станцияга улаш
мақсадида мавжуд уланишни узади.
Бостириб кириш ва маълумотларни модификациялаш. Хужумловчи пакетларни
базавий станцияга юбориб бошқариш буйруқлари ва ахборот оқимлари
устида
манипуляцияни амалга ошириши мумкин. Бошқариш буйруқларини керакли бошқариш
каналига юбориш орқали фойдаланувчини тармоқдан узишга эришиш мумкин. Бостириб
кириш хизмат кўрсатишдан воз кечиш учун ишлатилиши мумкин. Ҳужумловчи тармоқдан
фойдаланиш нуқталарини уланиш буйруқлари билан тўлиб-тоштиради. Натижада бошқа
фойдаланувчиларга тармоқдан фойдаланишга рухсат берилмайди. MITM (man in the
middle) ҳужуми. MITM ҳужуми юқорида тавсифланган бостириб киришларга ўхшаш.
Улар турли шаклларни олишлари мумкин ва алоқа сеансининг конфиденциаллигини ва
яхлитлигини бузиш учун ишлатилади. MITM хужумлар анчагина мураккаб, чунки уларни
амалга ошириш учун тармоқ хусусида батафсил ахборот талаб этилади. Нияти бузуқ одам,
одатда, тармоқ ресурсларидан бирининг идентификациясини бажаради. Хужум қурбони
уланишни бошлаганида, фирибгар уни ушлаб қолади ва исталган ресурс билан уланишни
тугаллайди, сўнгра ушбу ресурс билан барча уланишларни ўзининг станцияси орқали
ўтказади. Бунда хужумловчи ахборотни жўнатиши, жўнатилганини ўзгартириши ёки
барча музокараларни яширинча эшитиши ва сўнгра расшифровка қилиши мумкин.
Хужумларнинг анонимлиги. Симсиз фойдаланиш хужумнинг тўлиқ анонимлигини
таъминлайди. Ўрнатилган жойни аниқловчи мос тармоқ асбоб-ускунаси бўлмаса,
хужумловчи анонимликни осонгина сақлаши ва симсиз тармоқ таъсири худудидаги ҳар
қандай жойда беркиниши мумкин. Бундай ҳолда нияти бузуқ одамни тутиш қийин, ишни
судга ошириш эса ундан ҳам қийин. Таъкидлаш лозимки, аксарият фирибгарлар тармоқни,
уларнинг ички ресурсларига хужум қилиш учун эмас, балки Internetдан текин аноним
фойдаланиш учун ўрганадилар ва Internet ҳимоясида бошқа тармоқларни ҳужумлайдилар.
"Мижоз-мижоз" хилидаги хужумлар. Тармоқнинг барча
абонентлари хужумланиши
мумкин. Биринчи муваффақиятдан сўнг хужумловчи корпоратив ёки телекоммуникацион
тармоқдан фойдаланиш хуқуқига эга бўлади. Аксарият тармоқ маъмурлари хавфсизлик
режимига талабни оширишга ёки шахсий тармоқлараро экранларни (брандмауэрларни)
ўрнатишга етарлича эътибор бермайдилар. Шу сабабли, симсиз тармоқ мижозларига
муваффақиятли хужумлар нияти бузуқ одамларга фойдаланувчиларнинг исмини ва
паролини очиш, демак, бошқа тармоқ ресурсларидан фойдаланиш имконини бериши
мумкин. Тармоқ асбоб-ускуналарига хужумлар. Нотўғри конфигурацияланган асбоб-
ускуналар хужумловчилар учун биринчи "хўрак" ҳисобланади ва тармоққа кейинги
38
суқилиб киришга йўл очади. Хужумларнинг асосий объектлари – маршрутизаторлар,
узиб-улагичлар, архивларни сақловчи серверлар ва фойдаланиш серверлари.
Махфий симсиз каналлар. Симсиз тармоқ фойдаланувчилари тармоқ ни яратиш ёки
баҳолаш жараёнида яна бир омилни ҳисобга олишлари зарур.
Симсиз фойдаланиш
нуқтасининг нархи паст ҳамда дастурий таъминот, стандарт ноутбук ва NIC-карталар
асосида фойдаланиш нуқтасини яратиш етарлича осон бўлганлиги сабабли, нокоррект
конфигурацияланган ёки симли тармоқда ўйламасдан жойлаштирилган симсиз асбоб-
ускунани зийраклик билан кузатиш талаб этилади. Худди шунга ўхшаш конструкция
ёрдамида ўзига хос "симсиз кўприқ" ўтказиш ва фойдаланиш нуқталарининг бутун
занжирини ташкил қилган ҳолда тармоқдан маълумотларни ҳимояланган бино
ташқарисида чиқариб олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: