Бугунги кунга келиб симсиз сенсорлар тармоқларини қуриш учун IEEE 802.11 – Wireless Local Area Network (WLAN - симсиз локал тармоқлар) ва IEEE 802.15 – Wireless Personal Area Network (WPAN - симсиз персонал тармоқлар) кенг қўлланилади.
WPAN симсиз персонал тармоқлари одатда 15...20 метрдан ошмайдиган кичик ишлаш радиусили локал тармоқ ҳисобланади ва персонал компьютерлар орасида кабелли боғланишларни алмаштириш учун, шунингдек турли хил перифериялар ва мультимедиа қурилмалари (ЧПК, принтерлар, факслар, сканерлар, стереотизимлар ва ҳ.к.) билан алоқа учун мўлжалланган.
Бироқ айрим WPAN-тармоқлар 100 метрларгача (ZigBee, Bluetooth) масофаларда ишлай олади. Бу масалаларни еча оладиган биринчи стандарт IEEE 802.15.1 бўлди.
ССТларнинг тасдиқланган стандартлари

Бу тўғри кўриниш бўлмаганида симсиз телефонлар, компьютерлар ва турли периферияларнинг алоқасини таъминлашга имкон берадиган қисқа масофаларга маълумотларни радиоузатиш технологияси ҳисобланади.

Компьютерда ёки мобил телефонда мавжуд бўлган штатдаги интерфейснинг ишлатилиши кўп ҳолларда жуда қулай бўлади
Bluetooth протоколи нуқта-нуқта ва нуқта-кўп нуқта топологияларини қўллайди. Икки ёки ундан ортиқ ўша бир канални ишлатадиган қурилмалар пикотармоқни (piconet) ташкил этади. Бунда қурилмалардан бири асосий (Master) сифатда, қоганлари эса бўйсунувчи (Slave) қурилмалар сифатида ишлайди.
Bluetooth қабуллагич-узаткичлари 2.45 ГГц частотада ишлайди ва FHSS (Frequency Hopping Spread Spectrum – частотани сакрашсимон қайта созланиши) спектрни кенгайтириш усулини ишлатади.
Узаткичнинг қувватига боғлиқ равишда Bluetooth® қурилмалар учта синфларга бўлинади:
HomeRF 2.0 стандарти ҳисобланадиган лицензион бўлмаган 2.4 ГГц ISM диапазонни ишлатадиган технология ҳисобланади. Бу технологияни 100 дан ортиқ компаниялар, шу жумладан HomeRF консорциуми қўллаб-қувватлайди.
Бу компаниялардан кўплари Bluetooth SIG маъсус ишчи гуруҳига ҳам киради. HomeRF спецификацияси қўшма симсиз уланиш (Shared Wireless Access Protocol — SWAP) протоколига асосланган, у уй чегараларида овоз ва маълумотларни узатиш учун симсиз тармоқларни қўллайдиган умумий интерфейсни аниқлайди.