3-§. Иш куни ва ҳужжатлар айланишини ташкил этиш
22. Бухгалтерия ходимларининг иш куни шундай ташкил этилиши керакки, бунда банк томонидан амалиёт куни давомида ижрога қабул қилинган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари дастлабки ва жорий назоратдан ўтказилиб, улар ўз вақтида ижро этилиши, яъни ҳисобварақлар бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиб, кунлик баланс ҳисоботи тузилиши ҳамда кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан бажарилган барча операциялар якуний назоратдан ўтказилиши шарт, бундан банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилган операциялар мустасно. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)
23. Ҳар бир банк қуйида келтирилган талабларга риоя қилган ҳолда, амалиёт куни давомида мижозларга хизмат кўрсатиш ва ҳужжатлар айланиш тартибини мустақил белгилайди:
банклар янги иш кунини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб маркази (бундан кейинги ўринларда ҲКМ деб юритилади)да очилган ташқи ("21302-Резидент банкнинг вакиллик ҳисобварағи") вакиллик ҳисобварағининг кун бошига айланма ва қолдиқ суммаларини, ўзларининг ички ("10301-Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи") вакиллик ҳисобварағининг айланма ва қолдиқ суммалари билан мослигини текшириш билан бошлашади. Ички ва ташқи вакиллик ҳисобварағи айланма ва қолдиқ суммаларини мослигини тасдиқлаш учун ҲКМ га электрон файл юборади;
ҲКМ тижорат банклари юборган электрон файлни қабул қилиб олади ва банкнинг ташқи ва ички вакиллик ҳисобварақ қолдиқ суммаларини дастурий равишда таққослайди ҳамда уларни мослигини тасдиқлаб банкларга қайтаради. Вакиллик ҳисобварақлар қолдиқ суммалари мос келмаса, мавжуд фарқ бартараф этилмагунча банк амалиёт куни очилмайди ҳамда банклараро тўловларни амалга оширишга рухсат этилмайди;
ҲКМ дан тасдиқ (W-файл) олгандан сўнг, банкларга банклараро тўловларни амалга ошириш учун рухсат берилади;
филиаллари мавжуд банк филиалларига "Тўлов маркази"да очилган ташқи ("22204-Бош банк-филиалларга тўланадиган маблағлар") ва филиалларда очилган ("16103-Бош банк/филиаллардан филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар") ички вакиллик ҳисобварақлар қолдиқ суммасини мослигини тасдиқлаш Бош банк томонидан амалга оширилади. Филиаллар ички вакиллик ҳисобварағи (16103) ва "Тўлов маркази"да очилган ташқи (22204) вакиллик ҳисобварағи ўртасида фарқ мавжуд бўлса, ушбу филиалга уни бартараф этмагунча филиаллараро ва банклараро тўловларни амалга ошириш ва янги кунга ўтиб ишлашга рухсат этилмайди;
филиаллараро ва ички тўловларни ўтказиш учун банк ўз мижозларидан тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақтини ўзи мустақил равишда белгилайди. Филиаллараро тўловларга бир банк филиаллари ўртасидаги тўловлар, ички тўловларга касса амаллари, тўланиши ва олиниши лозим бўлган фоизлар ҳисобини ҳисоблаш ҳамда ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва шунга ўхшаш амаллар киради; (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
банклараро тўловлар бўйича банклар мижозларидан банк амалиёт куни давомида (қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатлари учун соат 16-00 гача) қабул қилинган тўлов ҳужжатлари бўйича бухгалтерия ўтказмаларини банклараро тўловлар вақти тугагунга қадар ҲКМга етказиб беришлари керак, акс ҳолда банклараро тўловлар амалга оширилмайди. Банк айби билан амалга ошмай қолган ҳужжат бўйича банк жавобгар ҳисобланади, бундан банкка тааллуқли бўлмаган ташқи омиллар мустасно; (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
АВ 09.03.2018 й. 1834-7-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ саккизинчи хатбоши чиқариб ташланган
банклараро бюджет тўловлари ҲКМга соат 16-00 дан 16-30 га қадар юборилади, соат 16-30 дан кеч юборилган банклараро бюджет тўловлари ҲКМ томонидан қайтариб юборилади. Банк айби билан амалга ошмай қолган ҳужжат бўйича банк жавобгар ҳисобланади, бундан банкка тааллуқли бўлмаган ташқи омиллар мустасно;
АВ 09.03.2018 й. 1834-7-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ тўққизинчи хатбоши чиқариб ташланган
банклар соат 16-30 дан то 17-00 га қадар ўзларида бюджет тўловларига очилган транзит ҳисобварақ қолдиқларини ҲКМ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалар ҲКМларида очилган бюджет транзит ҳисобварағига ўтказишлари шарт. Банк айби билан амалга ошмай қолган ҳужжат бўйича банк жавобгар ҳисобланади, бундан банкка тааллуқли бўлмаган ташқи омиллар мустасно;
АВ 09.03.2018 й. 1834-7-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ ўнинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин
ҲКМ банкларга банклараро тўловлар тугаганлиги тўғрисида маълумотни (END файл) жўнатади, шундан сўнг шу амалиёт куни учун банклар ўртасида банклараро тўловлар тўхтатилади. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
24. Банклар банк иш куни якунлангандан сўнг, лекин кейинги банк иш куни соат 10-00 дан кечиктирмаган ҳолда Марказий банкка электрон баланс (0106BS) ҳисоботини жўнатадилар. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
25. Банкларда иш куни банк операциялари бухгалтерия ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиб, кунлик баланс ҳисоботи таҳлил қилиниб, банк филиали раҳбари ҳамда бош бухгалтери томонидан имзолангандан сўнг якунланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |