2-§. Банк хизматлари офисларида бухгалтерия
ишларини ташкил қилиш
(АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган
МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги параграф номи)
17. Банк хизматлари офисларида бухгалтерия ҳисоби мавжуд иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда мазкур Йўриқнома талаблари доирасида ташкил этилиши лозим.
Банк хизматлари офисларида дастлабки назоратни ўтказиш учун масъул ижрочи бухгалтер штати билан таъминланган бўлиши лозим. Жорий назорат банк хизматлари офиси бухгалтерияси бошлиғи томонидан (бундан буён матнда етакчи бухгалтер деб юритилади) амалга оширилади.
Банк хизматлари офисларидан ўтказиладиган тўловлар жорий назоратдан ўтказилганидан сўнг амалга оширилади. Бунда тўловлар жорий назоратдан ўтказилганлиги банк филиалининг Бэк-офиси бошлиғи ёки Бош бухгалтери томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.
Банк хизматлари офислари уларда амалга оширилган операция ва ўтказилган тўловларнинг назоратини таъминлаш мақсадида, операцияларга ва (ёки) тўловларга асос бўлган ҳужжатлар, шу жумладан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг электрон нусхасини банкка (филиалга) тақдим этиши мумкин.
(АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
18. Банк хизматлари офисларида банк иш куни давомида амалга оширилган операцияларга асос бўлган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари белгиланган тартибда якуний назоратдан ўтказилиши лозим.
Банк хизматлари офисларида кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди мазкур Йўриқноманинг 7-параграфида белгиланган тартибда шакллантирилиши ва сақланиши ёки шакллантирилган кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди сақлаш учун даврий равишда, лекин бир ойда камида бир маротаба банк хизматлари офисини ташкил этган банкка (филиалга) етказилиши лозим. Мазкур ҳолат банкнинг ички қоидаларида (ҳужжатларида) аниқ кўрсатилиши лозим.
(АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
19. Ушбу қоидаларга қатъий риоя қилиш имконияти мавжуд бўлган банклар (филиал) банк хизматлари офислари очиши мумкин. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)
АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ 20-банд ўз кучини йўқотган
20. Минибанк ҳужжатлари ҳар куни бош бухгалтер томонидан текширилиб имзоланиши шарт. Текширилиш жараёнида ноқонуний операциялар аниқланган тақдирда, бош бухгалтер бу ҳақда банк раҳбарига ёзма равишда маълум қилади.
21. Банк раҳбари ва бош бухгалтери ўзларига қарашли бўлган минибанкларда бухгалтерия ишларини тўғри ташкил қилиш ва банк операцияларини аниқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |