Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 11 июлда 1834-сон



Download 108,2 Kb.
bet4/37
Sana10.02.2023
Hajmi108,2 Kb.
#909902
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
1834 банкларда бухгалтерия ишларини ташкил этиш

дастлабки назорат - Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтер томонидан операцияларни бажармасдан олдин уларнинг қонунчиликка мос эканлигини аниқлаш бўйича амалга ошириладиган назорат;


ёрдамчи китоб - бош китоб ҳисобварақларига очиладиган шахсий ҳисобварақлар, шунингдек алоҳида маблағлар тури ва қимматликлар бўйича юритиладиган карточка, китоб ёки журналлар;


жорий назорат - Бэк-офис ёки назоратчи бухгалтер томонидан Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтер маъқуллаган барча банк операцияларининг қонунчиликка мослигини аниқлаш мақсадида қайтадан амалга ошириладиган назорат. Жорий назорат пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл ва электрон нусхаларининг бир-бирига мослигини текширишни ҳам ўз ичига олади;


масъул ижрочи бухгалтер - мижозларнинг пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилганлиги ва банк операцияларининг қонунийлигини дастлабки назоратдан ўтказиб, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга тайёрловчи бухгалтер;


банк хизматлари офиси - банк филиали биносидан ташқарида жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритувчи банк филиалининг таркибий тузилмаси. Банк хизматлари офиси турли хил номланиши ("Минибанк", "Чакана хизматлар маркази", "Банк хизматлари маркази" ва бошқалар) мумкин; (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


назоратчи бухгалтер - масъул ижрочи бухгалтер томонидан дастлабки назоратдан ўтказилган барча банк операцияларини жорий назоратдан ўтказиб амалга оширувчи бухгалтер;


Фронт-офис - банкнинг таркибий қисми бўлиб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган банк операцияларини амалга оширишда банк мижозлари билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда уларга барча банк хизматлари кўрсатувчи ходимлар гуруҳи. Ушбу гуруҳга Фронт-офис бошлиғи раҳбарлик қилади.
Фронт-офиснинг асосий вазифаси мижозлар топшириғи ҳамда банк ички фаолияти бўйича амалга оширилиши лозим бўлган операцияларнинг қонунчиликка мос эканлигини аниқлаш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга тайёрлашдан иборат;


якуний назорат - амалиёт кун тугагандан сўнг, кейинги банк иш кунидан кечикмаган ҳолда банкда амалга оширилган барча банк операцияларини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини, шу жумладан бирламчи ҳужжатлар асосида ўтказилганлигини текшириш мақсадида амалга ошириладиган назорат; (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Якуний назорат банк Бошқаруви ташкил қилган Якуний назорат хизмати томонидан амалга оширилади ва у, фақат банк Бошқарувига бўйсунади.
Якуний назорат хизмати банкларда (филиалларда) алоҳида бўлим сифатида ташкил қилинади. Банк томонидан амалга оширилган операцияларга оид ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк хизматлари офисларида сақланган ҳолларда банк хизматлари офисларида якуний назорат хизмати алоҳида штат бирлигида ташкил этилади. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Download 108,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish