Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 29 августда 1401-сон


-1-§. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ БИНОЛАРИ



Download 224,5 Kb.
bet10/12
Sana20.03.2022
Hajmi224,5 Kb.
#504496
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
9-1-§. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ БИНОЛАРИ
ВА ИНШООТЛАРИНИ БАЛАНСДАН
ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
(АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган
МВ Буйруғига мувофиқ киритилган параграф)

48-1. Давлат корхонасининг асосий воситаларини сотиш муносабати билан уларни балансдан ҳисобдан чиқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


48-2. Давлат корхоналарининг бино ва иншоотлари (хорижда жойлашганлари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (бундан кейин - Давлат мулки қўмитаси) томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, уларнинг чиқиб кетиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) бино ва иншоотнинг дастлабки қийматини ҳисобдан чиқаришда:
9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи дебети;
0120- "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар" ҳисобварағи кредити;
б) бино ва иншоотнинг жамланган эскиришини ҳисобдан чиқаришда:
0220- "Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши" ҳисобварағи дебети;
9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи кредити;
в) мазкур бино ва иншоотларни қайта баҳолашнинг резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварағида ҳисобга киритиладиган натижалари (сальдоси) суммасига:
8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи дебети;
9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи кредити;
г) давлат корхонаси муассиси устав капиталини чиқиб кетаётган бино ёки иншоотнинг илгари амалга оширилган қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда қолдиқ қийматига тенг суммага камайтириш тўғрисида қарор қабул қилганда:
устав капитални ҳисобга олиш ҳисобварағи (8300) дебети;
муассисларга бўлган қарзни ҳисобга олиш ҳисобварағи (6600) кредити;
д) бир вақтнинг ўзида илгари амалга оширилган қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда чиқиб кетган бино ёки иншоотнинг қолдиқ қиймати суммасига:
муассисларга бўлган қарзни ҳисобга олиш ҳисобварағи (6600) дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити;
е) бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан реализация қилиниши натижасида давлат корхонаси муассиси томонидан уларнинг чиқиб кетишидан олинган натижани давлат унитар корхонасининг молиявий натижаларига киритиш ҳақида қарор қабул қилинганда:
бино ва иншоотнинг чиқиб кетишидан олинган фойда суммасига:
9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи дебети;
9310- "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда" ҳисобварағи кредити;
Бино ва иншоотнинг чиқиб кетишидан зарар суммасига:
9430- "Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағи дебети;
9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи кредити.

48-3. Давлат корхоналари балансидан бошқа асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мазкур Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



Download 224,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish