Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 17 декабрда 1434-сон



Download 80,67 Kb.
bet16/20
Sana29.04.2022
Hajmi80,67 Kb.
#592693
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Асосий воситалар туг Низом 2004 йил 17 декабрда 1434-сон

XI. ОЧИБ БЕРИШ

66. Молиявий ҳисоботлар асосий воситаларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича қуйидаги ахборотларни очиб бериши лозим:


(а) ялпи баланс қийматни баҳолашда фойдаланилган баҳолаш учун асос;


(б) фойдаланилган амортизация усуллари;


(в) фойдаланилган фойдали хизмат муддатлари ёки амортизация меъёрлари;


(г) давр боши ва охиридаги бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизация (қиймати арзонлашишидан кўрилган жами зарарлар билан биргаликда);


(д) қуйидагилар кўрсатилган ҳолда давр боши ва охиридаги баланс қийматини солиштириб чиқиш:


(1) келиб тушган асосий воситалар;
(2) чиқиб кетган асосий воситалар;
(3) компаниялар (банклар)ни бирлаштириш йўли билан харид қилинган асосий воситалар;
(4) қайта баҳолаш натижасида қийматнинг ошиши ёки камайиши ҳамда бевосита капитал ҳисобварағида тан олинган ёки компенсацияланган қийматнинг арзонлашишидан кўрилган зарарлар (агар улар мавжуд бўлса);
(5) фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган қийматнинг арзонлашишидан кўрилган зарарлар (агар улар мавжуд бўлса);
(6) фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда компенсацияланган қийматнинг арзонлашишидан кўрилган зарарлар (агар улар мавжуд бўлса);
(7) амортизация;
(8) молиявий ҳисобот кўрсаткичларини бошқа валюта турларига қайта ҳисоблашда, шунингдек ваколатли банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти бўйича молиявий ҳисобот кўрсаткичларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валютада акс эттириш учун қайта ҳисоблашда юзага келадиган соф курс фарқлари; ва
(9) бошқа ўзгаришлар.

67. Қўшимча равишда қуйидаги ахборотлар очиб берилиши лозим:


(а) мажбуриятларнинг таъминоти сифатида гаровдаги асосий воситалар мулк ҳуқуқи ва қийматига чекловлар;


(б) асосий воситалар предметини қуриш жараёнида унинг баланс қиймати таркибида тан олинган харажатлар миқдори;
(в) асосий воситаларни харид қилишга доир контрактлар бўйича мажбуриятлар суммаси;
(г) агар фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг асосий матнида алоҳида очиб берилмаса, фойда ёки зарарни аниқлашда ҳисобга олинадиган қиймати арзонлашган, йўқотилган ёки берилган асосий воситалар предметлари учун учинчи шахслардан олинган компенсация суммалари.

68. Амортизация усулини танлаш ва активлар фойдали хизмат муддатини баҳолаш субъектив баҳолаш асосида амалга оширилади. Шунинг учун қабул қилинган усуллар ва баҳоланган фойдали хизмат муддатлари ёки амортизация меъёрларининг очиб берилиши молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга раҳбарият томонидан танланган сиёсатни текшириш ва бошқа банклар билан таққослаш имконини беради. Шу сабабдан кўра қуйидагилар очиб берилиши зарур:


(а) даврдаги амортизация ажратмалари суммаси;


(б) давр охиридаги ҳолатга кўра жамланган амортизация суммаси.

69. Банк жорий даврда сезиларли таъсир кўрсатадиган ёки кейинги даврларда муҳим таъсир кўрсатиши кутилаётган бухгалтерия баҳоларидаги ўзгаришларнинг характери ва миқдорини очиб беради. Бундай очиб бериш қуйидаги баҳолар ўзгарганида амалга оширилиши мумкин:


(в) тугатиш қиймати;


(г) тахмин қилинаётган асосий воситалар объектларини демонтаж қилиш ва йўқотиш харажатлари ва майдончаларни тиклаш харажатлари;
(д) фойдали хизмат муддати; ва
(е) эскириш ҳисоблаш усуллари.

70. Асосий воситалар объекти қайта баҳоланган қиймати бўйича акс эттирилиши сабабли қуйидаги ахборотлар очиб берилиши лозим:


(а) ҳақиқий қайта баҳолаш санаси;


(б) баҳоловчи ташкилот жалб қилиндими; (АВ 15.11.2010 й. 1434-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)
(в) моддалар ҳаққоний қийматини баҳолашда қабул қилинган усуллар ва муҳим йўл-йўриқлар;
(г) моддалар ҳаққоний қиймати амалдаги бозорда кузатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда ёки умумий шартларда мустақил иштирокчилар ўртасида яқинда тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда бевосита аниқланган ёхуд баҳолашнинг бошқа усуллари ёрдамида ҳисобланган даража (меъёр);
(д) давр ичидаги ўзгаришларни кўрсатувчи қайта баҳолаш захираси ва ушбу ҳисобварақ қолдиғини акциядорларга тақсимлашдаги чекловлар.

71. Мазкур Йўриқноманинг 66-банди (д) (4-6) кичик бандларида талаб қилинадиган маълумотга қўшимча тарзда асосий воситалар объектлари қийматининг арзонлашишиш бўйича маълумотлар ҳам очиб берилади.


72. Тавсия этиладиган бошқа очиб беришлар:


(а) вақтинчалик фойдаланилаётган асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати;


(б) бирор-бир тўлиқ амортизацияланган, лекин барибир фойдаланилаётган асосий воситалар объектининг бошланғич (тиклаш) қиймати;
(в) фойдаланиш тўхтатилган ва сотиш учун мўлжалланган асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати.
------------------------------------------
(1) Асосий воситалар келиб тушиши билоноқ дарҳол (омборга кирим қилмасдан) фойдаланишга топширилган ҳолда.


(2) Кейинчалик мазкур Йўриқноманинг 14-банди 7-кичик бандига мувофиқ ҳисобга олинади.


(3) Солиққа тортиш мақсадларида амортизация ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилади.


(4) яъни ҚҚС ва акциз чегирилган ҳолда шартнома баҳоси суммаси.



Download 80,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish