Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорнинг мазмуни ва шаклига қўйилган талаблар
Қонуннинг 22-моддаси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарорини мазмуни ва шаклига қўйилган талабларни белгилайди.
Масалан, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарорининг шаклини Қонуннинг 22-моддаси белгилайди, унга кўра мазкур қарор тадбиркорлик субъектига ёзма шаклда етказилади. Бошқача сўз билан айтганда ушбу қарор зарурий реквизитларга эга бўлган расмий ҳужжат шаклида расмийлаштирилиши лозим. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарорини мазмунини Қонуннинг 22-моддаси учинчи қисми тартибга солади ва унга кўра рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонун ҳужжатла- рининг нормалари аниқ кўрсатилган бўлиши шарт. Масалан, агарда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни амал қилишини тўхтатиб туришга асос рухсат беришга доир талаблар ва шартлар тадбиркорлик субъекти томонидан бузил- ганлиги аниқланганда, ваколатли органнинг тегишли қарорида қуйидагилар
бўлиши керак:
рухсат бериш тартиб-таомиллари ўтиш тўғрисидаги низомларда бел- гиланган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар тадбиркорлик субъекти томонидан риоя қилинмаганлиги тўғрисида маълумот;
қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қабул қилинган тегишли қарорнинг асослиги ва қонунийлиги тўғрисида маълумот.
Қисқача айтганда ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳуж- жатни амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори рухсат этиш хусу- сиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришнинг қонунийлигини тасдиқловчи далиллар бўлиши керак.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда тадбиркорлик субъекти томонидан бажа- риш ва амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилган ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат беришга доир талаблар ва шартларига тадбиркорлик субъектларининг риоя қилишини ваколатли орган томонидан текшириш натижасида улар томонидан аниқланган ҳолатларни ҳисобга олиши шарт. Тадбдиркорлик субъектлари ҳатти-ҳаракатларининг рухсат беришга доир талаб ва шартларга қадайдир шаклий номувофиқлиги ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун, шунингдек суд томони- дан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқариш учун судга ишни ўтказишга асос бўла олмайди.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарорининг мазмуни ҳақида шуни таъкидлаш керак, хўжалик судининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ҳал қилув қарори- нинг хулоса қисмида тўхтаб туриладиган муддат; рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб туриладиган муддат; амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган, шунингдек бекор қилинган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи, рақами, берилган санаси ва бошқа реквизитлари ҳақидаги ҳамда ушбу ҳужжатни берган орган тўғрисидаги маълумотлар; фаолият қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб турилаётганлиги кўрсатилиши керак.