Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги


Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф қилиниши муддатини белгилаш



Download 0,75 Mb.
bet63/87
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#113162
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   87
Bog'liq
Tadbirkorlik 2

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф қилиниши муддатини белгилаш




Қонуннинг 22-модаси бешинчи қисми рухсат этиш хусусиятига эга ҳуж- жатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш билан биргаликда тадбиркорлик субъектига ваколатли орган ёки суд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф қилиниши муддатини белгилаши шартлигини белгилайди.
Ушбу муддат тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳуж- жатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланади. Шундай
қилиб, ваколатли орган ёки суд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф қилиниши муддатини мустақил равишда бел- гилашига қарамасдан, тадбиркорлик субъектига ушбу ҳолатларни бартараф қилиш учун берилиши мумкин бўлган ушбу муддатни белгилашда улар энг камида беш иш кунлик муддат билан чекланган.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ваколатли органни бу ҳақда барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор этади. Қонуннинг 22-моддаси олтинчи қисмида рухсат этиш хусу- сиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тадбиркорлик субъекти томонидан жўнатилган тасдиқномани ваколатли орган томонидан кўриб чиқишнинг аниқ муддати белгиланган. Мазкур кисмга мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Қонуннинг 22-моддаси олтинчи қисми амалда тадбиркорлик субъектига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқномани ваколатли органга тақдим қилиш мажбуриятини юклайиди. Албатта, мазкур тақдимномани юбориш мажбурияти тадбиркорлик субъектининг манфаатла- рига асосланади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли орган ёки суд расмий ҳужжат шаклида расмийлаштириладиган ва зарурий реквизитларга эга тегишли қарор қабул қилиши шарт.
Тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда қонуннинг 23-моддаси нормаларига мувофиқ у учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тугаши шаклидаги салбий оқибатларга олиб келади.
Тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш суд томонидан амалга оширилади. Ушбу ҳолатда ваколатли орган судга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    1. Download 0,75 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish