Кодекснинг 49-моддасига мувофиқ қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади. Юридик шахс унга бошқа юридик шахсни қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш каби шаклларда қайта ташкил этиш натижасида юридик шахс фаолиятини тугатилганда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тугатилади, қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида юридик шахснинг фаолияти тугатилганда эса рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб тугатилади.
Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш
Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказил- ганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилиши Қонуннинг 23-моддасига мувофиққ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугататишга асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Прези- дентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ–630-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрида ёзувлар қайд этил- гандан кейин тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.
Юқорида келтирилган Низомнинг 54-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказган органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади. Аризага барча лицензиялар (рухсатномалар) нинг асл нусхалари, агар улар мавжуд бўлса илова қилинади.
Давлат реестрига тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказган орган бир ҳафта муддатда лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлганда) уларни берган органларга топширади.
Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти вафот этганда, унинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда
Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти вафот этиши, унинг муома- лага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланиши, у муомалага лаёқатсиз деб топилиши рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатишнинг кейинги асосидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 17-моддасига асосан фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди. Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ агар фуқа- ронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълу- мотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин. Ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан бедарак йўқолган ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқаро ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлган кундан эътиборан камида икки йил ўтгандан кейин суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши мумкин.
Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг ўлган куни деб ҳисобланади. Ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган фуқаро вафот этган деб эълон қилинган тақдирда, суд унинг тахмин қилинган ҳалокат кунини ушбу фуқаронинг ўлган куни деб топиши мумкин. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш бундай фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари борасида унинг ўлими олиб келиши мумкин бўлган оқибатларни вужудга келтиради.
Шуни таъкидлаш керакки, ўлим каби фуқаролик ҳолати далолатномалари давлат рўйхатидан ўтиши керак. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 223-моддасига мувофиқ ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақи- даги суднинг ҳал қилув қарорига асосан ўлимни қайд этиш мазкур қарорни чиқарган суд жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Ўлимни қайд этиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ёки суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори, шунингдек марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Демак, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини туга- тишнинг кўриб чиқётган асоси бўйича жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти вафот этган кундан, агарда жисмоний шахс суд томонидан вафот
этган деб эълон қилинган ҳолатда суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган кун тугатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |