Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги


Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатишнинг объектив ва субъектив асослари



Download 0,75 Mb.
bet68/87
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#113162
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   87
Bog'liq
Tadbirkorlik 2

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатишнинг объектив ва субъектив асослари




Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш асосларини рухсатнома амал қилишини тугатишнинг объектив ва субъектив асосларга ажратиш мумкин. Объектив хусусиятларга эга асосларга хусусан юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини тугатиш ва қайта ташкил этиш натижасида уларнинг фаолиятини тугатиш, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъек- тини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти вафот этиши, унинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чеклаш, у муомалага лаёқатсиз деб топиш, бажариш ва(ёки) амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилган ҳаракатни ва (ёки) муайян фаолиятни тугатиш кабилар киради. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни амал қилишини тугатишнинг субъектив асослари бўлиб тадбирокрлик субъектларининг ғайриҳуқуқий ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳисобланади, масалан, тадбиркорлик субъекти рухсат беришга доир талаблар ва шартларни бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузишлар каби.
Булардан келиб чиқиб, Қонуннинг 23-моддаси юқорида келтирилган объ- ектив характерга эга асослар (Қонуннинг 23-моддаси биринчи қисми учинчи, тўртинчи, бешинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар) юзага келиши билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ўз-ўзидан амал қилиши тугатилади. Ушбу ҳолатда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берган ваколатли орган томонидан унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши талаб қилинмайди. Қонуннинг 23-моддаси биринчи қисми биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда яъни тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши ваколатли орган томонидан тугатилади.
Шу билан бирга, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш учун тадбикорлик субъектларининг (Қонуннинг 23-моддаси биринчи қисми олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар) ёки ваколатли орган ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳарактсизлиги) (Қонуннинг 22-моддаси биринчи қисми саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар) билан боғлиқ тегишли субъектив характерга эга ҳолатлар асос бўлса, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши суд қарори билан тугатилади.

    1. Download 0,75 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish