Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш асослари
Қонуннинг 25-моддасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш ҳолатларини белгилайди. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қуйидаги асосларда бекор қилинади:
тадбиркорлик субъектининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги аризасига кўра;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тадбиркорлик субъекти- нинг аризасига кўра бекор қилинса, ваколатли орган томонидан бекор қилинади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда, улар суд томонидан бекор қилинади.
Суднинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги қарори тадбиркорлик субъекти томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ваколатли органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинганлиги тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Қонуннинг 25-моддаси муҳим нормани назарда тутади, унга кўра суднинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги қарори рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилган санадан эътиборан амал қилади.
Тадбиркорлик субъекти томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш
Суднинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Мазкур қўлланманинг 14-бобида шикоят қилиш тартиби ҳақида батафсил изоҳ қилинган.
Тадбиркорлик субъектлари учун ноқулай оқибатлар олиб келувчи қарорлар чиқаргунга қадар бўлган расмий эшитишлар бўйича хориж тажрибаси
Рухсат бериш тартиб-таомилини амалга ошириш бўйича хориж тажри- басига доир айнан тадбиркорлик субъектларига ноқулай оқибатлар олиб
келувчи қарорлар қисми бўйича Япония тажрибасига эътибор қаратиш керак.
Япониянинг “Маъмурий процедура тўғрисида”ги Қонунида назарда тутил- ганидек, тадбиркорлик субъектлари учун ноқулай оқибатлар олиб келувчи қарорлар чиққунга қадар ваколатли орган расмий эшитишларни амалга ошириш бўйича тегишли чоралар кўради. Ушбу эшитишларга мазкур қарор чиқарилиши натижасида манфаатларига таъсир қиладиган тадбиркорлик субъектлари кўриладиган масала ҳақида огоҳлантирган ҳолда таклиф қили- нади. Расмий эшитишлар жараёнида ваколатли орган коммиссия таркибида тадбиркорлик субъектлари тушунтиришларини тинглайди ёки тадбиркорлик субъекти ушбу тушунтиришларни ёзма шаклда ваколатли органга жўнатиши мумкин. Расмий эшитишлар кўриб чиқиладиган масала моҳиятидан келиб чиқиб очиқ ва ёпиқ тартибда ўтказилиши мумкин.
Расмий эшитиш тартиб таомилини ўтказгандан кейин ваколатли орган тад- биркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган тушунтиришлар асосида тегишли ноқулай қарорни чиқариш масаласини ёки агарда тушунтиришлар асосли бўлса, мазкур қарорни чиқармасликни ҳал қилади.
Японинянинг тажрибасини ўрганиб чиқиб, шуни таъкидлаш мумкинки, расмий эшитишлар ўтказиш тадбиркорлик субъектлари учун қулай ҳисобла- нади. Расмий эшитиш тартиб таомили тадбиркорлик субъектлари учун вақтини тежайди ва уларга ноқулай оқибатлар юзага келганда ўз тушунтиришларини бевосита билдириш имкониятини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |