Қонуннинг 27-моддасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлишлари назарда тутилган.
Мазкур жавобгарлик қонун бузилишига қараб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғри- сидаги кодекси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 15-моддасига мувофиқ давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин
Шунингдек, масалан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддасида лицензия олиниши ёки бошқа рух- сат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш учун жавобгарлик белгиланган.
Мазкур Кодекснинг 1762-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери), банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ёки ўзи қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўн кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этиш учун жавобгарлик келиб чиқади.
Мазкур Кодекснинг 2411-моддасида қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш, тадбир- корлик фаолияти субъектини рўйхатдан ўтказишни ғайриқонуний рад этиш ёки рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаш, муайян фаолиятни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) беришни ғайриқонуний рад этиш ёки уни беришдан бўйин товлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика ҳисоботини ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш ёхуд назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатларига хилоф равишда талаб қилиб олиш, худди шунингдек унинг мустақиллигини бошқача тарзда чеклаш ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда ғайриқонуний аралашиш учун жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ҳокимият ёки мансаб вакола- тини суистеъмол қилиш(205-модда), ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш(206-модда), хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш (2061-модда), мансаб сохтакорлиги (209- модда), пора олиш(210-модда), пора бериш (211-модда), товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш (214-модда), расмий ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш ва қалбакилаштириш, буларни сотиш ёки фойдаланиш учун (228-модда) ва бошқа қонун бузилишлари учун жавобгарлик белгиланган.
Мазкур қонун бузилишларни содир этиш тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тегишли қонунбузарликлар содир этилган ҳолатда ваколатли органларнинг мансабдор шахслари ҳам, тадбиркорлик субъектлари ҳам жавобгарликка тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |