Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар
Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат беришга доир талаблар ва шартлар бўлиши керак.
Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ рухсат беришга доир талаблар ва шартлар деб рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда тадбиркорлик субъекти томонидан бажарилиши шарт бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартлар йиғиндисини тушуниш керак.
Юқорида келтирилган нормалардан келиб чиқиб, рухсат беришга доир талаблар ва шартлар деб рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида ҳара- катни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда тадбиркорлик субъекти томонидан бажарилиши шарт бўлган, рухсат бериш тартиб-тао- милларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгиланган талаблар ва шартлар йиғиндисидир. Демак, бу ерда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари тўғрисида эмас, фақат мажбуриятлари тўғрисида гап кетади.
Рухсат беришга доир талаблар ва шартларларга риоя қилиш тадбиркорлик субъектлари томонидан муайян фаолиятни бажарилиши ва (ёки) амалга оширилиши юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келмайдиган ҳолатни таъминлашга йўл қўяди.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат беришга доир талаблар ва шарт- ларга мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин:
тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий тартибда риоя қилиш;
жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда; юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга хабар қилиш;
тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатла- рига, шунингдек экологик, санитар-гигиеник ва бошқа норма ва қоидаларига мажбурий тартибда риоя қилиш;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган доирада ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий тартибда риоя қилиш.
Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу рўйхатда тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий тартибда риоя қилиш биринчи навбатда кўзда тутилган. Мазкур талаб тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларини ташкил қилувчи Ўзбекистон Рес- публикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг барчасига сўзсиз риоя қилишни билдиради.
Ушбу Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади: а) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси; б) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари; в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари; г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; е) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари; ё) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Ушбу рухсат беришга доир талаблар ва шартлар Ўзбекистон Республикаси Кон- ституциясининг 15-моддасидаги нормасидан келиб чиқади. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.
Қонун ҳужжатлари тизимида Қонун алоҳида аҳамият касб этади. Қонун- нинг 2-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |