Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш мақсади
Қонунниг 16-моддасига мувофиқ рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш мақсади бўлиши лозим. Қонуннинг ушбу талаби низомларда қандай фаолиятларни амалга ошириш учун ва (ёки) ҳаракатларни бажариш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берилиши аниқ ифодаланишини назарда тутади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш мақсади айнан тадбиркорлик субъектига муайян фаолиятни амалга ошириш ёки муайян ҳаракатни бажариш ҳуқуқини тақдим қилишдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат шахсий бериш мақсадига эга. Бошқа сўз билан айтганда, бажариш (амалга ошириш) учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериладиган бир ҳаракат (фаолият), бажариш учун (амалга ошириш) бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериладиган бир ҳаракат (фаолият) дан фарқ қилиши лозим. Шунга кўра, такрорловчи рухсатномаларни ўрнатишга йўл қўйилмайди. Юқорида таъкидлаб
ўтилган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат- лар рўйхати ҳам бажариш ва (ёки) амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат зарур бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолиятларни белгилайди.
Аниқ мисолларни келтирадиган бўлсак, жумладан Рўйхатнинг 33-бандида назарда тутилган экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар учун лицензия бериш мақсади тадбиркорлик субъектига қонунчиликда белгиланган рўйхатдаги махсус товарларни экспорт ва импорт қилиш ҳуқуқини бериш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томо- нидан бериладиган экспорт-импорт лицензияси бўйича амалга ошириладиган Махсус товарларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ–1871-сон Фармони билан тасдиқланган ва ўз ичига қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар; рудалар, концентратлар парчалари ва чиқиндилари; қимматбаҳо табиий тошлар ҳамда улардан тайёрланган буюмлар; қимматбаҳо табиий тошларнинг чиқиндилари, кукунлари ва рекуператорлари; марварид ва улардан тайёрланган буюмлар, қаҳрабо ва улардан тайёрланган буюмларни олади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тугал рўйхати
Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим этиладиган ҳуж- жатларнинг тугал рўйхати белгиланган бўлиши лозим.
Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли ваколатли органга қуйидагиларни тақдим этади:
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; жисмоний шахс бўлган тадбир- корлик субъекти учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шах- сини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, тадбиркорлик субъекти бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият кўрсатилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги ариза;
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; жисмо- ний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда
белгиланган бошқа ҳужжатлар.
Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар сифатида фақат тадбиркорлик субъектининг ҳаракатни бажариш ва (ёки)
муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини тасдиқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган, шунингдек мавжуд бўлмаслиги ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш чоғида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳужжатлар белгиланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |