Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган доирада ҳара- катни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган доирада ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишни рухсат беришга доир талаб ва шартлардан бирига киритиш мумкин. Масалан, Ўзбекистон Рес-
публикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ–649-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тар- тиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 29-бандига асосан ер қаъридан фойдаланиш лицензияда (Рўйхатнинг 107-бандида назарда тутилган) назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.
Шуни таъкидлаш керакки, тегишли ҳаракатлар ва (ёки) муайян фаолият- ларни хусусиятларини инобатга олган ҳолда рухсат бериш тартиб-таомилла- ридан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда тегишли ҳаракатларни бажариш ва(ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун риоя қилиш лозим бўлган муайян рухсат беришга доир талаб ва шартларлар назарда тутилади.
Рухсат этиш хусусиятига эга зарур ҳужжатларни “бир дарча” орқали беришда ваколатли органларнинг бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлигини тартиби
Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга зарур ҳужжатларни “бир дарча” орқали беришда ваколатли органларнинг бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлигини тартиби бўлиши керак.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг “бир дарча” орқали берилиши рухсат бериш тартиб-таомилларининг асосий принципларидан бири сифатида мустаҳкамланган. Қонуннинг 9-моддасида ушбу принципнинг моҳияти очиб берилган. Ушбу принципнинг моҳияти шундаки, ваколатли орган тадбиркор- лик субъектига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериши учун бошқа ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш соддалаштирилган тартибда “бир дарча” орқали амалга оширилади, бунда ваколатли орган мазкур ҳужжатларни тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз мустақил равишда олади.
Мазкур қўлланманинг 5-бобида ҳужжатларни “бир дарча” принципи орқали бериш батафсил изоҳланган.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, мазкур ҳужжатни қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби
Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, мазкур ҳужжатни қайта расмий- лаштириш ва бекор қилиш тартиби белгиланиши лозим.
Мазкур тартиб-таомилларни амалга ошириш тартиби Қонуннинг 22–25-мод- даларида назарда тутилган.
Мазкур қўлланманинг 10, 12 ва 13-бобларида ушбу тартиб-тоамилларни амалга ошириш тартиби тўғрисида батафсил изоҳланган.
Агар тадбиркорлик субъекти томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, рухсат бериш тартиб-таомили доирасида ваколатли орган ёки жалб қилинган учинчи шахс томонидан ўтказиладиган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишларнинг ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг тугал рўйхати
Мазкур низомларда, агар тадбиркорлик субъекти томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, рухсат бериш тартиб-таомили доирасида ваколатли орган ёки жалб қилинган учинчи шахс томонидан ўтказиладиган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар- нинг ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг тугал рўйхати бўлиши лозим. Шундан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ҳаракатларни бажа- риш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, рухсат бериш тартиб-таомили доирасида ваколатли орган ёки жалб қилинган учинчи шахс томонидан ўтказиладиган ўрганишлар, тадқиқотлар, текши- ришларнинг ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг ўтказиш ваколатига эга. Қонун ваколатли орган томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мажмуасини аниқ белгиламайди. Шунга кўра, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилининг ушбу жиҳатини, амалиётда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни ҳал қилиш учун, ваколатли орган тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш билан чекланиши керакми ёки у тадбиркорлик субъектига тегишли ёки фойдала-
надиган мулк жойлашган жойига чиқиш ваколатига эгами саволи туғилмаслиги учун, бевосита норматив йўл билан тартиб солиш зарурияти мавжуд.
Шунинг учун, мазкур ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишларнинг ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг тугал рўйхати лозим бўлганда конкрет рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларида кўрсатилади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг шакли
Қонуннинг 16-моддасида шунингдек яна битта муҳим қоида ўрнатилганки, ҳар бир рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом- ларда беришилиши ушбу низомлар билан тартибга солинадиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг стандарт шакли бўлиши лозим. Бугунги кунда, масалан Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тўғрисидаги рухсатномалар намуналари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2007 йил 15 майдаги 01–705-сон буйруғи (рўйхат рақами 1686, 2007 йил 4 июнь) билан тасдиқланган ва қуйидаги шаклда:
Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжат чекланмаган муд- датга берилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати
Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжат чекланмаган муддатга берилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати белгиланган бўлиши керак.
Мазкур қўлланманинг 10-бобида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тўғрисида батафсил изоҳланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |