Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ваколатли орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилишнинг тартиби
Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тегишли ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхат мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда, дарҳол тадбиркорлик субъ- ектига берилади (юборилади).
Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинадиган ҳужжатларини рўйхат бўйича қабул қилиш тартиби айрим фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия беришда узоқ йиллар давомида қўллаб келинмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 17-бандига асосан ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинганлиги санаси тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Қонуннинг 14-модда мазмунига кўра, рўйхат деганда тадбиркорлик субъ- екти томонидан ваколатли органга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларнинг реквизитлари ҳамда варақлар сони кўрсатилган ҳисоб ҳужжати тушунилади. Ундан ташқари, рўйхатда ваколатли органда қабул қилиб олин- ган сана тўғрисида белги қўйилади. Тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиш жуда муҳим ҳисобланади, чунки ушбу рўйхат билан тадбиркорлик субъекти зарурият бўлганда зарур ҳужжатлар ўз вақтида ва тўлиқ топширилганлигини исботлаши мумкин.
БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИНГ РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, УНИ БЕРИШ ЁКИ РАД ЭТИШ МУДДАТИ ВА ТАРТИБ-ТАОМИЛИ
Тадбиркорлик субъектининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки рад этиш муддати
Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъектининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддатлари рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгилаб қўйилади ва тадбиркорлик субъектининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган санадан эътиборан, шу жумладан рухсат этиш хусусиятига эга зарур ҳужжатлар “бир дарча” орқали бериладиган ҳолларда ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак.
Ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни тадбиркорлик субъектининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаси барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган санадан эътиборан ўттиз иш кун ичида қабул қилиши керак. Бунда юқоридаги моддада тадбиркорлик субъектининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддатлари рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгилаб қўйилишини назарда тутади. Албатта, Қонуннинг 18-моддасида белгиланган муддатдан қисқароқ бўлиши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, тадбиркорлик субъектига рухсат этиш хусу- сиятига эга ҳужжатни бериши (юбориши) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилиши муддати юқоридаги моддада белгиланган. Демак, Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай тадбиркорлик субъектига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериши (юбориши) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Ушбу норманинг императив характери ваколатли органни тегишли қарорни қабул қилгандан кейин(рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги) тегишли ҳужжатни расмийлаштириш(хабардор қилиш) ва уни тадбиркорлик субъектига тақдим қилиш(юбориш) ни кечиктирмасликни талаб қилади.
Ушбу нормалар борлиги учун тадбиркорлик субъектлари ваколатли органнинг қарори натижалари тўғрисида тезда хабардор қилинади, бу унга
берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишга тезда кириши ёки рад қилиш сабаби бўлган камчиликларни бартараф этиш билан шуғулланишга ёхуд аксинча рад қилиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш имконини беради.
Айрим рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш схемаси назарда тутилган. Мисол тариқасида, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 ноябр- даги 310-сон қарори билан тасдиқланган Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада назарда тутилган схемани келтириш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |