Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Тери нақшлари-изларни аниқлаш воситалари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Тери нақшлари-изларни аниқлаш воситалари. Изларни 
қидириб топиш учун дастлаб оптика (кўриш) услубидан фойдаланиш 
тавсия қилинади. Чунки бу услуб изларга ҳам, ўзида из қолдирувчи 
буюмларнинг сиртига ҳам бирор бир таъсир кўрсатмайди. 
Буюмларни (қия нурлар билан) ёритиш учун турли хил ёритгич 
асбоблар қўлланилади (масалан, чўнтакда олиб юриладиган электр 
фонар ОН-9, ОН-19 ва бошқа ёритгичлар). 
Ўзида из қолдирувчи объектнинг рангига қараб турли хил 
ёруғлик фильтрлари, шу жумладан, ультрабинафша (УФС) фильтр-
лардан фойдаланиш мумкин. Ультрабинафша нурларининг унда фа-
янс ва сопол буюмлардан қолдирилган ёғ излари, қўл изларини ху-
сусияти кузатганда яхши натижаларга эришилади. Тери нақшларини 
кўз билан кўришнинг иложи бўлмаган ҳолларда, уларни аниқлаш 
учун турли хил кукунлардан (мис оксиди, рух оксиди, графит, қора 
куя, водород билан қайта тикланган темир) ёки уларнинг аралашма-
ларидан (рух оксиди, алюминий, рух-қўрғошин оксиди) турли хил 
нурлатувчи кукунлардан рух, йод буғлари), физик усуллардан (ёки 
тер-ёғ моддаларининг элементлари билан ўзаро таъсирга кирувчи 
азот кислотали кумушнинг сув аралашмаси) ёхуд кимёвий усуллар-
дан фойдаланилади.
Кукун суртиш учун юпқа дактилоскопик шакллар чанглатувчи 
сачратқичлар, йод найчалари-субиматорлар ва магнит шкалларидан 
фойдаланилади. 
Кўзга кўринмас излар кимёвий усулда азот кислотасини кумуш 
ёки ацетонга солинган нингидрин ёрдамида аниқланади. 
Электрон-оптик ўзгартиргичлар - излар ва бошқа ашёвий далил-
ларни инфрақизил нурларда кўздан кечириш ва тадқиқ қилиш имко-


нини берувчи асбоблардир. Унинг асосий қисмлари: корпус “ВЭС-4” 
русумдаги ўзгартиргичларни ўзи объективи, окуляр, инфрақизил 
фильтр иккита гальваник элементли қувват блокидан иборат. Мазкур 
асбобдан фойдаланилганда объектив фотокатодда (махсус таркибли 
модда билан сирланган пластинка) кўзга кўринмас тасвирни ҳосил 
қилади. Инфрақизил нурлар таъсири остида фотокатод ўзидан элек-
тронлар оқимини чиқаради. Бу электронлар люминесенцияловчи 
экранда магнит “линза” орқали фокусга тўпланиб, окуляр орқали кўз-
га кўринадиган тасвирни вужудга келтиради. Инфрақизил ўзгартир-
гичлар сифатида С-70 русумидаги портатив ёки “Рельеф-1”, стацио-
нар электрон-оптик ўзгартиргичдан фойдаланиш мумкин. 
Криминалистик аҳамиятга эга бўлган яширин объектларни то-
пиш учун турли хил қидириш асбоблари ва мосламаларидан фойда-
ланилади. Улар мўлжаллаган мақсади, тузилиши ва ишлаш прин-
ципларига кўра фарқланади. 
Ерга кўмилган мурдаларни қидириб топиш учун ичи ғовак мах-
сус электр асбоби «шуп»дан фойдаланилади. Мазкур асбобнинг амал 
қилиши тупроқнинг электр қаршилигини ўлчашга асосланган. 
Оқсил моддалари парчаланган жойларда тупроқ газсимон ва 
суюқ моддалар билан тўйинади. Натижада мазкур жойда тупроқнинг 
электр ўтказиш хусусияти ошади. Бу ҳолатни микроамперметр стрел-
каси кўрсатади. 
Сув остида мурдалар ва мурда қисмларини турли кийим ва 
бошқа нарсаларни қидириб топиш ва чиқариб олиш учун «трал»дан 
фойдаланилади. 
Металл буюмларни қидириб топишда металл қидирувчи ас-
боблар, шунингдек, криминалистика мақсадлари учун махсус яра-
тилган воситалар қўлланилади. 
Индукцион металл қидириш асбоблари қора ва рангли метал-
лардан ясалган буюмларни қидириб топиш имконини беради. 
Магнитли қидирувчи кўтаргич ферромагнит металлардан тайёр-
ланган турли хил ашёлар ёки уларнинг қисмларини қидириб топиш ва 
чиқариб олиш учун мўлжалланган. Унинг ишлаш принципи магнит-
нинг ферромагнит металларини ўзига тортиш ва ўзида ушлаб туриш 
хусусиятига асосланган. 
Суд экспертизасининг ривожланиши муносабати билан айрим 
тергов ҳаракатларининг амалга оширилиши вақтида олиб қўйилиши 
лозим бўлган объектлар доираси кенгайиб бормоқда. 


Ҳозирги вақтда қаттиқ, суюқ ва сочилувчи моддалардан 
ташқари, жуда кам миқдорда топиладиган газсимон моддалар ҳам 
олиб қўйилмоқда. 
Имкониятига қараб ҳид тарқатувчи нарсанинг ўзи (қўлқоп, бош 
кийим, рўмолча ва шу кабилар) олиб қўйилиб, зич ёпиладиган тиқин-
ли мосламага жойлаштирилади. Бундай қилишнинг имкони бўлмаган 
ҳолларда инсондан тарқаладиган ҳид манбаи изига 20-30 минут даво-
мида ҳидни ўзига яхши сингдирувчи махсус газлама парчаси 
қўйилиб, кейинчалик у пинцет ёрдамида зич ёпиладиган идишга оли-
нади. Қайд этишнинг бундай услуби амалиётда жуда қўл келади. 
Тез буғланиб кетадиган модда изларини, масалан, бензин, керо-
син, дизель ёқилғиси қолдиқларини герметик идишларга жойлаш ло-
зим бўлади. 
Моддий моделларни тайёрлаш учун нусха тайёрлаш материал-
ларидан (парафин, гипсдан) кенг фойдаланилади. Улар икки турга 
бўлинади: термопластик ва суюқ материаллар. Биринчи тур матери-
аллар жумласига пластилин, мум, парафин, тез эрувчан металлар ки-
ради. Иккинчи турга гипс, АКР-100 ст, “К” ва “Д” пасталари, СКТ-
Нни киритиш мумкин.
Биринчи гуруҳга кирадиган материаллар ёрдамида қаттиқ ва 
пластик қолиплар, иккинчи гуруҳга кирадиганлари ёрдамида эса, қат-
тиқ ва эластик қолиплар тайёрлаш мумкин. Бундай моделлар рельеф 
изларининг шакли, катта-кичиклиги ва ўзаро қандай жойлашганлиги-
ни аниқ акс эттиради. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish