4-§ Идентификациявий тадқиқот жараёни
Криминалистик идентификациявий тадқиқот жараёни тўрт бо-
сқич: дастлабки текширув, алоҳида-алоҳида ҳолда ва қиёсий
тадқиқот, шунингдек, уларнинг натижаларини баҳолашдан иборат.
Дастлабки тадқиқот босқичи бир қатор тайёргарлик ишларини кўри-
шни талаб этади: тадқиқот учун зарур бўлган материалларни излаш,
уларни текшириш методикасини танлаш, тегишли илмий техника во-
ситалари ва асбобларини тайёрлаш, идентификациянинг процессуал
шаклларини аниқлаш, тақдим этилган тадқиқот материаллари
миқдори ва сифатига баҳо бериш, уларни тадқиқот ўтказиш учун
қанчалик яроқлилигини белгилаш.
Қидирилаётган ва қидиришга ёрдам берувчи объектларнинг
хоссаларини алоҳида-алоҳида тадқиқ этганда, масалан, ҳодиса содир
бўлган жойдан олинган из, уни қолдирган предмет ёки махсус тайёр-
ланган из, сохта қўлёзма, дастхат намунаси ва бошқалар топилиши
мумкин. Алоҳида-алоҳида анализ қилинганда уларнинг барча белги-
лари ўрганилади. Масалан, хатнинг матни дастлаб шошилмай ёзилга-
нлиги, аммо кейин шошиб ёзилган қисми аниқланади, бунда дастхат
сунъий равишда ўзгартирилган, деган хулоса чиқариш ҳам мумкин.
Объектларнинг қиёсий тадқиқи босқичида уларга хос белгилар-
нинг ўзаро фарқи ва мос тушиши аниқлаб олинади. Қиёсий объектлар
моҳиятидан келиб чиқиб, қиёслашнинг у ёки бу техник усуллари тан-
лаб олинади, ўлчов, оптик воситалар ёрдамида объективлик, аниқлик
ва тўла-тўкисликка эришилади.
Идентификациявий тадқиқот жараёнининг охирги босқичи
унинг натижаларини баҳолаш ҳисобланади. Ўхшашлик бор ёки
йўқлиги ҳақида охирги хулосани чиқариш учун қўлга киритилган
барча тадқиқот материалларини таққослаб кўриш, алоҳида-алоҳида
анализ қилинганда объектлар ҳолатига ва алоҳида белгиларига уму-
мий баҳо бериш, баъзи белгиларнинг мос келиш даражаси, уларнинг
аҳамияти, мос келадиган ва келмайдиган белгиларнинг ўзаро
алоқалари ва ҳ.к. Амалиётда таққосланаётган объектларнинг қиёсий
белгилари камдан кам мос келади. Кўпгина муҳим белгилари мос
келган ҳолда ҳам, айрим деталлари тасодифий вазиятлар туфайли мос
келмай қолади.
Идентификациявий тадқиқот жараёнида эксперт изларда аниқ ва
тўла-тўкис тасвирланган белгиларни етарли миқдорда аниқлаб,
ўхшашлик бор-йўқлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилган бўлса, бу
ҳақда қатъий хулоса чиқаради.
Ўз-ўзидан маълумки, қатъий ва тахминий хулосалар ўртасида
катта фарқ бор. Биринчиси, қатъий тасдиқни англатади, масалан, жа-
саддан олинган ўқ мазкур қуролдан отилган. Иккинчи ҳолда излар
аниқ ва тўла ифодаланмагани сабабли уларни тадқиқ этишда катта
қийинчиликлар туғилса, белгилар мослиги ёки фарқи ҳақида эксперт
тахминий хулоса чиқаради: мазкур матн фуқаро Иванов томонидан
ёзилган бўлиши эҳтимол.
Тахминий хулоса, унинг номидан ҳам кўриниб турибдики, фак-
тни аниқ эмас, балки тахминий баҳолайди. Шу боис экспертнинг бу-
ндай хулосасини терговчи ва суд айблов учун асос қилиб олмаслиги
лозим. Тахминий хулосани бошқа далиллар ёрдамида синчковлик би-
лан текшириш керак. Одатда, экспертнинг тахминий хулосаси терго-
вчи учун у ёки бу версияни олға суриш имкониятини беради, қўшим-
ча далиллар излашда янги қулайликлар яратади.
Баъзи бир ҳолатларда экспертлар қўйилган саволларга аниқ жа-
воб бера олмай, уни ҳал қилиш имконияти бўлмади, деб хабар қила-
ди. Экспертнинг бундай жавобини экспертиза ўтказишга етарлича
тайёргарлик кўрилмаганлиги, саволлар нотўғри қўйилганлиги, то-
пилган изда индивидуал белгилар етарли ифода топмаганлиги, у ёки
бу масалани ҳал қилиш учун илмий асослар етишмаслиги билан
изоҳлаш мумкин. Бундай ҳолларда терговчи юқоридаги тўсиқларни
бартараф этиши ёхуд иш юзасидан чиққан муаммоларни бошқа тер-
гов ҳаракатлари ёрдамида ҳал қилиши лозим.
Юқорида таъкидланганидек, терговчи идентификациянинг энг
фаол субъекти бўлиб, ўзи ҳам мазкур вазифани мустақил ҳал қилиш
имкониятига эга.
Терговчининг идентификациявий ҳаракатлари деганда, шундай
тергов ҳаракатлари тушуниладики, у ўз мазмунига кўра, объектнинг
қиёсий тадқиқоти асосида ўхшашлик ёки айнанлик мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслиги тўғрисида якун чиқаришга қаратилган фаолиятни
амалга ошира олади.
Таниб олиш билан тергов идентификацияси ўтказиш терговчи-
дан идентификация назарияси талабларига риоя қилишни талаб эта-
ди. Терговчи ўзи мустақил идентификация ҳаракатлари ўтказишдан
ташқари кўп ҳолларда идентификация вазифаларини турли ихтисос-
даги эксперт-криминалистларга топширади. Бу идентификация
тадқиқоти ўтказиш учун фан, техника, санъат ва ҳунармандчилик
соҳасида махсус билимлар талаб қилинган ҳолатларда амалга ошири-
лади.
Криминалистик экспертиза тайинлашга терговчи бошқа про-
цессуал ҳаракатлар каби жиддий тайёрланиши керак.
ЖПКнинг 125-моддаси иш бўйича сўроқ қилинганларга таниб
олиш учун шахсни ва предметни кўрсатишни назарда тутади. Уни
амалга ошириш учун терговчи қуйидаги вазифаларни бажариши ло-
зим:
таниб олиш учун кўрсатиладиган объект тўғрисида идентифи-
кациявий ахборотни йиғиш, идентификация қилинадиган объектни
излаш; бир қанча объектлар орасида таниб олиш учун кўрсатилиши
лозим бўлганларни аниқлаб олиш;
таниб олиш учун ҳужжатларни ва фотосуратларни тайёрлаш;
таниб олишга имкон берувчи усул ва воситаларни аниқлаш, жу-
младан, овоз ва функционал белгилари асосида таниш учун имкония-
тлар яратиш;
таниш натижаларини баҳолаш, тўғрилигини ва ўзига хос томон-
ларини текшириш;
5) ўхшашликнинг мавжудлиги ва мавжуд эмаслиги тўғрисида
хулосага асос бўладиган идентификациявий белгилар тасвири билан
таниб олиши учун шароитларни ҳозирлаш.
Экспертизанинг муваффақияти эксперт хулосасининг далиллик
аҳамияти унга тақдим қилинган материаллар қанчалик яхши танлан-
ганлигига ва экспертнинг малакасига боғлиқ.
Идентификациявий экспертиза учун материаллар тайёрлашга
бир қанча талаблар қўйилади;
экспертиза тайинлашнинг процессуал асосланганлиги;
экспертиза ўтказиш қанчалик зарурлиги ва экспертга топшири-
ладиган ҳақиқий вазият нақадар аниқлиги;
тадқиқ қилинадиган объектларнинг келиб чиқишига оид маълу-
мотлар тўғрилиги.
Криминалистик идентификациявий экспертизани тайинлашнинг
процессуал асосланганлиги жиноий-процессуал қонун талабларидан
келиб чиқади. У фақат жиноят ишлари юзасидан суриштирувчи тер-
говчи, прокурор ёки суд томонидан тайинланиши мумкин. Жиноят
иши қўзғатилган бўлмаса-да экспертиза тайинлаш қонунга кўра мум-
кин (ЖПК 329-м.). Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда тер-
говчи қандай экспертиза ўтказиш кераклигини кўрсатади: дастхатшу-
нослик, дактилоскопик, баллистик, портретга оид ва қисмларнинг ил-
гари бир бутун эканини аниқлаш бўйича экспертизалар шулар жум-
ласига киради.
Агар бунга зарурат туғилган бўлса ва барча керакли материал-
лар йиғилган бўлса, ўз вақтида экспертиза тайинланиши, бу ҳақда те-
гишли қарор қабул қилиниши лозим.
Экспертга берилган саволлар аниқ, экспертиза предметига те-
гишли бўлиши, ишдаги маълумотлар ва экспертиза тайинлаш билан
боғлиқ шарт-шароитлар тўғрисида экспертга етарли ахборот бериш
керак. Нотўғри ахборот эксперт хулосасининг шаклланишига салбий
таъсир қилади. Терговчи тақдим қилинган намуналар сифати учун
жавоб беради, шу сабабли у материалларни синчиклаб ўрганган ҳол-
да тайёрлаши зарур. Ашёвий далиллар бўйича эксперт тадқиқоти-
ўхшашлик мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида далилларга
эришиш мақсадида моддий қайд қилинган излар-тасвирлар, одамлар
ва буюмларни қиёслаш, ўхшашлик ёки айнанликни аниқлашнинг асо-
сий ва энг ишончли усулдир.
Умумий қоидага кўра эксперт идентификацияни тўрт асосий
босқичда амалга оширади:
дастлабки тадқиқот – объектларни кўздан кечириш;
идентификация объектларини алоҳида-алоҳида тадқиқ этиш;
уларни қиёсий тадқиқ этиш;
қиёсий натижаларни баҳолаш.
Текширилаётган объектларни индивидуаллаштириш жараёнида
аввал қидирилаётган ва текширилаётган объектнинг гуруҳга хос бел-
гилари аниқланади, сўнгра уларнинг индивидуал белгилари ўрга-
нилади.
Идентификация жараёнида эксперт объектларни синчиклаб
тадқиқ қилади, судлов-тадқиқот фотографиясининг турли усуллари-
ни, физик ва кимёвий методларини қўллайди.
Бундан ташқари, объектларни алоҳида-алоҳида тадқиқ қилганда
белгиланган идентификация алоқаларини тўла ва ҳар томонлама ўр-
ганиш мақсадида изларни кўпинча экспериментал тайёрлаш зарур
бўлади. Масалан, қиёсий микроскоп ёрдамида ўқотар қуролнинг ўқи
ва гильзаси бўйича идентификация қилишда эксперт қуролдан экспе-
риментал отиб кўриш воситасида идентификация белгиларини ўрга-
нишга киришилади.
Қиёсий тадқиқот-эксперт идентификациянинг ҳал қилувчи
босқичидир. Бу босқичда эксперт объектларни қиёслашнинг учта асо-
сий усулидан фойдаланади: таққослаш, устма-уст қўйиш ва белги-
ларни бирга қўшиш. Тасвирларни таққослаш усули ўзининг соддали-
ги ва қулайлиги билан кенг тарқалган бўлиб, криминалистик иденти-
фикациянинг барча турларида қўлланилади. У таққосланаётган
тасвирни бир-бирига яқин қўйиб ягона кўриниш майдонини пайдо
қилади. Бунда таққосланаётган тасвир имкон борича ойдинлаштири-
лади ва катталаштирилади. Таққослашга энг яхши шароитлар яратиш
мақсадида қиёсий микроскоп қўллаш мумкин.
Таққосланаётган объектни фотосуратга олиш ва қиёслашни ен-
гиллаштирадиган қўшимча ишлов бериш мумкин (қиёсий тўр, гео-
метрик шакл, чизиқ ва ҳ.к.). Бундай ишловларнинг аҳамияти шунда-
ки, улар баъзи белгилар ўртасидаги нисбатни билиш, гуруҳга хос то-
монларини таққослаб кўриш ва шундай қилиб янги белгиларни кашф
қилиш имконини беради.
Устма-уст қўйиш усули таққосланаётган тиниқ тасвирни
бошқасини устига қўйиб, белгилари тўғри келса, ягона тасвир ҳосил
қилишга ёрдам беради. Агар таққосланадиган тасвир тиниқ бўлмаса,
масалан, картон қоғозга туширилган бўлса, улардан диопозитив тай-
ёрланади ёки махсус оптик асбоблардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Белгиларни қўшиш усулида таққосланганда тасвир шундай
жойлаштириладики, бунда тасвирдаги бирор белги мос келиб қолган-
да табиий равишда бошқасининг давоми кўзга ташланади.
Бир-бирига ёндош қўйилган тасвирлар таққосланаётган тасвир-
нинг таркиб топиш механизмидан анча фарқли бўлса-да, катталашти-
риб фойдаланиш имкониятини беради. Кесилиш, ишқаланиш ва
бошқа усулда ҳосил бўлган мураккаб изларни таққослашда бу усул
муҳим аҳамият касб этади.
Тасвирни қиёслаш мақсадида ҳар хил оптик асбобларни, асосан
турли микроскопларни қўллаш мумкин.
Фотосуратлар бўйича тасвирларни бир-бирига қўшиб аниқлаш
кенг ёйилган. Шу мақсадда суратлар шундай қирқилсинки, кесишган
чизиқ тасвирнинг характерли томонларини кўпроқ қамраб олсин.
Номлари келтирилган қиёсий тадқиқотнинг ҳар бир тури қиёслаш-
нинг хусусий усулидир. Алоҳида-алоҳида ва қиёсий тадқиқот
натижасида олинган маълумотлар мажмуига баҳо бериш, яъни қиди-
рилаётган объектлар ўхшашлиги ёки фарқли экани тўғрисида эксперт
хулосаси - эксперт идентификация жараёнининг охирги босқичини
ташкил этади.
Қиёсий тадқиқот натижаларини баҳолаш аввалги босқичларда
ўтказилган тадқиқот жараёнининг мантиқий давоми деса бўлади.
Объектларни кўздан кечиришдаёқ шаклланган версиялардан би-
ри сифатида ўхшашлик ёхуд фарқ тўғрисида фикр юритиш, иденти-
фикация белгиларини қиёслаш босқичида мустаҳкамланади, иденти-
фикация тугаши билан эса узил-кесил ҳал этилади. Масалан, эксперт
бармоқ изи бўйича шахсни топишда бармоқ излари белгиларини
кўздан кечириб, таққослашни бошлайди, издаги мавжуд барча аниқ
ифодаланган ва ўзаро боғлиқ томонларни белгилаб олади.
Гуруҳга ажратилган бармоқ излари ёки уларнинг келиб туташ-
ган жойи ўхшаш экани тўғрисида хулоса чиқариш учун эксперт
қиёсий тадқиқот ўтказади. Белгилар комплексининг кўпчилиги тўғри
келган бир вазиятда баъзи фарқлар чиқиб қолганда иш анча муракка-
блашади. Бундай ҳолда эксперт тадқиқотнинг аввалги босқичларига
мурожаат қилиб қиёсланаётган объектнинг ҳар бирига хос идентифи-
кациявий белгиларни тўла таҳлил этади. Бунинг натижасида илгари
кузатилмаган белгилар келиб чиқиши мумкин.
Баъзи ҳолларда қиёсланган натижаларга баҳо бериш босқичида
идентификацияланадиган ва идентификациялайдиган объектлар бел-
гиларини яна таққослаб ва қиёслаб қўшимча экспериментлар ўтка-
зишга тўғри келади. Дастлаб қиёсий тадқиқотдаги фарқлар аниқла-
ниб, унга баҳо берилади. Бундай баҳолашнинг асосий вазифаси бўлиб
ўтган ҳодисага аниқлик киритиш, яъни айнан ўша объектнинг ўзи-
даги ўзгаришлар сабабли икки объектдаги фарқлар юз бермадими,
деган саволга жавоб олишдан иборат.
Хоссаларнинг тасвири бир хил бўлмаганлиги билан боғлиқ бел-
гилардаги фарқ билан қиёсланаётган объект хоссаларида мавжуд
бўлган фарқни аралаштирмаслик керак. Қиёсланаётган дастхат бел-
гиларидаги фарқ имзолашнинг бир хил шароитда бажарилмаганлиги;
қурол изларидаги фарқ уларнинг вужудга келиш механизми бир хил
бўлмаганлиги, фотосуратдаги фарқ суратга олиш шароитлари бир хил
бўлмаганлиги сабабли юз берган бўлиши мумкин.
Бундай фарқларни қиёсланаётган объектларнинг ўз хоссалари-
даги фарқ билан аралаштирмаслик керак. Агар айнан қиёсланаётган
объект хоссаларида фарқ сезилса, қидирилаётган объект ўтган анча
узоқ давр ичида ўзгарганидан дарак бериши мумкин. Масалан, ёзув
машинкаси фойдаланиш жараёнида шикастланган, оёқ кийим тагчар-
ми кийиб юриш жараёнида ёки таъмирлашдан кейин ўзгарган бўлиши
эҳтимол. Одам қариганда, жароҳат олганда, касалланганда ёки опера-
ция натижасида ташқи кўриниши ўзгаради. Объектнинг ўзгариши
идентификациядан қочиш мақсадида манфаатдор шахс томонидан
атайлаб қилинган бўлиши мумкин.
Топилган фарқни тўғри баҳолай олиш учун ўрганилаётган
предметдан фойдаланиш, таъмирлаш, сақлаш, тозалаш режимини,
текширилаётган шахснинг ёши, патологик ва бошқа ўзгаришларини
ўрганиш талаб этилади.
Агар топилган фарқ объект ўзгаргани оқибатида юз бермаган
бўлса, бинобарин, қидирилаётган ва текширилаётган объект хоссала-
ри бир-бирига тўғри келмаса, ўхшашлик тўғрисидаги масала инкор
этилади. Тўғри келмаслик қиёсланаётган объект хоссаларининг гу-
руҳли фарқларига ҳам тааллуқли. Қидирилаётган оёқ кийими ва қўлга
олинган шахснинг оёқ кийими размеридаги катта фарқ; шикаст етка-
зишда фойдаланган ва тинтув вақтида топилган турли кўринишдаги
тиғли буюм (масалан, болта, ҳанжар) ҳам шулар жумласига киради.
Эксперт белгиланган ҳодисаларнинг жамини баҳолар экан, улар
индивидуалми ёки ўхшашми деган саволга жавоб беради. Агар мос
келиш йиғиндиси унинг турли объектлардаги такрорланиш имкония-
тини инкор этмаса, бунда объектлар ўхшаш ёки бир турдаги ҳодиса
сифатида талқин этилади. Агар мос келиш йиғиндиси индивидуал
бўлса, турли объектларда такрорланмаса, қидирилаётган ва текшири-
лаётган объект айнан ўша, деб қабул қилинади. Мос келиш индиви-
дуал мажмуини баҳолашда индентификация тадқиқоти ва идентифи-
кация хоссалари ва уларни қўшиб такрорлаш сони устидан эксперт
кузатуви катта аҳамиятга эга. Фарқлар ва мос келишларнинг натижа-
ларини таққослаш асосида объектлар ўхшашлиги тўғрисида хулоса
чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |