Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

3-§ Махсус криминалистик методлар 
 
Илмий-техника тараққиёти асрида фақат умумилмий тадқиқот 
методлари эмас, балки махсус методлардан фойдаланиш ҳам ўсиб 
бормоқда. Улардан баъзилари пайдо бўлса, бошқалари модификация 
оқибатида тубдан ўзгаради, учинчиси ўз аҳамиятини йўқотади. Кри-
миналистиканинг ўзида ишлаб чиқилган махсус методлар жумласига 
суд-фотография, трасология, суд-баллистикаси ва бошқалар киради. 
Масалан, тергов ва эксперт амалиётида суд-фотографияси томонидан 
ташкил этилган таниб олиш (сигналетик), микросъёмка, фотографик 
ранг ажратиш, қийин шароитларда фотографиядан фойдаланиш ва 
бошқа методлар мавжуд. Трасологияда оёқ, пойабзал, бузиш қурол-
лари каби асбобларнинг изларини топадиган ва қайд қиладиган мах-
сус методлар ишлаб чиқилган. Суд-баллистикасида ўқни бураб чиқа-
радиган, ўқни профилографик тадқиқ этиш, кесадиган ва текис ствол-
ли қуролнинг идентификацияси бўйича оптик ва механик методлар 
яратилган. 
Криминалистикада ишлаб чиқилган махсус методлардан баъзи-
лари бошқа соҳаларда ҳам қўлланмоқда. Масалан, фотографик ранг 
ажратиш методи криминалистикада яратилган бўлса ҳам, ундан ҳуж-
жатларни тадқиқ қилишда муваффақиятли фойдаланилмоқда. Фото-
портрет идентификацияси методи тарихий тадқиқотларда, суд-
дастхатшунослик, ҳам муаллифшунослик тадқиқотларида ишлатилиб 
келинмоқда. 
Криминалистикада қўлланиладиган умумилмий метод ҳам, мах-
сус метод ҳам маълум талабларга жавоб бериши керак. Бундай талаб-


лар мезон хизматини ўтайди: 1) методнинг натижалари тўғри бўлиши 
кафолатланганлиги; 2) фойдаланиш қулайлиги, яъни методни жорий 
этиш натижасида олинган хулосалар жиноят процессининг барча 
иштирокчиларига тушунарли бўлиши; 3) хавфсизлиги; 4) самарадор-
лиги; 5) кам харажатли эканлиги. 
Шунингдек, қонунга зид бўлган гиёҳванд моддалар, гипноз, те-
лепатия ва бошқа методлар ҳамда воситалардан далил сифатида, ху-
сусан шахсни айблаш учун асос сифатида фойдаланишга йўл қўйил-
майди. 
Ҳар бир фан амалиёт бўсағасида зарурат сабабли бунёдга келиб, 
аллақанча ривожланиш босқичларини босиб ўтади, бошқа фанлар не-
гизида бойиб, шаклланиб алоҳида гуруҳ сифатида ажралиб чиқади. 
Ундаги ҳаётий воқеликларни ўрганиш, умумлаштириш, тахлил этиш, 
синаб кўриш, турли хулоса ва ғояларга келиш, хилма-хил йўнали-
шларда ютуқ ва хатолар таъсирида ўз диққат марказида бўлган 
воқелик ва нарсаларга баҳо беришни ўзгартиб, аниқлаштириб боради. 
Ана шу мураккаб жараён жиноятни тадқиқ қилиш, уни очиш, содир 
этган шахсни фош қилиш услубига, «санъатига» хизмат қилувчи 
криминалистика фанига ҳам хос. Унда ҳам турли назарий қарашлар, 
тушунчалар, усуллар, алоқалар, таърифлар, атамалар узлуксиз бунёд 
этилиб, асослантириб келган. Унинг умумий назариясида асосан да-
лилларни, яъни турли хатти-ҳаракатлар оқибатида қоладиган излар-
нинг шаклланиши, уларни қидириш, топиш ва йиғиш, тадқиқ этиш, 
баҳолаш ва уларга оид фактик маълумотлардан фойдаланиш қонуни-
ятлари тўғрисида таълимот ўрин олган. 
Ана шу умумназарий таълимот асосида бир қатор криминали-
стик жузъий таълимотлар шаклланган ва ривожланган. Улар жумла-
сига: 
идентификация назарияси; 
кўникмалар ҳақида таълимот; 
жиноятни содир этиш усуллари ҳақида таълимот; 
изларни бунёдга келиш механизми ҳақида таълимот; 
далилий маълумотларни акс эттириш, ишга илова қилиш қоида-
лари; 
турли объектларнинг белгилари (аломатлари) ҳақида таълимот; 
жиноятларни рўйхатга олиш усуллари; 
эксперт тадқиқотларини ўтказиш услублари; 
тергов версиялари ва режалаштириш қоидалари; 
криминалистик башорат қилиш назарияси киради. 


Юқорида келтирилган барча назария, таълимот ва қоидаларнинг 
аҳамияти бир хил эмас, албатта. Масалан, идентификация назарияси-
ни аксарият олимларнинг умумназарий тусга эга деб ҳисоблашлари 
бежиз эмас. Мазкур назариянинг моҳияти алоҳида мавзуда баён эти-
лади. Умумназарий аҳамиятга эга бўлган яна бир таълимот жиноят 
механизмига оид бўлиб, унинг таркиби жуда кенг ва қуйидагиларни 
ўзида қамраб олади: 
жиноят субъекти; 
унинг ўз жиноий қилмиши, оқибатлари ва иштирокчиларига му-
носабати; 
тажовуз предмети; 
жиноятни содир этиш сабаблари; 
жиноятнинг оқибатлари; 
жиноят содир этилган жой, вақт ва бошқа шарт-шароитлар; 
жиноят содир этишга имкон берган ва тўсқинлик қилган ҳо-
латлар; 
жиноят содир этилаётганда ҳозир бўлган шахсларнинг фаол ва 
пассив хулқ-атворлари кабилар. 
Умуман юқоридагиларни инобатга олиб, криминалистика жино-
ятни тергов қилиш маҳорати ҳақида фан деб қисқа таърифлаш, шу-
нингдек, унинг асосий моҳиятини таъкидлаш учун бу фаннинг кейин-
ги бир неча ўн йилликлар давомида отахони бўлган Р.С.Белкин 
таъбири билан криминалистика-жиноят механизми, у ва унинг ишти-
рокчилари ҳақида ахборотларни, далилларнинг бунёдга келиши, 
уларни йиғиш, тадқиқ қилиш, баҳолаш ва улардан фойдаланиш қону-
ниятларини билишга асосланган жиноятларни текшириш ва олдини 
олишга қаратилган махсус воситалар ҳамда усуллар тўғрисидаги фан 
десак бўлади.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish