Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Объектларнинг тузилиши ва фазовий таркибини тадқиқ



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Объектларнинг тузилиши ва фазовий таркибини тадқиқ 
этиш услуби. Материаллар, моддалар ва буюмларнинг тузилиши ва 
фазовий таркибини ўрганиш учун аксарият ҳолларда металография 
услублари ва рентген таҳлилидан фойдаланилади.
Металлографик тадқиқ этиш, масалан, металларнинг путурдан 
кетиши, ёнғин, авария ёки портлашга сабаб бўлган-бўлмаганлигини, 
ёхуд унинг оқибати эканлигини аниқлаш имконини беради. Ёнғин зо-
наси ва марказини аниқлашда металлография услублари ёрдамида 
металл буюмларнинг иссиқлик даражасини ва қизиш муддатини бел-
гилаш мумкин бўлади. Металл ва қотишмалар қиздирилганда улар-
нинг сиртида турли ранглар ўзгаради. Улар ёрдамида металл ва 
қотишмалар иссиқлик даражаси ва вақт нуқтаи назаридан интервали-
ни билиб олиш мумкин.
Материаллар ва моддаларни криминалистик экспертиза қилиш 
амалиётида рентген таҳлили услублари ва воситалари кенг тарқалган. 
Бу орқали ашёвий далилларнинг фазовий таркиби ва унинг тузили-
шидаги ўзгаришларни пухта аниқлаш мумкин. Мазкур услубдан кри-
сталлсимон тузилишга эга бўлган деярли барча объектларни тадқиқ 
этишда фойдаланиш мумкин. 
Рентген ёрдамида фазовий таҳлил тадқиқоти тез ва пухта ўтка-
зилишини таъминлайди, бу орқали олинган кўрсаткичлар эса, авто-
матлаштирилган ҳолда ишлаб бериш учун ЭҲМ га киритилиши мум-
кин. 
Ҳозирги вақтда таҳлил қилишнинг бундай усули гиёҳванд мод-
далар, қимматли қоғозлар ва ҳужжатларнинг материалини, лак-
бўёқларни, бинокорлик материалларини, фармацевтика препаратла-
рини, заҳарли моддаларни, кимёвий толаларни, металл ва қотишма-
лардан тайёрланган буюмларни тадқиқ этишда мувафаққиятли 
қўлланмоқда.
Хромотографик услуб ва воситалар моддаларнинг фракция ва 
молекуляр таркибини аниқлаш имконини беради. Ушбу услуб моҳи-
яти шундан иборатки, тадқиқ этилаётган модданинг таркибий 
қисмларини ажратиш ва ажратилганларни таҳлил қилишдан иборат-
дир. Экспертиза амалиётида хромотографиянинг бир неча хиллари 
қўлланиб келинади. Таркибий қисмларни бўлиш усулига қараб, 
тадқиқ этилаётган модда: қоғоз, юпқа қатламли, газ-суюқлик, устун-
симон хромотография кабиларга бўлинади.


Юпқа қатламли хромотография энг кўп тарқалган услуб бўлиб, 
органик тарзда пайдо бўладиган объектлар-гиёҳванд моддалар, дори-
дармонлар, бўёқлар, заҳарли кимёвий моддалар, сиёҳ, нефть маҳсу-
лотлари, ёғ, мой ва бошқа моддаларни таҳлил этишда қўлланилади. 
Хромотография деб икки босқичдан иборат тадқиқот услубига 
айтилади. Биринчи босқичда тадқиқ этилаётган модданинг таркибий 
қисмлари ажратилади, иккинчи босқичда эса, ажратилган ҳар бир 
қисм таҳлил этилади.
Ҳужжатлар техник жиҳатдан таҳлил этилганида юпқа қатламли 
услуб ёрдамида турли таркиб бўйича тайёрланган бир хил рангдаги 
сиёҳларни ажратишгина эмас, балки техник жараёнларнинг тебрани-
ши билан боғлиқ фарқни рўйхатга олиш ҳам мумкин. Бу услуб 
тўқимачилик толаларининг буёқларини таҳлил этиш вақтида кенг 
қўлланилади. Органик моддалар ва уларнинг аралашмалари қайси гу-
руҳга мансублигини, тадқиқ этилаётган моддаларнинг сифат ва 
миқдор таркибини, бир хиллиги ёки турлича эканлигини аниқлаш 
учун газ-суюқлик хромотографияси услубидан фойдаланилади. 
Газ хромотографияси жараёнида “газ хромотографияси” деб 
аталган махсус асбоб қўлланилади. Ҳозирги замон хромотографлари 
ЭҲМ билан жиҳозланган бўлиб, улар кўпгина экспертиза вазифалари 
ҳал этилишида, жумладан нефть маҳсулотлари турини аниқлаш, бен-
зин, дизель ёнилғиси ва автол маркасини тоифага ажратиш, автомо-
биль ёнилғиси таркибида нефть маҳсулотларини аниқлаш, тадқиқ 
этилаётган объектда гиёҳванд модда бор-йўқлигини топиш, келиб 
чиқиш манбаига қараб намуналарни табақалаштириш мумкин. 
Ушбу услубдан вино-ароқ маҳсулотларини, озиқ-овқат маҳсу-
лотларини тадқиқ этишда, қон таркибида алкогол бор-йўқлигини 
аниқлашда, тамаки, резина полимер материаллари, клейлар, портлов-
чи моддалар ва бошқа объектларни текширишда, ҳид таркибини 
тадқиқ этишда, суюқлик ва газ таркибини белгилашда фойдаланила-
ди. 
Полиграфия услуби “полиграф” деб аталувчи махсус прибор 
орқали амалга оширилади. Мазкур услуб суюқ моддаларни, ўқ отиш 
снарядларини, металлар, заҳарли моддалардан қолган изларни 
аниқлашда қўлланилади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish