Жиноий изларни ва бошқа ашёвий далилларни қидириб топиш, қайд
этиш ва олиш мақсадида кўздан кечириш ўтказилади. Жабрланувчилар-
нинг фирибгарлардан олган ҳужжатлар, предметлар қалбаки пуллар, тур-
ли ёзувлар, квитанциялар, паспорт, гувоҳнома, ишончнома топилиши би-
ланоқ дарҳол кўздан
кечирилиши лозим, бу ўз навбатида жиноятчининг
шахси тўғрисида маълумотлар тўплаш имкониятини беради.
Жабрланувчилар томонидан терговчига берилган предмет ва ҳуж-
жатларни терговчи бу ҳужжат ва предметлардан фирибгарларнинг бармоқ
изларини қидириб топиш мақсадида уларни диққат билан кўздан кечи-
риши керак.
Фирибгарлик жинояти содир этилгандан кейин ўтган вақтни ино-
батга олган ҳолда воқеа жойида кўздан кечириш ўтказилади. Ушбу жи-
ноят иши бўйича воқеа жойи тушунчаси кенгроқ маънога эга. Фирибгар
жабрланувчи билан бир жойда танишиб олиши мумкин, бошқа
жойда уни
алдаши ва учинчи жойда эса ундан пул ёки қимматбаҳо нарсаларни олиб
яшириниши мумкин. Аниқ вазиятга қараб қаерни ва қандай ҳолатларни
кўздан кечиришни терговчи ўзи ҳал қилади. Ҳар эҳтимолга кўра, фириб-
гар ва жабрланувчининг охирги учрашган жойи кўздан кечирилгани
маъқул.
Воқеа жойини кўздан кечиришда терговчи унинг умумий ҳолатини
бевосита ўрганади, фирибгарликнинг қаерда содир этилганлигини, жино-
ятчи бу жойни олдиндан билиши ёки билмаслигини, кириш ва чиқиш
йўлларини билишлиги каби ҳолатларни аниқлайди.
Фирибгарлар томонидан қолдирилган қўл изларини қидириб то-
пишда, жабрланувчиларнинг иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади,
чунки қандай предметларга қўл ўрганлигини айтишлари мумкин.
Дастлабки терговни амалга ошириш билан бир вақтда
фирибгар ва
ўғирланган мулкни қидириб топиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирла-
ри ҳам олиб борилади.
Фирибгарлик жиноятини очиш ва фирибгарларни қидириб топишда
кенг жамоатчилик оммаси катта ёрдам кўрсатиши мумкин. Уларнинг фи-
рибгарларни қидириб топишдаги иштирок этиш формалари турлича
бўлиши мумкин: милиция ходимлари ишчи-хизматчилар йиғилишларида,
маҳаллий радио орқали, телевидение ва матбуот воситалари орқали чиқи-
шларидан кейин уларнинг ёрдамлари тегиши мумкин.
Энг аввало, фирибгарларни иссиғида қидириб
топиш тадбирлари
амалга оширилади. Бу тадбирларни махсус тузилган тезкор-қидирув гу-
руҳи амалга оширадилар. Улар дўконлар, бозорлар, вокзал ва метроларда
патруллик қилиб фирибгарларни кузатадилар. Фирибгарларни қидириб
топишда жиноий рўйхатдан ҳам кенг фойдаланилади.
Фирибгар аниқлангандан кейин ушланади. Фирибгарлар ушланиш
вақтида турли ҳийла-найранг ишлатишлари мумкин. Бундай вақтларда
ушланганларнинг хатти-ҳаракати зимдан кузатилмоғи керак,
уларни
қочиб қолишининг олдини олиш, жиноят қуроллари, жабрланувчидан
олган пул ва буюмларни отиб юбормаслик чораларини кўриб қўйиш ке-
рак. Фирибгарликда гумон қилинган шахслар ушланганда дарҳол шахсий
тинтувдан ўтказилишлари даркор ва ундан фирибгарлик билан
топилган
барча пул, қимматбаҳо нарсалар олиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: