Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Кейинги ўтказиладиган тергов ҳаракатлари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
2-§. Кейинги ўтказиладиган тергов ҳаракатлари. 
 
Тахминлар юритиш ва уларни текшириб кўриш. Дастлабки тергов ва 
тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилгандан кейин тўпланган маълумотлар 
асосида терговчи турли тахминлар юритади. Буларга қуйидаги умумий та-
хминларни киритиш мумкин: 
1) дастлабки материаллардан келиб чиққан ҳолатларга кўра фи-


рибгарлик ҳақиқатан ҳам содир этилган; 
2) фирибгарлик содир этилмаган, лекин шикоятчи виждонан ян-
глишган; 
3) фирибгарлик содир этилмаган, лекин шикоятчи ёлғон хабар бер-
ган. 
Юритиладиган хусусий тахминларга қуйидагилар киради: 
1) фирибгарнинг шахси тўғрисида; 
2) жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларнинг сақланиш ёки 
сотилиш жойлари тўғрисида; 
3) фирибгарлик содир этилган ҳолатлар тўғрисида; 
4) фирибгарлик натижасида келтирилган зарар миқдори тўғрисида.
Юритилган ушбу умумий ва хусусий тахминларни текшириб кўриш 
учун терговчи қатор тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларини 
ўтказади. Бундай тергов ҳаракатларига гувоҳларни, гумон қилинувчини 
сўроқ қилиш, гумон қилинувчи ва буюмларни таниб олиши учун кўрса-
тиш, суд экспертизаларини тайинлашлари киради. 
Гувоҳларни сўроқ қилиш.
Фирибгарлар жиноятни одатдагидек, жабрланувчини бошқа шах-
сларнинг иштирокисиз амалга оширишга ҳаракат қиладилар, шундай 
бўлса ҳам фирибгарликнинг содир этилиши тўғрисида ниманидир гапириб 
бериши мумкин бўлган гувоҳларни аниқлаш мумкин. Бундай гувоҳлар 
жабрланувчининг фирибгарга пул ёки бошқа қимматликларни берганли-
гини ўз кўзи билан кўрган, суҳбатини эшитган, фирибгарнинг жиноятни 
содир этишидан олдинги ва кейинги ҳаракатларини кузатган бўлишликла-
ри мумкин. Баъзи вақтларда лекин жуда кам ҳолларда жабрланувчига та-
ниш бўлган одамлардан баъзилари жабрланувчи билан фирибгар ўртасида
битим тузилаётганда иштирок этишлари ҳам мумкин.


Бундай гувоҳлар кўпинча жабрланувчини сўроқ қилиш жараёнида, 
жамоатчилик ёрдамида, воқеа жойини кўздан кечиришда ва ички ишлар 
органларининг тезкор-қидирув имкониятлари асосида аниқланади. Гу-
воҳларни сўроқ қилишда жиноятни содир этилишида уларга маълум 
бўлган барча ҳолатлар аниқланади, айниқса фирибгарнинг ташқи кўри-
ниш белгиларини аниқлашга асосий эътибор қаратилмоғи лозим. Баъзи 
вақтларда айбланувчи ва жабрланувчининг шахси тўғрисида ҳамда улар 
билан ўзининг ўзаро муносабатлари тўғрисида маълумот берувчи гу-
воҳларни сўроқ қилишга ҳам тўғри келади. Шунинг учун сўроқ вақтида 
уларнинг айбланувчига нисбатан қандай муносабати аниқланиши керак. 
Гувоҳларни сўроқ қилишда қуйидаги масалалар ҳал этилмоғи лозим: 
айбланувчининг турмуш тарзи, жиноятни содир этишдан олдин ишлаган-
ишламаганлиги, айбланувчининг бошқа шахслар билан ўзаро муносабати, 
бўш вақтларини ким билан ва қандай ўтказишлиги, унинг дўстлари ораси-
да муқаддам судланганлар бор-йўқлиги, айбланувчининг жиноий фаолия-
ти тўғрисида гувоҳга нималар маълумлиги. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish