3) давлат ва жамоат мулкини фиктив ёки ўзгаларнинг ҳужжатини
кўрсатиш йўли билан эгаллаш;
4) давлат ва жамоат мулкини кўп миқдордаги
пулларни майдалаб
олишда кассирларни ҳисобда алдаш йўли билан эгаллаш.
Фуқароларнинг шахсий мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш
усулларидан бири:
1) харидорлар сотиб олаётган нарса ўрнига унга бўлган бошқа нар-
сани бериш тез-тез учрайди. Бу ҳолларда тергов режаси тузишда ва теги-
шли версиялар (тахминлар) юритилади. Юритиладиган типик тахминларга
шартли равишда қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) Фирибгарлик ҳақиқатан ҳам тўпланган
материаллар асосида
қўзғатилганми?
2) фирибгарлик содир этилмаган, лекин аризачи виждонан адашган?
3) фирибгарлик содир этилмаган, лекин аризачи ёлғон хабар берган
(фирибгариликни саҳналаштириш).
Фирибгарлик жиноятини тергашда хусусий тахминлар ҳам юрити-
лиши мумкин, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) фирибгарларни шахси тўғрисида;
2) содир этилган жиноят натижасида олинган мулкларни сақлаш ва
сотиш жойлари тўғрисида;
3) фирибгарлик содир этилиш ҳолатлари тўғрисида;
4) фирибгарлик натижасида келтирилган зарар миқдори тўғрисида.
Агар терговнинг бошланишида фирибгарнинг шахси аниқ бўлмаса,
дастлабки тергов ҳаракатларида қуйидагилар амалга оширилади: жабрла-
нувчини сўроқ қилиш, кўздан кечириш, фотосуратлар орқали таниб олиш
учун кўрсатиш, гумон қилинувчини ушлаш, тинтув қилиш, сўроқ қилиш.
Жабрланувчи ёки моддий жавобгар шахсни сўроқ қилишда
жиноят
содир этилишидаги барча ҳолатлар аниқланиши керак. Шуни назарда ту-
тиш керакки, баъзи вақтларда жабрланувчилар содир этилган жиноят
тўғрисида истар-истамас кўрсатма берадилар. Терговчи бу ҳолатларни
эътиборга олиб у билан психологик алоқа ўрнатишга ҳаракат қилиши ке-
рак ёки шундай ҳолат яратиш керакки, жабрланувчи сўроқ вақтида ўзини
эркин ҳис этиши лозим.
Фирибгарлик жиноятини тергашда фирибгарларнинг алоҳида ва кўз-
га ташланиб турадиган белгиларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Баъзи
ҳолларда сўроқ қилинувчига шахсларнинг ташқи кўринишини ҳарактер-
ловчи суратларни кўрсатиш мумкин. Агар
жабрланувчи фирибгарнинг
ташқи кўриниши белгиларини эслаб қолган бўлса, унда унинг юз тузили-
ши белгиларини (анатомик белгилари) чизиб кўрсатиш таклиф этилади.
Жабрланувчини сўроқ қилишда қуйидаги ҳолатлар мумкин қадар
мукаммал аниқланиши керак:
1) фирибгарлик қачон, қаерда содир этилганлиги;
2) жабрланувчи қандай ҳолатларга кўра, жиноят содир этилган жой-
да ҳозир бўлиб қолганлиги;
3) фирибгарлар неча киши бўлганлиги, улар ўзларини қандай тут-
ганлиги, бир-бирлари билан қандай муомала қилганликлари;
4) жиноятчилар фирибгарликнинг қандай усулларидан фойдаланган-
лиги;
5) фирибгарлар, жабрланувчига қандай предмет ёки ҳужжатлар бер-
ганлиги;
6) қандай буюмларни олганлиги;
7) содир этилган жиноят тўғрисида
жабрланувчи кимга хабар бер-
ганлиги.
Аниқ жиноят ишини тергашда қайд этилганлардан ташқари жабрла-
нувчига бошқа саволлар ҳам берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: