Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

33-модда. Ер участкасига бўлган 
ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар 
Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат 
ҳужжати, Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат 
ҳужжати, Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини 
берувчи давлат ордери, ер участкаси ижараси шартномаси ѐки ер 
участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси ер участкасига бўлган 
ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган 
ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлардир. Бу ҳужжатларда ер участкаси қайси 
ҳуқуққа асосан берилаѐтганлиги, ер участкасидан фойдаланишнинг 


158 
белгиланган мақсади, уни ўзлаштириш муддатлари, ер участкасини сақлаш 
вазифалари ва сервитутлар кўрсатилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни 
тахриридаги модда) 
 
Ер участкаларини давлат рўйхатига олиш ва уни ўтказишда асосий ҳуқуқлар ва 
зарурий ўрнатиладиган ҳуқуқларни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар ва 
маълумотлар жумласига қуйидагилар киради: 
1. Ерга доимий эгалик ҳуқуқига доир давлат далолатномаси.
2. Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқига доир давлат далолатномаси.
3. Меросга қолдирилган ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига доир давлат 
далолатномаси. 
4. Ер участкасидан муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш тўғрисидаги 
шартнома. 
5. Ер участкасини ижарага олиш шартномаси. 
6. Мерос ҳуқуқи тўғрисидаги далолатнома. 
7. Маҳаллий ҳокимият органларининг ўз ваколатлари доирасидаги 
қарори. 
8. Суд қарори. 
9. Ер участкаси кимошди савдосида ѐки танлов бўйича сотиб олинганлиги 
тўғрисидаги гувоҳнома. 
10. Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган 
ер участкалари билан бирга хусусийлаштиришда ер участкасига мулкчилик 
ҳуқуқи учун давлат ордери. 
11. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик 
ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар томонидан ваколатхоналар учун 
фойдаланиладиган биноларга улар жойлашган зона участкалари билан бирга, 
шунингдек, кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарнинг биноларини қуриш учун ер 
участкаларига 
эгалик 
қилиш 
тўғрисидаги 
олди-сотди 
шартномаси 
(гувоҳномаси). 
12. Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда тураржойларнинг улар жойлашган ер участкалари билан 
бирга олди-сотди (эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олиш) шартномаси. 
13. Бинолар ва иншоотларнинг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя қилиш, 
рента 
шартномалари, 
тураржойни 
умрбод 
сақлаш 
шарти 
билан 
бегоналаштириш шартномаси. 
14. Ер участкаси ѐки унга нисбатан ҳуқуқларни гаровга қўйиш (ипотека) 
шартномаси. 
15. Маҳаллий ҳокимият органларининг ерга эгалик қилиш ва ундан 
фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш тўғрисидаги қарори. 
16. Белгиланган тартибда тасдиқланган ерларни ажратиш ва олиб 
қўйишга доир материаллар. 
17. Белгиланган тартибда тасдиқланган ер кадастри материаллари. 
18. Кадастр хизмати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ер 
участкасининг режаси. 


159 
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинганлиги 
тўғрисида гувохнома берилади. Унинг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади: 
ер участкасига бўлган ҳуқуқни олган шахс тўғрисидаги маълумотлар; 
ер участкасининг тавсифи (ерларнинг тоифаси, фойдаланиш мақсади, ер 
турлари, майдони, биргаликда эгалик қилиш ѐки фойдаланиш улуши, 
чегаралари, кадастр тартиб рақами ва бошқа тавсифномалари); 
ер участкаси бериш тўғрисидаги шартнома талабларига, ер участкасини 
сақлаш вазифалари ва сервитутларга оид маълумотлар; 
ваколатли органларнинг ер участкасини давлат ѐки жа-моат эҳтиѐжлари 
учун ажратиб олиш минтақасига киритиш тўғрисидаги қарорлари; 
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish