Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

рад этилади

- тақдим этилган ҳужжатлар аризачи айтаѐтганидек ҳуқуқларнинг 
ўзгаришини белгиламайди; 
- мазкур ер участкасининг мансублиги тўғрисида низо борлигидан 
далолат берувчи ҳужжатларнинг давлат рўйхатга олиш органида мавжудлиги; 
- мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги 
тўғрисидаги маълумотларнинг давлат рўйхатга олиш органида мавжудлиги; 
- камчиликларни бартараф этиш учун рўйхатга олишни кечиктириш 
қароридан кейин камчиликларнинг бартараф этилмаганлиги. 
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини 
рўйхатга олиш учун рўйхатга олиш йиғимлари ундирилади, ҳуқуқлар 
реестридан кўчирмалар бериш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни 


155 
тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, дубликатларини тайѐрлаш 
учун хизмат кўрсатиш йиғимлари олинади. Рўйхатга олиш йиғимлари ва 
хизматлар ҳақи қуйидагилар учун ундирилади: 
- ер участкасига бўлган ҳуқуқлар рўйхатга олинганлиги учун; 
- ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш тўғрисида 
гувоҳнома берилганлиги учун; 
- қўшимчалар ѐки ўзгартишларни Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар 
давлат регистрига киритганлик учун; 
- гувоҳноманинг дубликати, ҳужжатларнинг, маълумотномаларнинг ҳар 
хил кўчирма нусхалари, ҳуқуқлар регистридан, ер-кадастри дафтаридан 
кўчирмаларни берганлик учун. 
Рўйхатга олишдан бош тортилганлиги ѐки у нотўғри амалга 
оширилганлиги устидан аризачи шикоят қилиши мумкин. Шикоят аризаси ер 
участкаси жойлашган ердаги суд органига расмий рад этилганлиги ѐки 
ўзгаришлар тўғрисидаги қарор аризачига ѐки ҳуқуқларига дахл қилинган бошқа 
шахсга маълум бўлганидан кейин уч ой ичида топширилиши керак. 
Шикоят муддати тугаганидан кейин рўйхатга олувчи чиқарган қарор 
юридик кучга эга бўлади. 
Нотариал жиҳатдан тасдиқланган ҳужжатлар бўйича низолар суд 
тартибида ҳал этилади. 
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги, ер-кадастри 
дафтаридаги ѐки кадастр ишларидаги ахборотни атайин ѐки билмасдан бузишда 
ѐки йўқотишда айбдор бўлган шахслар ана шу бузишлар, йўқотишлар ѐки 
бузилган ахборотни кўрсатиш оқибатида бирон-бир учинчи тарафга етказилган 
ҳар қандай зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар. 
Давлат юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг ўз айбисиз, Ер 
участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат регистридаги мавжуд ахборотларга 
таяниб, кўрган йўқотишлар ва зиѐнни тўлашга кафолат беради. Йўқотишлар ва 
зиѐнларни тўплаш ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш пайтида 
ундириладиган йиғимлар ҳисобидан амалга оширилади. 
Ер участларини руйхатга олишда зарур бўладиган ҳуқуқни тасдиқловчи 
ва ҳуқуқни белгиловчи асосий ҳужжатлар ва материаллар рўйхати 
қуйидагилардан иборат: 
1. Ерга доимий эгалик ҳуқуқига доир давлат далолатномаси.
2. Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқига доир давлат далолатномаси.
3. Меросга қолдирилган ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига доир давлат 
далолатномаси. 
4. Ер участкасидан муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш тўғрисидаги 
шартнома. 
5. Ер участкасини ижарага олиш шартномаси. 
6. Мерос ҳуқуқи тўғрисидаги далолатнома. 
7. Маҳаллий ҳокимият органларининг ўз ваколатлари доирасидаги 
қарори. 
8. Суд қарори. 


156 
9. Ер участкаси кимошди савдосида ѐки танлов бўйича сотиб олинганлиги 
тўғрисидаги гувоҳнома. 
10. Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган 
ер участкалари билан бирга хусусийлаштиришда ер участкасига мулкчилик 
ҳуқуқи учун давлат ордери. 
11. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик 
ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар томонидан ваколатхоналар учун 
фойдаланиладиган биноларга улар жойлашган зона участкалари билан бирга, 
шунингдек, кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарнинг биноларини қуриш учун ер 
участкаларига 
эгалик 
қилиш 
тўғрисидаги 
олди-сотди 
шартномаси 
(гувоҳномаси). 
12. Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда тураржойларнинг улар жойлашган ер участкалари билан 
бирга олди-сотди (эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олиш) шартномаси. 
13. Бинолар ва иншоотларнинг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя қилиш, 
рента 
шартномалари, 
тураржойни 
умрбод 
сақлаш 
шарти 
билан 
бегоналаштириш шартномаси. 
14. Ер участкаси ѐки унга нисбатан ҳуқуқларни гаровга қўйиш (ипотека) 
шартномаси. 
15. Маҳаллий ҳокимият органларининг ерга эгалик қилиш ва ундан 
фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш тўғрисидаги қарори. 
16. Белгиланган тартибда тасдиқланган ерларни ажратиш ва олиб 
қўйишга доир материаллар. 
17. Белгиланган тартибда тасдиқланган ер кадастри материаллари. 
18. Кадастр хизмати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ер 
участкасининг режаси.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish