Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноятнинг объектларини таснифлаш



Download 3,18 Mb.
bet44/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

2-§. Жиноятнинг объектларини таснифлаш
Жиноят ҳуқуқида жиноятларни таснифлашнинг иккита тури назарда тутилган бўлиб, булар:
а) жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб таснифлаш;
б) жиноятларни объектига кўра таснифлаш. Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб таснифлаш шу китобнинг иккинчи бўлими III бобида батафсил баён қилинган.
Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаш учун ЖК Махсус қисми моддаларидаги санкциялар солиштирилади ва моддаларнинг санкциялари оғирлашиб борган сари уларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ошиб боради.
Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражаси ЖК Махсус қисми моддаларида назарда тутилган жиноятларни бўлим ва бобларга ажратиб, муайян тизимда таснифлаб жойлаштириш имконини бермайди.
Жиноятларнинг сифат кўрсаткичи уларнинг ижтимоий хавфлилигидир.
Жиноятларнинг миқдор кўрсаткичлари эса уларнинг ижтимоий хавфлилик даражасида мужассамлашган.
Демак, жиноятнинг сифат кўрсаткичи уларнинг объектида мужассамлашган.
Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар жиноятларнинг умумий объекти бўлиб, бу тушунча ҳам жиноятларни бўлим ва бобларга ажратиб муайян тизимда таснифлаб жойлаштириш имконини бермайди. Аммо ЎзР ЖК нинг 2-моддасида жиноятларнинг объектлари берилган бўлиб, булар: шахс, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий муҳит, тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлиги деб жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг асосий тизими берилган.Қонун чиқарувчи орган ушбу моддада ижтимоий муносабатларни умумий тарзда санаб кўрсатар экан, шу ижтимоий муносабатларнинг жамиятдаги аҳамиятига қараб баён қилган. Ушбу рўйхатни кўрар эканмиз, рўйхатнинг бошида шахс турибди. Объектларни ЖКнинг 2-моддасида шундай тарзда баён қилиниши уларни маълум даражада таснифлаш учун қулайлик туғдиради. ЖК Махсус қисми моддаларида эса, ҳар бир жиноий тажовуз қаратилган объектлар назарда тутилиб, уларнинг аҳамияти ва ўхшашлигига қараб муайян тизимда таснифлаш имкони вужудга келади.
Жиноят кодекси Махсус қисми моддаларида назарда тутилган жиноятларни объектига қараб таснифлаш усулидан фойдаланиш жиноятларни таснифлашнинг энг қулай ва мақсадга мувофиқ бўлган усулидир.
Жиноят ҳуқуқида жиноятнинг объекти учта турга бўлиб, таснифланган. Булар:
а) жиноятларнинг умумий объекти;
б) жиноятларнинг махсус объекти;
в) жиноятнинг бевосита объекти.
Жиноятларнинг умумий объекти жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлардир. Яъни бошқача қилиб айтганда Жиноят кодексининг барча моддалари йиғиндиси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлардир.
Жиноят кодексининг барча моддалари йиғиндиси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар жиноятнинг умумий объектини ташкил қилар экан, ана шу жиноятларни муайян тизимда таснифлаб жойлаштириш учун умумий объект таркибига кирувчи барча жиноятларнинг объекти жиҳатидан бир-бирига ўхшашлари ажратиб олинади ва муайян гуруҳдаги жиноятлар таркибига киритилади. Бунда объекти жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган жиноятлар гуруҳини махсус объектли жиноятлар деб топилади.
Махсус объект — жиноят қонуни билан қўриқланадиган, ўзаро бир-бири билан боғлиқ ва ўхшаш бўлган ижтимоий муносабатлар бўлиб, ЖК Махсус қисмидаги барча жиноятларнинг объекти жиҳатидан ўхшашлари ажратиб олиниб, сўнг муайян гуруҳдаги жиноятлар туркумига киритилади.
Махсус объектли жиноятлардан алоҳида ижтимоий муносабатлар, яъни ЖК Махсус қисмининг алоҳида моддаси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар ажратиб олинади ва буни жиноят ҳуқуқида бевосита объект деб айтилади.
Амалдаги ЎзР ЖК Махсус қисми бўлимларини жойлаштириш тизими таҳлил қилиб кўрилса, барча жиноятлар умумий объект доирасида махсус объектларга ажратилганини, махсус объектлар доирасидан ҳар бир модда билан қўриқланадиган бевосита объектли жиноятлар ажратиб олинганини ва шу асосда Жиноят кодекси Махсус қисмидаги барча жиноятлар бўлимларга, бўлимлар эса бобларга, боблар моддаларга бўлинганини кўрамиз. Ана шу бўлимлар, боблар ва моддалар объектнинг аҳамиятига қараб муайян тизимда жойлаштирилганини кўрамиз.
Амалдаги Жиноят кодексида ҳар бир бўлим, боб, моддаларни муайян тартибда жойлаштиришда қандай мезон ҳисобга олинган? Нима сабабдан ЖК Махсус қисмининг биринчи бобига давлатга қарши ёки жамият хавфсизлигига қарши жиноятлар эмас, балки алоҳида шахсларга қарши қаратилган жиноятлар Махсус қисмининг биринчи бўлимига қўйилган? Юқорида баён қилинганимиздек ижтимоий хавфлилиги жиноятнинг сифат кўрсаткичи бўлиб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий мносабатларнинг қайси бири аҳамиятлироқ? Бу масала аввало давлатнинг Конституциясида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида Ўзбекистон суверен демократик республика эканлиги таъкидланади. Конституциянинг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади», дейилади. Шундай экан, ҳуқуқий демократик тузумга асосланган давлатда инсон, унинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланиб, бу ижтимоий муносабатлар энг аҳамиятли ижтимоий муносабат ҳисобланади.
Жиноят қонуни ўзининг бошланғич асосларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан олар экан, шунга мувофиқ равишда инсон ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати ва эркинликлари энг аҳамиятли ижтимоий муносабатлар деб ҳисобланиб, бу ижтимоий муносабатларга тажовуз қилганлик учун жавобгарликни белгиловчи институт ва нормалар Жиноят кодекси Махсус қисмининг биринчи бўлимига жойлаштирилди. Ҳар бир бўлимда назарда тутилган жиноятлар, шу бўлим доирасида яна бобларга ажратилиб, ана шу боблар ҳам жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг аҳамияти жиҳатидан муайян кетма-кетлик принципига риоя қилинган тизимда жойлаштирилган. Масалан, ЖК Махсус қисмининг биринчи бўлимида шахсга қарши жиноятлар жойлаштирилган бўлиб, шу бўлим доирасида ҳаётга қарши жиноятлар 1-бобда; соғлиққа қарши жиноятлар 2-бобда; соғлиқ ёки ҳаёт учун хавфли бўлган жиноятлар 3-бобда; жинсий эркинликка қарши жиноятлар 4-бобда; оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар 5-бобда; шахснинг озодлиги, шаъни, қадр-қимматига қарши жиноятлар 6-бобда; фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларга қарши жиноятлар 7-бобда берилган. Худди шундай тахлитда бошқа бўлимлар ҳам таснифланган. Жумладан, Кодекс Махсус қисмининг иккинчи бўлимида тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар жойлаштирилган бўлиб, ушбу бўлим иккита бобга ажратилган. Саккизинчи бобида тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, тўққизинчи бобида эса Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар жойлаштирилган. Демак,бу бўлимда Ўзбекистон Республикасига нисбатан умуминсоний ижтимоий муносабатлар ҳисобланган тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлиги муҳимроқ деб саккизинчи бобда берилган.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг алоҳида моддаси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар бевосита объект ҳисобланиб, махсус объектлар доирасида бевосита объектнинг аҳамиятига қараб ҳар бир модда кетма-кет жойлаштирилган. Аммо муайян боб доирасидан жиноятлар объектининг аҳамияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, муайян тизимда жойлаштирилган.
Агар ЖК Махсус қисми бўлим ва бобларни муайян тизимда кетма-кет жойлаштиришда тажовуз объектининг аҳамияти асосий мезон сифатида олинган бўлса, боблардаги алоҳида моддалар билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларни муайян тартибда кетма-кет жойлаштиришда, фақат алоҳида модда билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг аҳамиятининг ўзигина эмас, балки қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам ҳисобга олинган, масалан, мулкни талон-торож қилиш учун жавобгарликни белгиловчи моддалар худди юқорида айтилган тахлитда жойлаштирилиб, шу бобда биринчи бўлиб босқинчилик, кейин товламачилик, кейин талончилик ва ҳоказо жиноятлар жойлаштирилган.
Айрим бобларда эса қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси эмас, балки қонун чиқарувчи орган иродасига боғлиқ ҳолда жойлаштирилган. Масалан, тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар бобида биринчи ўринга урушни тарғиб қилиш 150-моддасида жавобгарлик белгиланиб, унинг санкциясида энг оғир жазо сифатида беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан махрум қилиш, ундан кейин эса 155-моддада терроризм учун ўлим жазоси назарда тутилган. Бу бобдаги жиноятларни таснифлаш мезони сифатида, халқаро ҳуқуқ нормаларидаги таснифлаш қоидалари асос қилиб олинган.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг бир қанча моддаларида икки объектли жиноятлар учун жавобгарлик белгиланиб, бунда ўша жиноятни ЖК Махсус қисмининг у ёки бу бобига киритишда (масалан, босқинчилик, мансабдорлик жиноятлари ва ҳоказолар). Бундай икки объектли жиноятларни Жиноят кодексининг қайси бўлими ёки бобига киритиш кераклиги масаласи ушбу жиноят таркибида қайси объект асосий ва қайси бири қўшимча объект эканлигига қаралади. Масалан, босқинчилик жинояти туфайли ҳам шахснинг соғлигига, ҳам мулкка тажовуз қилинади.Қонун чиқарувчи орган бу жиноятни мулкий жиноятлар бобига киритган. Босқинчиликда кишининг соғлиғи мулкка нисбатан муҳим бўлсада, субъект биринчи навбатда ўзганинг мулкини Ҳозирқонуний равишда эгаллаш мақсадида ҳужум қилади. Аммо мулкни эгаллаш учун мулк эгасининг қаршилигини синдириш керак бўлади. Жиноятчининг асл мақсади мулкни эгаллашга қаратилган. Шунинг учун қонун чиқарувчи орган босқинчиликни шахсга қарши жиноятлар гуруҳига эмас, балки мулкка қарши жиноятлар бобига киритган.
Ана шу юқорида баён қилинганларга асосланиб, айтишимиз мумкинки, ЖК Махсус қисмининг моддаларида назарда тутилган жиноятларни таснифлашнинг мезони сифатида махсус ва бевосита объектларнинг аҳамиятига қараб ҳал қилинган.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish