Жиноят содир қилиш воситаси ва қуроли бир қатор жиноятлар таркиби объектив томонининг зарурий белгилари доирасига киритилган. Бунда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жиноят воситаси ва қуролидан жиноят предметини фарқлай билиш керак. Жиноятнинг предмети — ўша нарса муносабати ёки ўша предмет туфайли жиноят содир қилинса, жиноят воситаси жиноят содир қилишда фойдаланадиган ҳужжат, пул, ер майдони ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Масалан, фирибгарликда ҳужжат жиноят воситаси, пора олиш-беришда пул пора олиш-беришнинг воситаси бўлиши мумкин.
Жиноят содир қилиш қуроли — жиноятни амалга оширишда қурол сифатида ишлатиш мумкин бўлган ҳар қандай нарсалар бўлиши мумкин.
Айрим моддаларда ўша жиноятни қурол ишлатиб содир қилиш жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгилари доирасига киритилган. Масалан, босқинчилик жиноятини қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб содир қилганлик учун ЖК 164-моддасининг 2-қисми «а» бандида назарда тутилган ва ҳоказолар.
Жиноят содир қилиш шароити — жиноят содир қилиш шароити-ижтимоий хавфли қилмиш содир қилиш вақтида мавжуд бўлган вазият бўлиб, бундай вазият объектив равишда мавжуд бўлиши, жабрланувчи ёки жиноятчи томонидан яратилган бўлиши мумкин. Масалан, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришни (98-модда) жабрланувчи томонидан қилинган Ҳозирқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, шунингдек, унинг бошқа Ҳозирқонуний ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида содир қилиш; оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш (198-модда); тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш, шунингдек, фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш (218-модда) ва ҳоказолар. Айбдорни ушбу нормалар билан жавобгарликка тортиш учун ўша жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгилари доирасига жиноят содир қилиш шароити ёки вазият киритилган бўлиши керак.
Жиноят содир қилиш шароити (вазияти) муайян жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, ўша жиноятнинг ё енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи белгиси сифатида назарда тутилган бўлиши мумкин. Улар жиноят таркиби доирасига киритилмаган бўлса ЎзР ЖК нинг 55 ва 56-моддаларига биноан суд жазо тайинлаш вақтида жазони енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобга олиши мумкин.
Шундай қилиб, жиноят объектив томонининг белгилари, зарурий ва факультатив белгиларга бўлиниб, улар зарурий ва факультатив белгиларидан иборатдир. Ижтимоий хавфли қилмиш- ЖК Махсус қисмининг барча моддаларида назарда тутилган жиноятлар объектив томони учун зарур бўлганлиги учун ҳам зарурий белги дейилади. Факультатив белгилари эса барча жиноятлар объектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланмай, фақат айрим жиноятлар учунгина зарурий бўлиб, ўша белгисиз қилмишни ўша норма билан квалификация қилиб бўлмайди.
Агар факультатив белгилар ЖК Махсус қисми моддаси диспозициясида ўша жиноят объектив томонининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, суд жазо тайинлашда шундай жиноят учун ўша норма санкцияси доирасида умумий асосларда жазо тайинланаверади. Агарда бу белгилар ўша норма диспозициясида кўрсатилмаган бўлса, аммо қилмишда шундай белги мавжуд бўлса суд жазо тайинлаш вақтида жазони енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олади.
Ниҳоят, жиноят объектив томони объектлари ўхшаш бўлган жиноятларда қандай жиноят содир этилганлигиниг фарқини белгиловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |