Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet45/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Жиноятнинг предмети
Жиноятнинг предмети - у туфайли ёки унинг муносабати билан жиноят содир қилинадиган объектив ҳаётда мавжуд бўлган моддий маънодаги нарсалардир. Шунга кўра жиноятнинг предмети жиноят таркибининг факультатив белгиси сифатида жиноят таркибида муҳим аҳамиятга эга.
Жиноятнинг объекти ва предмети бир хил тушунча бўлмай жиноятнинг объекти қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат бўлса, жиноятнинг предмети ижтимоий муносабат ҳисобланмайди. Жиноятнинг предмети турли ашёлар, нарсалар, пул, қимматли қоғозлар ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Жиноятчи айнан жиноят предметига зарар етказиш ёки зарар етказиш хавфи остида қолдириб, ижтимоий муносабатга тажовуз қилади. Демак, жиноятнинг предмети ижтимоий муносабат мавжуд бўлган жойда ва вақтдагина бўлади ва ана шундагина жиноят ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади. Масалан, ўғрилик жиноятининг предмети пул, турли буюмлар, озиқ-овқат, кийим-кечак, яъни эркин муомалага чиқарилган (олиш-сотиш, алмаштириш, ҳадя қилиш ва ҳоказолар бўлган) ҳар қандай нарсалар бўлса, ушбу нарсаларга бўлган эгалик ҳуқуқи ижтимоий муносабат ҳисобланади. Демак, ўзганинг мулки ўғрилик йўли билан талон-торож қилинганда ўша мулкка бўлган эгалик ҳуқуқига, яъни мулкка тажовуз қилинади. Жиноятнинг предмети ижтимоий муносабатларнинг муҳим элементи бўлсада, жиноят таркибининг зарурий белгиси доирасига киритилмаган. Жиноятнинг предмети жиноят таркибининг факультатив белгиси бўлиб, амалдаги Жиноят кодексининг кўплаб моддаларида жиноятнинг предмети жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган. Айниқса, мулкий жиноятларда турли мулк шаклидаги нарсалар жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига киритилган. Жиноятнинг предмети доирасига ноёб тарихий буюмлар, зеби-зийнат буюмлари, шунингдек ғоят муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, илмий, бадиий, маданий аҳамиятга эга бўлган қимматликлар, санъат асарлари ҳам жиноятнинг предмети бўлиши мумкин. Жиноий йўл билан топилган мулк ёки даромадлар, яъни бошқа жиноятларнинг предмети ҳисобланган нарсалар ҳам жиноятнинг предмети ҳисобланади.
Агарда жиноятнинг предмети жиноятлар таркиби доирасига зарурий белги сифатида киритилган жиноятнинг предмети бўлмаса, қилмишни ўша норма билан квалификация қилиш мумкин бўлмайди.
ЖК Махсус қисмининг бир қатор моддаларида ўша жиноятнинг предмети аниқ кўрсатилади, сўнгра жиноятнинг ўзига қонуний тушунча берилади. Масалан, ЎзР ЖК нинг 176-моддасида «Ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш, дейилади. Ўки 1861-моддасида «Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки анча миқдорда содир этилса», дейилади ва ҳоказолар. Айрим жиноятларнинг предмети ҳарбий анжомлар ёки эркин муомалага чиқарилмаган нарсалар, айрим жиноятларнинг предмети эса хатлаб қўйиладиган ҳужжатлар ёки буюмлар (ЎзР ЖПКнинг 166-моддаси) бўлиши ҳам мумкин. Айрим жиноятларнинг предмети эса эркин муомаладан чиқарилган контрабанда (ЎзР ЖК 246-моддаси) буюмлари бўлиши мумкин.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг анчагина моддаларида (масалан, 247-255-моддалар, 270-276-моддалар) жиноятнинг предмети аниқ ва қатъий белгиланган бўлиб, ана шу моддаларнинг диспозицияларида кўрсатилганидан бошқа нарсалар шу жиноятларнинг предмети бўла олмайди. Ҳозирги замон жамият ҳаётида компьютерларнинг аҳамияти беқиёсдир. Шунга кўра компьтерлардаги ахборотлар ҳам (ЎзР ЖК 174-моддаси) жиноятнинг предмети бўлади. Алоҳида жиноятларда, агарда улар давлат сири ҳисобланган маълумотларни ўзида сақлаган бўлса (ЖК 163-моддаси), бундай ҳужжатлар ҳам жиноятнинг предмети бўлади. Шунингдек, расмий ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар ҳам (ЎзР ЖК 227-модда) жиноятнинг предмети бўлиши мумкин.Ўсиб ётган экинзор, дов-дарахтлар (ЎзР ЖК 198-моддаси) ҳам жиноятнинг предмети бўлади. ЎзР ЖК 215-моддасида белгиланишича шу моддада назарда тутилган жиноятнинг предмети Ўзбекистон Республикаси ёкиҚорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби, Давлат мадҳияси бўлиши мумкин. Лекин бунда, албатта, давлат рамзларига ҳурматсизлик қилинганлиги аниқланиши шарт.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг бир қатор моддаларида шахсга жисмоний ёки маънавий зарар етказилади. Бундай жиноятларнинг предмети нима деган савол туғилади. Юқорида жиноятнинг предмети жиноят таркибининг факультатив белгиси дедик. Демак барча жиноятлар учун жиноятнинг предмети зарурий белги бўлмайди. Бу, айниқса, шахсга қарши жиноятларда жиноятнинг предмети масаласи муаммолидир. Юридик адабиётларда айрим муаллифлар шахсга тажовуз қилиш жиноятларининг предмети “Одам тирик биологик мавжудот сифатида жиноятнинг предмети бўлади”, деб ҳисоблайдилар.44[44] 
Жиноят ҳуқуқи ва жиноят процессуал ҳуқуқида шахсга тажовуз қилинганда қонун шахсга нисбатан жиноятнинг предмети сифатида эмас, балки жабрланувчи сифатида баҳолайди.
Жиноятнинг предмети ва жабрланувчи тушунчалари ҳар хил тушунча бўлиб, уларни бир-бири билан алмаштириш ёки аралаштириш тўғри бўлмайди. Жабрланувчи ва жиноятнинг предмети ижтимоий муносабатларнинг алоҳида-алоҳида мустақил тушунчалари бўлиб, инсон ижтимоий муносабатларнинг субъекти бўлса, жиноят предмети жиноят таркибининг бир элементи холос. Аммо айрим ҳолларда (масалан,ЎзР ЖК 134-моддаси) ўлган жасад жиноятнинг предмети бўлиши мумкин.
Жиноятнинг предметидан жиноят содир қилиш қуроли ва воситасини бир-биридан фарқлаш керак. Муайян бир жиноятни содир қилишда бирон-бир предмет ишлатилса (ҳар қандай нарса) жиноят содир қилиш қуроли бўлади. Масалан, ўқ отар қуролдан одам ўлдириш ёки баданга шикаст етказишда фойдаланилса, жиноят қуроли бўлади. Ўқ отар қурол талон-торож қилинса, жиноят воситаси бўлади. Пул талон-торож қилиш жиноятида жиноятнинг предмети бўлса, пора олиш бериш жиноятида жиноят воситаси бўлади. Агар жиноят предмети муайян жиноятнинг зарурий белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига кирган бўлса, жиноятнинг предмети, албатта, аниқланиши керак. Баъзи жиноятларда жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаш ва квалификация қилиш учун таъсир қилади. Баъзи жиноятларда жиноят қуроли қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ошириб юборади. Масалан, ЖК 164-моддасининг 2-қисмининг «а» бандида қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, босқинчилик қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Ушбу нормада жиноят қуроли қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига киради.
Шундай қилиб, жиноятнинг предмети - бу у туфайли ёки унинг муносабати билан жиноят содир қилинадиган ташқи дунёнинг моддий маънодаги нарсаларидир. Жиноий тажовуз туфайли ҳар доим жиноятнинг объектига зарар етказилади, кўп ҳолларда жиноят предметига эса зарар етказилмайди. Фақат айрим ҳоллардагина қонунда жиноятнинг предметига зарар етказиш назарда тутилган бўлса, шундагина жиноят предметига зарар етказилиши мумкин. Масалан, мулкни талон-торож қилишда жиноятнинг предметига зарар етказилмаса, мулкка зарар етказиш жиноятларида жиноят предметига зарар етказилиши мумкин.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish