Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноятнинг объекти тушунчаси ва жиноят таркиби томонлари (элементлари) тизимида тутган ўрни



Download 3,18 Mb.
bet43/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

1-§. Жиноятнинг объекти тушунчаси ва жиноят таркиби томонлари (элементлари) тизимида тутган ўрни
Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ҳар қандай ижтимоий муносабатлар жиноятнинг объекти бўлади. Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар ЎзР ЖК нинг иккинчи моддасида берилган бўлиб, шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий муҳит, тинчлик, инсоният хавфсизлиги, Ўзбекистоннинг Конституциявий тузуми жиноятнинг объекти бўлади. Фақат жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларгина жиноятнинг объекти бўлади. Жиноят қонуни билан қўриқланмайдиган ижтимоий муносабатлар жиноятнинг объекти бўла олмайди.
ЎзР ЖКнинг 2-моддасини таҳлил қилиб шундай хулосага келиш мумкинки, бу моддада қонун билан қўриқланадиган энг муҳим ижтимоий муносабатлар умумий тарзда кўрсатилган ва унда объектнинг ижтимоий аҳамиятининг юқорилигига қараб кетма-кет баён қилинган. Объект аҳамияти жиҳатидан кетма-кет баён қилинар экан, демак шахс жамиятимизнинг қонун билан қўриқланадиган энг муҳим объекти ҳисобланади. Лекин шунга қарамасдан қонун билан қўриқланадиган объектларнинг барчаси жиноят-ҳуқуқий воситалар орқали қўриқланади.
Жиноят ҳуқуқи жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг бир қисминигина ҳар қандай ижтимоий хавфли тажовузлардан ҳимоя қилади. Ижтимоий муносабатларнинг асосий кўпчилик қисми бошқа қонунлар билан тартибга солинади. Масалан, қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасидаги муносабатлар фуқаровий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.Қонун чиқарувчи орган ЎзР ЖКнинг 2-моддасининг 1-қисмида жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларни умумий тарзда баён қилиб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектларни аниқлаш учун ЖК Махсус қисмининг барча моддаларида назарда тутилган объектларни таҳлил қилиш керак бўлади. Чунки ЖК Махсус қисмининг ҳар бир моддаси орқали ижтимоий муноса-батларнинг муайян бири ҳимоя қилинади. Жиноят қонуни ушбу ижтимоий муносабатларни доимий равишда ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилиб туради ва ана шу объектларга тажовуз қилинса жиноят ҳисобланади. Жиноят туфайли ана шу ижтимоий муносабатларга зарар етказилади ёки зарар етказиш хавфи остида қолдирилади.
Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муно-сабатларнинг рўйхати қатъий бўлсада, жамиятда юз берадиган ўзгаришлар ва жараёнлар жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар доирасининг ҳам ўзгариб туришига сабаб бўлади. Муайян бир ҳаракатлар жамият учун ижтимоий хавф туғдирган вақтда қонун чиқарувчи орган шундай муносабатга тажовуз қилганликни жиноят деб, Жиноят кодексига киритиши ёки ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган тақдирда ЖК дан чиқариб ташлаши мумкин. Олдинги, 1959 йили қабул қилинган Жиноят кодексида жиноят деб ҳисобланган олтмишга яқин жиноят янги, 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодексига киритилмади. Шунингдек, олдинги Жиноят кодексида жиноят деб ҳисобланмаган олтмишга яқин ижтимоий хавфли қилмиш янги Жиноят кодексига жиноят деб киритилди. Шунингдек, Жиноят кодексига янги моддалар (масалан, 1841-модда — Бюджет интизомини бузиш — 1999 йил 15 апрел қонуни билан киритилган; Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш —2162-модда 1998 йил 1 май қонуни билан киритилган ва ҳоказолар) киритилди. Айрим қилмишлар эса декриминализация қилиниб, Жиноят кодексидан чиқариб ташланди. (масалан, 187-модда — Харидор ва буюртматчиларни алдаш 2000 йил 15 декабрь қонуни билан Жиноят кодексидан чиқарилган ва ҳоказолар). Демак, вақт ўтиши билан айрим қилмишлар ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган тақдирда қонун чиқарувчи орган уни Жиноят кодексидан чиқариб ташлаб, декриминализация қилади. Ижтимоий хавфли тус олган қилмишларни Жинот кодексига киритиб, криминализация қилади.
Жиноятнинг объекти — бу ижтимоий муносабатдир. Жиноятнинг предмети эса ижтимоий муносабат бўла олмайди.
Жиноят-ҳуқуқий муносабат шахснинг жиноят содир қилиши муносабати билан давлат ва жиноятчи ўртасида вужудга келадиган муносабатдир. Айнан ана шу муносабат бевосита жиноят ҳуқуқи билан тартибга солинадиган муносабат ҳисобланади. Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, жиноятнинг объектини ҳуқуқий норма билан аралаштириб юбормаслик керак. Агарда бирор шахс қонунни бузишда айбланар экан, ушбу шахс томонидан содир этилган қилмиш қонунга хилофдир. Аммо бу тажовуз туфайли қонунга зарар етказилмайди, балки ушбу қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга зарар етказилади ёки зарар етказиш хавфи остида қолдирилади. Шу жойда шундай ҳолатни алоҳида таъкидлаш керакки, айрим ҳолларда қонун билан қўриқланадиган объектга зарар етказилса, ёки зарар етказиш хавфи остида қолдирилса, қонунда улар жиноят ҳисобланмайди. Бундай қилмиш кам аҳамиятли қилмиш эканлиги ёки жиноят таркибининг бирор томонининг белгиси йўқлиги туфайли жиноят ҳисобланмайди. Жиноят ҳуқуқида бундай қилмишларни “Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар” деб ҳисобланади (ЎзР ЖК нинг 36-41-моддалари). Айрим ҳолларда бундай қилмишлар жамият учун фойдали бўлган ҳаракатлардир.
Жиноятнинг объекти ижтимоий муносабатлар экан, ижтимоий муносабатларнинг мазмуни нималардан иборат? Ижтимоий муносабатларнинг мазмунини, унинг ички структурасини назарий жиҳатдан белгилаш, қуйидаги таркибий элементлардан иборат эканлигини кўрсатади:
1. Тажовуз қаратилган ижтимоий муносабатнинг предмети;
2. Ижтимоий муносабатнинг субъекти;
3. Ижтимоий фаолият билан белгиланадиган ижтимоий муносабатнинг мазмуни сифатидаги ижтимоий боғлиқлик.
Ижтимоий муносабатларнинг мазмуни очиб берилар экан, ижтимоий муносабатларнинг предмети ва жиноятнинг предмети бир хил тушунча эмаслигини ҳисобга олиниши керак. Ижтимоий муносабатнинг предмети ижтимоий муносабат ўзининг шакли ва мазмуни жиҳатидан жиноят предмети билан мос тушгандагина жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади. Айнан ана шундагина ижтимоий муносабатнинг предмети ўз мазмунининг ижтимоий табиатини тўғри ва тўла аниқлаш мумкин бўлади ва шунга кўра, жиноят-ҳуқуқий нормалар билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар аниқланади. Ижтимоий муносабатларнинг моддий предмети ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши, муайян ижтимоий вазифани бажариши керак.
Ижтимоий муносабатларнинг предмети ижтимоий муносабатларнинг бошқа элементлари ижтимоий муносабатнинг субъектлари ва ижтимоий алоқалари билан бевосита боғлиқдир. Ижтимоий муносабатларнинг субъектларини белгилаш жиноятнинг объекти сифатида қандай ижтимоий муносабатлар жиноятларнинг объекти сифатида қатнашаётганлигини бу муносабатларнинг миқёсини ва шунга мувофиқ равишда жиноят қонунининг амал қилиш чегарасини аниқлаш имконини беради. Яна шуни ҳам эътибордан қолдирмаслик керакки, ижтимоий муносабатларнинг субъектлари жиноятнинг субъектлари билан муайян шароитда бир хил бўлиб қолиши мумкин, масалан, кўпгина иқтисодий жиноятлардаги мансабдорлик жиноятларида.
Жиноятнинг объекти ҳар бир жиноят таркибининг зарурий белгисидир. Жиноят қонуни билан қўриқланмайдиган объектга тажовуз қилиш жиноят ҳисобланмайди. Жиноятнинг объекти ҳар бир таркибининг зарурий белгиси бўлиш билан бирга, муайян жиноятнинг моҳияти ва унинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳам белгилайди. Айнан жиноятнинг объекти орқали одам ўлдириш ёки ҳақорат қилиш ёхуд мулкни талон-торож қилиш жиноятларининг бир-биридан фарқини ажратиш мумкин.
Ҳар бир жиноят таркиби қилмишни юридик жиҳатдан баҳолашнинг асосий мезонидир. Аммо шуни назарда тутиш керакки, жиноят қонунида барча ҳолларда ҳам жиноят таркибининг объекти кўрсатилавермайди. Жиноят кодекси Махсус қисмининг ҳамма моддаларида ҳам жиноятнинг объекти кўрсатилмаган. Агарда ЖК Махсус қисми моддасида жиноят таркиби объекти кўрсатилмаган бўлса, шундай қилмишларга қарши курашнинг ижтимоий-сиёсий мазмунига қараб аниқланади.
Айрим моддаларда муайян ижтимоий муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларининг бузилганлигига ҳавола қилинади. (Масалан, сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 146-модда), экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш, 193-модда; транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидларини бузиш, 266-модда ва ҳоказолар).
Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат жиноятнинг объекти сифатида тан олинар экан, ҳар қандай ижтимоий муносабатнинг тажовуз қилувчиси инсон бўлиб, у бошқа муносабатларнинг субъектлари билан бевосита боғлиқда бўлади. Ижтимоий алоқалар ижтимоий муносабатларнинг элементи сифатида унинг мазмунини белгилайди.
Жиноят умумназарий қоидалар нуқтаи назардан ифодаланганда кўпинча «Манфаатлар» деган тушунча ҳам кўп ишлатилади. Бундай ҳолда манфаатлар қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар доирасига киритилади.
Шундай қилиб, жиноятнинг объекти жиноят таркибининг битта томони (элементи) бўлганлиги туфайли жиноий жавобгарликнинг асослари доирасига киради. Шунга кўра шахсни муайян жиноятни содир қилишда айблаш учун, тажовуз қайси объектга қаратилганлиги, яъни қайси объектга зарар етказишга ёки зарар етказиши мумкинлиги аниқланиши керак бўлади.
Тажовуз объектини тўғри аниқлаш муайян жиноятнинг юридик табиатини аниқлаш имконини беради. Агар шахс инсонга ҳужум қилиб уни ўлдирса, жабрланувчини ҳаётдан маҳрум қилади. Бу жиноятда жиноятнинг объекти шахснинг ҳаётидир. Агар тажовуз мулкни эгаллашга қаратилган бўлса, бундай жиноятнинг объекти ўзганинг мулкидир.
Тажовузнинг объектини тўғри аниқлаш, айниқса, ўхшаш бўлган жиноятларда улар объектлари ўртасидаги фарқни аниқлаш жиноятни тўғри квалификация қилишнинг муҳим шартидир. Масалан, субъект жабрланувчининг баданига оғир шикаст етказади. Бир неча кундан кейин жабрланувчи вафот этади. Бунда тажовуз жабрланувчининг ҳаётига қарши қаратилганми ёки соғлиғига қарши қаратилганми, деган савол туғилади. Айнан ана шундай ҳолда жиноятнинг объектини тўғри аниқлаш жиноятни баданга шикаст етказиш деб, ёки одам ўлдириш деб квалификация қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ва ниҳоят, жиноят объектининг яна бир муҳим аҳамияти шундаки, жиноий қилмишни бошқа қилмишлардан (масалан, маъмурий жавобгарликдан) фарқини аниқлашда ҳам муҳимдир. Бунинг учун муайян ижтимоий муносабат жиноят ҳуқуқий норма билан ҳимоя қилиниши ёки қилинмаслигини аниқлаш керак. Жиноий тажовузнинг объектини аниқлаш ўхшаш таркибли жиноятлар ичидан қилмишни квалификация қилиш учун зарур бўлган нормани топиш дастури ҳисобланади. Агарда қилмишни квалификация қилиш учун ЖК Махсус қисмининг моддаларида тегишли норма топилмаса, бундай тажовузни жиноят деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолда юридик жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун бошқа турдаги юридик жавобгарликни белгиловчи (фуқаровий-ҳуқуқий, маъмурий ёки интизомий жавобгарликни белгиловчи) ҳуқуқ тармоқларидан қидириш керак бўлади.
Шундай қилиб, жиноятнинг объекти жиноят қонуни билан қўриқланадиган, жиноят натижасида зарар етказилиши ёки зарар етказиш хавфи остида қолдириладиган ижтимоий муносабатлардир.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish