Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Вояга етмаганларни жавобгарликдан



Download 3,18 Mb.
bet166/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Вояга етмаганларни жавобгарликдан
ва жазодан озод қилиш
Вояга етмаганларни жавобгарликдан ва жазодан озод қилишни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Булар: жавобгарликдан озод қилишнинг умумий турлари ва вояга етмаганларни жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг махсус турлари.
Вояга етмаганларни жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг умумий турлари жиноят содир қилишда айбланаётган барча шахсларга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган турлари бўлиб, булар: жавобгарликка тортиш муддатининг ва жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш (ЖК 64, 69-моддалар); шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиш муносабати билан ва қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жавобгарлик ва жазодан озод қилиш (65,70-моддалар); айбдорнинг ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарлик ва жазодан озод қилиш (66,71-моддалар); ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш (661-модда); касаллик туфайли жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш (67, 75-моддалар); амнистия акти ва афв этиш асосида жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш (68,76-моддалар). Шартли ҳукм қилиш (72-модда).
Жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг бу турлари ушбу дарсликнинг бешинчи бўлимида батафсил баён қилинган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатлар кўпчилигининг жиноят қонунларида вояга етмаганлар жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилинганда жавобгарликка тортиш муддатлари (РФ ЖКнинг 78-моддаси) ва жазони ижро этиш муддатлари ярмига қисқартирилади, шунингдек, судланганлик муддатлари ҳам алоҳида моддада (95-модда) содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, алоҳида қисқартирилган муддатларда берилган. ЎзР ЖК да эса жавобгарликка тортиш муддатлари, жазони ижро этиш муддатлари, судланганлик муддатларида вояга етмаган ва вояга етганлар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Вояга етмаганларни жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг махсус турлари мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш (87-модда), шунингдек жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш (89-модда) ва жазони енгилроғи билан алмаштириш (90-модда) алоҳида берилган.
ЎзР ЖКнинг 87-моддасида белгиланганига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширилиши мумкин.
Жиноят кодексининг ушбу нормаси бу нормани қўллаш вақтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан қўлланади. Бу нормани қўллаш учун содир этилган қилмиши ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва жиноят биринчи марта содир этилган бўлиши керак. Уни қўллашда суд вояга етмаганнинг жиноят содир этиш вақтидаги ва жиноят содир этилганидан кейинги хулқини ҳисобга олади ва уни жазо қўлламасдан ҳам тузатиш мумкин деган қатъий хулосага келинган бўлиши керак.
Ушбу қонун нормасининг мазмунига кўра, суд вояга етмаганни жавобгарликдан озод қилиб, унга нисбатан тарбиявий хусусиятдаги мажбурлов чораларини қўлламай, ишни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширилиши мумкин.
ЎзР ЖК 87-моддасининг иккинчи қисмида эса суд вояга етмаганни жазодан озод қилиб, мажбурлов чораларини қўллаши назарда тутилган.
ЖК 87-моддасининг иккинчи қисмида уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш назарда тутилган, унча оғир бўлмаган жиноятни бирини марта содир этган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни содир этган вояга етмаган шахсни, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, яъни содир этилган қилмишнинг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини ҳисобга олиб вояга етмаганга жазо қўлламасдан ҳам тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келса, суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шарт. Бу норманинг мазмунига кўра, суд ишни кўришни вояга етмаганлар ишлари билан шуғуланувчи комиссияга топширмай унинг ўзи мажбурлов чораларини қўллайди.
ЎзР ЖКнинг 88-моддасида белгиланишича вояга етмаган шахсларга нисбатан қуйидаги мажбурлов чоралари қўлланади:
а) суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш. Суд узр сўрашнинг шаклини вояга етмаганни жазодан озод қилиш билан бирга кўрсатади. Узр сўраш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ижроия кодексининг 195-моддасида белгиланганига кўра, оғзаки ёки ёзма равишда кўпчиликнинг олдида ёки якка тартибда бўлиши мумкин.
Узр сўраш жой ва вақтини ва тартибини суд белгилайди. Узр сўраш мажбуриятини юклаш тариқасидаги мажбурлов чораси ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат тузилади;
б) ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш. Ушбу чора агар етказилган зарар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса, қўлланилади. Агар етказилган зарар ушбу миқдордан ошиб кетса, етказилган зарар фуқаровий ҳуқуқий тартибда ундирилади. Етказилган зарарни қоплаш ёки бартараф этиш тартиби ва муддати суд томонидан белгиланади;
в)вояга етмаганни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш. Бундай махсус ўқув-тарбия муассасалари Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигига қарашли бўлиб, вояга етмаган шахслар халқ таълим органларининг махсус ўқув-тарбия муассасаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштирилади.
Вояга етмаган шахсларнинг махсус ўқув-тарбия муассаса-ларида бўлиш тартиби ва шароити, ўқув жараёни ва тарбиявий таъсирига оид ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Жиноят қонунида назарда тутилган бу мажбурлов чоралари (88-модда)жиноий жазо ҳисобланмайди. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг бир туридир. Бу мажбурлов чоралари вояга етмаганни жиноий жазо қўлламасдан ҳам тарбиялаш мақсадида қўлланади.
Ушбу мажбурлов чоралари тарбиявий хусусиятдаги чоралар ҳисобланиб вояга етганларга нисбатан тайинлаш мақсадга мувофиқ бўлмайди, демак, мажбурлов чораларини қўллаш вақтида шахс ҳам вояга етмаган бўлиши керак.
Вояга етганлик киши ҳаётининг муҳим босқичи бўлиб,шахс фуқаровий никоҳ-оила, сайлаш,армия сафида хизмат қилиш каби ҳуқуқларга тўла эга бўлади. Шунга кўра, мажбурлов чораларини қўллаш вақтида вояга етганларга нисбатан мазкур институтни қўлланиши мақсадга мувофиқ эмас. Шунга кўра, суд мажбурлов чораларини қўллаш вақтида жиноят содир қилишда айбланаётган шахснинг ёшини ҳам ҳисобга олиши керак.
Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ва жазодан озод қилинган шахслар судланмаган ҳисобланадилар.Қонунда бошқача ҳолат назарда тутилмаганлиги сабабли жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган вояга етмаган, қўлланилган мажбурлов чораси мобайнида янги жиноят содир қилса жиноятни квалификация қилиш ва жазо тайинлаш масалалари умумий асосларда ҳал қилинади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи айрим давлатларнинг (масалан, Россия Федерацияси Жиноят кодекси 90-моддасининг тўртинчи қисми) жиноят қонунларида вояга етмаган мажбурий чора қўлланилган шахс мажбурий чора талабларини муттасил равишда бузаверган тақдирда махсус давлат органининг тақдимномаси билан мажбурий чора бекор қилиниб, жиноий жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилади. Ўзбекистон Жиноят қонунида эса бундай қоида назарда тутилмаган.
Шахсга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш муддатлари қўлланадими ёки йўқми, деган савол туғилади. Бу ҳақда ЎзР ЖКнинг 87-моддасида ҳам (мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан озод қилиш), умумий 64-моддасида ҳам (жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш), 69-моддасида ҳам (жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш) бирон-бир қоида назарда тутилмаган. Умумий қоидага кўра, қонунда назарда тутилмаган қоида амалда тадбиқ этилмайди. Шунга кўра, мажбурлов чораси қўлланган шахсларга нисбатан бу муддатлар қўлланилмайди. Агар бу муддатлар қўлланилганда эди, мажбурлов чора қўлланган шахс янги жиноят содир қилса, ё жиноятлар жами ёки бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинлашга тўғри келар эди. Мажбурлов чора қўлланиб жавобгарликдан ва жазодан озод қилинганлар судланмаган деб ҳисобланганлари туфайли муддатларни жорий қилиш мумкин бўлмайди.
Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиб, махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштиришнинг муддатини белгилаш қонунда назарда тутилмаган. Шунга кўра, ўқув-тарбия муассасасида бўлиш муддати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли ўқув-тарбия муассасасининг хулосасига биноан ҳал қилинади.
Бундан олдинги параграфда жисмоний ривожланишга нисбатан ақлий ривожланиши орқада қолиб кетган вояга етмаганлар ҳам ўз ҳаракатларини идора қила олганлиги ва қилмиши туфайли келиб чиқадиган оқибатнинг ижтимоий хавфли эканлигини англаганлари туфайли жиноятнинг субъекти бўла олишлари тўғрисида айтилган эди. ЎзР ЖК 87-моддасининг учинчи қисмида вояга етмаган шахс ривожланишида ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва содир этилган қилмишнинг аҳамиятини тўла равишда англаб етмаса, суд жазо ўрнига мажбурлов чорасини қўллаш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш шартлиги айтилади.
Махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилган вояга етмаган махсус касб-ҳунар билим юртига жойлаштирилади. Агарда вояга етмаган алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган бўлса, махсус ўқув-тарбия муассасига жойлаштириш билан бирга тиббий йўсиндаги даволаш чоралари ҳам қўлланиши мумкин.
Махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш вояга етмаганнинг хулқини муайян муддат мобайнида назорат қилиш орқали жиноий муҳитдан ажратиш ва уни жамиятдан қисман ажратиб тарбиялаш турли жиноий элементлар таъсиридан ажратиш мақсадини ҳам кўзлайди.
Вояга етмаганни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштиришнинг муддати айбдор содир қилган жиноят учун тайинланадиган жазо муддатидан кўп бўлмаслиги керак. Аммо айрим ҳолларда ўқув-тарбия муассасасида ўқиш ёки ҳунар ўрганишни давом эттириш зарурати вужудга келса ҳунар-техника билим юртини тугатгунча қолдирилиши мумкин.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish