Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган



Download 3,18 Mb.
bet165/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

2-§. Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган
жазолар ва уларни тайинлаш
Вояга етмаганларнинг жисмоний, ақлий, ахлоқий, маънавий жиҳатидан баркамол, ижтимоий жиҳатдан соғлом ва нормал эркин ривожланиши учун жамият барча шароитларни яратиб бериши зарур. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-моддасида «Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларида мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди», дейилади. Ушбу Конституциянинг 45-моддасида эса, «Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир», дейилган.
Вояга етмаганлар жиноятчилигининг кенгроқ маънода олганда улар томонидан жиноят содир этилиши жамиятнинг вояга етмаганлар олдидаги мажбурятларни тўла бажармаслигининг натижасидир. Бу ўз навбатида жазонинг мақсади сифатида «ижтимоий адолатни тиклаш» тушунчасига ўз таъсирини кўрсатади.192[192] Адолатни тиклаш эса вояга етмаганни ахлоқан тузатишда ифодаланади. Суд вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлар экан, жиноят содир қилган вояга етмаганинг бошқа тенгдошларига ўз таъсирини кўрсата олмаслик масалаларини ҳам ҳисобга олиши керак.
Вояга етмаганларга нисбатан жазонинг ягона мақсади уларни ахлоқан тузатиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўлиб,уларни амалга ошириш бузилган ижтимоий адолатни тиклашнинг муҳим шартидир.
Жиноий жазо — жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан жуда қадимдан қўлланиб келаётган чорадир. Уни реализация қилишда эса жиноят сиёсатига мувофиқ равишда янги ғояларни мужассамлаш жиноят ҳуқуқининг институти ҳисобланади. Жиноий жазо қадимда жиноят учун қасд олиш ва қўрқитиш воситаси сифатида қўлланиб келинган.
Шунинг учун ҳам вояга етмаганларга нисбатан қўлланадиган жазо ўз мазмуни жиҳатидан ахлоқ, одоб нормаларини шакллантиришга хизмат қиладиган мажбурлов чораси бўлиши керак. Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган жиноий жазо ва бошқа тарбиявий бошқа мажбурлов чоралари улар томонидан содир этилган жиноятни ижтимоий тартибга солишнинг мақсадига эришиш учун махсус ишлаб чиқилган мажбурлов чораларидир.
Аммо жиноят қонунида оғир жиноят содир қилган шахсларга нисбатан оғирроқ жазо чораларини қўлланишини истисно қилинмайди. Оғир жиноят содир қилган шахсларга нисбатан оғирроқ жазо чораларни қўлламаслик вояга етмаганда жазоланмай қолганлик ҳиссини қўзғатиб, уларда қонунларни менсимаслик хусусиятини шаклланишига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Бундай асоссиз равишда енгил тайинланган жазо чораси вояга етмаганни тарбияланиш ўрнига унинг бузилиши юз бериши мумкинлигини келтириб чиқариши мумкин.
Ҳар қандай жиноят содир қилган шахсга нисбатан жазо тайинланар экан бу билан жазонинг мақсадига эришишдан ташқари шахсга жазони ўташ муддати мобайнида ўз айбини (гуноҳини) ювиш имконияти ҳам берилади. Лекин юқорида таъкидлаганимиздек, вояга етмаганларнинг руҳий ҳолати, жиноят содир қилишнинг сабаблари ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олиб анча енгил жазо чораси қонунда назарда тутилган.ЎзР ЖК 55-моддасининг биринчи қисми «ж» бандида белгиланганига кўра, вояга етмаганнинг жиноят содир этиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
Ўн саккиз ёшга тўлмасдан ҳар қандай ўта оғир жиноят содир этган вояга етмаганларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилмайди. Бундан ташқари, вояга етмасдан жиноят содир қилган шахсларга нисбатан тайинланадиган жазо муддатининг миқдори жиддий камайтирилган.
ЎзР ЖК 81-моддасида белгиланишича жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга етмаган шахсларга нибатан қуйидаги жазо чоралари қўлланиши мумкин:
а) жарима;
б) ахлоқ тузатиш ишлари;
в) қамоқ;
г) озодликдан маҳрум қилиш;
Ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас.
Аммо шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2003 йил 12 декабрьҚонунига биноан вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланмайди.
Суд вояга етмаганларга жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал қилади. Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаш масалалари ҳам ушбу дарсликнинг ХVI бобида вояга етганларга нисбатан жазо тайинлаш билан бирга баён қилинганлиги сабабли бу ерда яна такрорлаб ўтиришни лозим топмадик.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги «Жиноят учун жазо чорасини тайинлаш борасида суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 7-бандида «Судлар, вояга етмаганларга, аёларга, ногиронларга ва кексаларга нисбатан жазо тайинлашда, озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ташқари бошқа жазо турини қўллаш, шартли ҳукм қилиш масалаларини муҳокама қилишлари ва агарда, уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин эмас, деб топганларидагина озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашлари лозим»193[193], дейилади.
Вояга етмаганни ахлоқан тузалиш йўлига ўтиб олишини таъминлай оладиган жазо адолатли жазо ҳисобланади. Вояга етмай туриб жиноят содир қилган шахсларга нисбатан жазо унинг ёши бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар билан бирга ҳисобга олинган ҳолда тайинланиши керак. Вояга етмаган жиноят содир қилган шахсни ахлоқан тузатиши учун энг аввало комплекс равишдаги ижтимоий ва иқтисодий шароит яратилган бўлиши керак. Суд ҳар бир вояга етмаган шахсга жазо тайинлаш вақтида албатта, содир этилган жиноятнинг сабабларини аниқлашлари шарт.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish