Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги чораларни қўллаш



Download 3,18 Mb.
bet169/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги чораларни қўллаш
Алкоголизм алкоголли ичимликларни муттасил равишда истеъмол қилишнинг оқибатидир. Спиртли ичимликлар ичишни суиистеъмол қилиш алкоголизм касалига йўлиқишига сабаб бўлади. Алкоголли ичимликлар ичишни суистеъмол қилиш фақатгина уни истеъмол қилган кишининг ўзигагина зарарли оқибат келтириб чиқармай, ижтимоий, иқтисодий, демографик ахлоқий ва бошқа салбий оқибатларнинг ҳам сабаби бўлиб қолмоқда. Спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида кишида мастлик заҳарланиши юз беради.
Мастлик — спиртли ичимликни истеъмол қилиш натижасида кишининг олий нерв тизими функцияси ва атрофдагиларга бўлган муносабатини бузилишига олиб келадиган алкоголь заҳарланишдир. Бундай заҳарланиш муттасил равишда давом этаверса, шахс муқаррар равишда алкоголизм касаллигига йўлиқади.
Жиноят қонунининг муҳим инсонпарварлик принципларидан бири алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахслар жиноят содир қилсалар, уларни давлат ҳисобидан даволайдилар. Гиёҳванд воситаларни истеъмол қилиш натижасида гиёҳвандлик касалига йўлиқиб жиноят содир қилган шахсларни ҳам худди шундай даволайдилар.
Руҳий касалликка чалинган шахслар ўз ҳаракатларини идора қила олмаганлиги ва ҳаракатларининг ижтимоий аҳамиятини англамаганликлари туфайли, уларда шундай касаллик аниқланган пайтдан бошлаб иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориш ёки ишни судда кўриш ёхуд жазони ижро этиш тўхтатилади ва бундай касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чоралари қўлланади.
Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан жиноят иши тўхтатилмай суриштирув ёки тергов ишлари ёхуд ишни судда кўриш ёки жазони ижро этиш давом этаверади. Бундай шахсларга нисбатан суд жазо тайинлаш билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чораларини ҳам қўллайди.
ЎзР ЖКнинг 96-моддасида белгиланганига кўра, алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга тиббий йўсиндаги чораларни ҳам тайинлаши мумкин.
Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касалига йўлиққан шахслар ўз ҳаракатларини бошқара оладилар ва ҳаракатларининг ижтимоий оқибатларини англайдилар. Алкоголли ичимликни ёки гиёҳванд воситани ёхуд заҳарванд моддани истеъмол қилишга уларда эҳтиёж кучайган вақтда ўз ҳаракатларини бошқариш ва ўз ҳаракатларининг ижтимоий оқибатларини англаш қобилияти бироз пасаяди. Бу касалликларни махсус даволаш муолажаларсиз даволашнинг иложи бўлмайди.
Ақли норасолиги туфайли тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чораларини тайинлаш сингари алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чораларини қўллаш суднинг ҳуқуқи ҳисобланади. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволаш чорасини фақат суд тайинлайди.
Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазоларга ҳукм қилинган бўлса, жазо ижро этилган жойдаги соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасаларида умумий асосларда даволанадилар. Улар жазони ўташ билан бирга суд томонидан тайинланган даволанишга мажбурдирлар.
Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахс, содир этган жинояти учун қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган бўлса, уларни даволаш жазони ўтаётган жойда амалга оширилади. Жазони ўташ жойидан озод этилганидан сўнг даволанишни давом эттириш зарурати бўлганида эса соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан умумий асосларда даволанадилар.
Шундай қилиб, алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарванд-ликка йўлиққан жиноят содир қилган шахсларга нисбатан тайинланган тиббий йўсиндаги мажбурий даволаниш чораси жазони ўташдан олдин ҳам, жазони ўтаганидан кейин ҳам даволаниш амалга оширилмай, жазони ўташ вақтида, жазони ўташ билан бир вақтда даволаниш муолажалари ҳам амалга оширилади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish