Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари. 
Кўрсатилган 
судлардан ташқари, федерал суд тизими ўз ичига суд тизимининг ўзи 
доирасида маъмурий масалалар ҳал қилинишини таъминлайдиган 
судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш алоҳида органларини қамраб 
олади, бу эса ушбу тизимнинг ижро ҳокимиятидан юқори даражали 
мустақиллигини таъминлайди. Ушбу органлар тизими округ 
даражадаги ҳам, умуммиллий даражадаги ҳам суд кенгашлари ва суд 
конфренцияларидан иборат бўлади. 
Округнинг суд кенгаши округ бош судьяси, бир неча округ 
судьялари ва камида иккита туман судьяларидан иборат бўлади. 
Кенгаш турли маъмурий қарорларни, ҳусусан, судлар ишининг бир 
хиллигини таъминлаш мақсадида судьялар ўрнини алмаштириш 
тўғрисидаги қарорни қабул қилишга ҳақли бўлади. 
Округнинг суд конференциясига барча округ ва туман судьялари, 
банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича судларнинг судьялари, 
кўрсатилган судларнинг олий ходимлари, шунингдек, адвокатларнинг 
айримлари киради. Улар ҳар йили суд амалиётини такомиллаштириш 
бўйича дастурларни муҳокама қилиш учун йиғиладилар. 
Умуммиллий даражада Суд конференцияси Олий суд Раиси
федерал апелляция судларининг 13 та раислари ва ўз округлари 
бўйича 3 йиллик муддатга сайланадиган 12 та туман судьяларидан 
иборат бўлади. Конференция суд тузилиши муаммоларини муҳокама 


289 
қилиш ҳамда қонунчиликни ўзгартириш бўйича тавсияларни ишлаб 
чиқиш учун йилига камида бир марта йиғилади. 
Ҳокимият суд тармоғининг Конгресс томонидан таъсис этилган 
асосий маъмурий бўлинмалари қуйидагилардан иборат: судьялар 
маслаҳат кенгаши; АҚШ суд тизимининг маъмурий бошқаруви; 
федерал суд маркази; судьяларнинг округ кенгашлари. 
Судлар фаолиятини таъминлаш бўйича маъмурий функцияларни 
Федерал судларининг маъмурий хизмати бажаради, мазкур 
хизматнинг директори АҚШ Олий суди томонидан тайинланади. 
Умуман олганда, федерал суд тизими юқори даражали 
марказлаштириш билан таърифланади, бунинг сабаби судлар ташкил 
этилишининг ягона асоси ҳамда қуйи турувчи судларни юқори 
турувчи судлар қарорларига бўйсунишга мажбур қиладиган staire 
decisis принципининг амал қилишидир. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish