Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

17.3. АҚШ 
АҚШ давлат тузилиши 1607-1776 йилларда Америкада амалда 
бўлган инглиз мустамлака тизими даврларидаги ҳуқуқий негизлар ва 
институтлардан бошланади. АҚШ конституциявий тамойиллари, 
бундан ташқари, шубҳасиз, Буюк француз буржуа-демократик 
инқилобидан олдинги даврнинг сиёсий-ҳуқуқий ғоялари таъсирида 
ҳам шаклланган. Америка ҳуқуқий мактаби анъаналарига мувофиқ, 
АҚШда амалда бўлган қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий, суд 
ва бошқа органларнинг улкан, бесўнақай, сертармоқ ва серқамров, 
ўта мураккаб тизими АҚШ Конституцияси асосида шаклланган ва 
фаолият юритади, деб ҳисобланади
1

Суд тизими. 
АҚШда федерал судлар ва штатлар судлари 
фаолият юритади. Федерал судлар АҚШ ҳукумати томонидан 
федерал 
конституцияга 
ҳамда 
Конгресс 
томонидан қабул 
қилинадиган ва статутлар деб номланадиган қонунларга доир 
низоларни ҳал қилиш учун ташкил этилади. Штатлар судлари 
штатлар, округлар ёки штатга кирадиган шаҳарлар томонидан ташкил 
этилади. 
Штатлар судларининг асосий вазифаси федерал конституция ва 
федерал қонунларнинг қоидаларига риоя этилиши устидан назорат 
қилишдан иборат бўлганлигига қарамасдан, аксарият ҳолларда улар 
конституция ва муайян штатнинг қонунларини ҳаётга татбиқ этиш 
билан шуғулланади. 
А. АҚШ судларининг федерал тизими. 
Конституциянинг III-
моддасига кўра, Конгресс томонидан қуйидаги қуйи турувчи судлар 
таъсис этилган: 
- округ судлари (биринчи инстанция судлари); 
1
Филиппов С.В. Судебная система США. – М.: Наука. 1980. – 3-б. 


284 
- ўз ҳудудида округ апелляция судлари деб номланадиган (ўн 
иккитаси ҳудудий принципга асосан тақсимланган бўлиб, округ 
судларининг (биринчи инстанция судларининг) қарорлари устидан 
келтирилган шикоятларни кўриб чиқади) ўн учта оралиқ юрисдикция 
апелляция судлари; 
- Федерал юрисдикция апелляция суди – халқаро савдо, 
интеллектуал мулк (масалан, патент ҳуқуқи соҳасида), давлат 
буюртмалари, Қўшма Штатлар ҳукуматига қарши даъволар, 
шунингдек, 
фахрийлар 
ишлари 
соҳаларида 
умуммиллий 
юрисдикцияни амалга оширадиган ихтисослашган апелляция суди; 
- ихтисослашган судлар (масалан, ташқи савдо бўйича суд ва 
бошқалар). 
Федерал судларининг юрисдикцияси, штатлар судларининг 
юрисдикциясидек кенг эмас. Федерал судининг юрисдикцияси 
Конституцияда санаб ўтилган муайян турдаги ишлар билан 
чегараланган. Аксарият ҳолларда федерал судлар тарафларнинг бири 
сифатида АҚШ иштирок этадиган ишлар, шунингдек, Конституция 
ёки 
федерал 
қонунларнинг 
бузилишига 
ҳамда 
хорижий 
дипломатларга доир ишларни юритиш билан шуғулланади. Бундан 
ташқари, федерал судлар банкротликка ва денгиздаги инцидентларга 
оид махсус суд ишларини юритиш билан шуғулланади ҳамда штатлар 
қонунлари билан боғлиқ ҳамда турли штатлардан тарафлар жалб 
қилинган ишларни ҳал қилади. 
Федерал судлари штатлар судларига қараганда анча кам ишларни 
кўриб чиқишига қарамасдан, улар томонидан кўриб чиқиладиган 
ишлар умуммиллий аҳамиятга эга бўлади, чунки мазкур ишлар 
федерал қонунларни ҳаётга татбиқ этиш ва федерал ҳуқуқларининг 
ҳимояси билан боғлиқ бўлади. 
Федерал судлар жиноят ишларига қараганда кўпроқ фуқаролик 
ишларини кўриб чиқади. Содир этилаётган жиноятларнинг аксарияти 
Конституция билан штатлар ваколатига киритилганлиги туфайли 
федерал судлар кўпроқ жиноят ишлари билан эмас, балки фуқаролик 
ишлари билан шуғулланади. 
Судларнинг федерал тизимига АҚШ Олий суди, апелляция ва 
округ судлари, шунингдек, махсус судлар киради. Федерал 
судларининг барча судьялари АҚШ Президенти томонидан Сенат 
розилиги билан тайинланади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish