Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Суд конституциявий назорати институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Суд конституциявий назорати институти. 
Суд
 
назоратининг 
шаклланиши ва ривожланиши, унинг Америка конституциявий 
амалиётининг ўзига хос институтига айланиши Олий суднинг 
фаолияти, унинг энг муҳим қарорлари билан бевосита боғлиқ. 
Суд конституциявий назорати институти Олий суд томонидан 
конгресс қабул қилган қонунларнинг АҚШ Конституциясига 
мувофиқлигини текширишдангина иборат эмас. Суд конституциявий 
назорати юридик нуқтаи назаридан иккита асосий шаклларда 
ифодаланади – бу штатлар ҳуқуқий ҳужжатларининг конституцияга 
мослигини текшириш ҳамда Олий судга олий ва ўз юридик 
оқибатлари бўйича узил-кесил қарорни қабул қилишга ёрдам 
берадиган штатлар ва федерация мансабдор шахслари хатти-
ҳаракатларининг конституцияга мослигини текширишдир. 
Суд назорати ва у билан боғлиқ Олий суднинг ўзига хос 
ҳокимият ваколатлари – бу Америка конституциявий ва аслида 
амалда бўлган конституциявий механизми бутун тизимининг 


298 
таркибий ва ажралмас қисмидир. Шунингдек, Олий суд 
“конституциявий ғоянинг” тарқатувчиси, “конституциявий тизимни 
ҳимоялашда охирги таянч”, “Конституциянинг виждони” ва ҳ.к. 
сифатида кўрилади. 
Шундай қилиб, АҚШ Олий суди Конституция орқали ёки ундан 
ташқари ўзининг 200 йилдан ортиқ даврни қамраб оладиган тарихи 
давомида суд ҳокимиятини истисно ҳолатга қўйишга ва мазкур 
ҳокимият АҚШнинг амалдаги ҳуқуқий ва сиёсий тизимининг фаол 
ижодкорларидан бирига айланишига имкон берадиган жуда кенг 
ваколатларга эга бўлди. 
В. Штатлар суд тизими. 
Штатлар судларининг умумий 
таърифи. 
Ҳар бир штат ўзининг суд тизимига эга. Штатлар судлари 
умумий суд ишлари юритиш судлари ҳисобланади. Бошқача қилиб 
айтганда, улар суд ишларининг барча турларини, жумладан, битта 
фуқаронинг иккинчи фуқаро устидан берилган шикоятларини ёки 
фуқаронинг штатга ёки штатнинг вакилига қарши, ёки штатнинг 
фуқарога қарши даъволарини кўриб чиқади. Штатлар судлари 
аксариятининг ташкил этилиши федерал судлари ташкил этилган 
принципга асосланади – суд инстанциялари, оралиқ апелляция 
судлари ва штат Олий суди билан. Асосий фарқ шундан иборатки, 
штатлар судлари, федерал судларга қараганда, кенгроқ масалалар 
доираси билан шуғулланади. 
Иккинчи муҳим фарқ шундан иборатки, федерал судья ўз 
лавозимига умрбод тайинланаётган бўлса, штатлар судьялари одатда 
муайян муддатга сайланади ёки тайинланади. Мазкур тайинлашлар 
одатда узоқ муддатларга амалга оширилади, сайловлар эса, қоида 
тариқасида, ўз характери бўйича муҳим даражадаги сиёсий тусга эга 
бўлмайди. Америка штатларида бир-биридан анча фарқ қиладиган 
судлар тизимлари амал қилади. Штатларда кўпроқ умумий 
судларнинг икки ва уч поғонали тизими, шунингдек, чекланган ёки 
махсус юрисдикцияли турли судлар мавжуд. Ўзида фақат биринчи 
инстанция судини ва олий суд органини мужассам қилган икки 
поғонали умумий судлар тизими ҳудуди кичик ва аҳолиси кам бўлган 
штатларга хос, уч поғонали тизими эса йирик штатларда мавжуд 
бўлиб, уларда кўриладиган фуқаролик ва жиноят ишлари сони анча 
кўпдир. 
Штатдаги суд тизимини бошқарувчи судлар кўпроқ олий суд 
номи билан юритилади, бироқ бир қатор штатларда улар апелляция 
судлари деб аталади. Бу судлар 5 тадан 9 тагача судьядан иборат 


299 
бўлиб, уларнинг бири суд раиси этиб тайинланади. Штатларнинг 
олий ва уларга тенглаштирилган судлари асосан қуйи турувчи 
судларнинг қарорлари устидан келтирилган апелляция шикоятларини 
кўриб чиқиш билан шуғулланади. Штатларнинг аксариятида улар суд 
қарорлари 
устидан 
берилган 
ҳуқуқ 
масалалари 
юзасидан 
шикоятларнигина, қолганларида эса – факт масалалари билан боғлиқ 
шикоятларни ҳам кўриб чиқади. Кўпчилик штатларда апелляция 
шикоятларини ва бошқа мурожаатларни кўриб чиқишга қабул 
қилишни Олий суднинг ўзи ҳал қилади, ўлим жазоси белгиланган 
ҳукмлар устидан келтирилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 
эса мажбурийдир. Айрим штатларда эса Олий судга келиб тушган 
барча шикоятлар ҳеч қандай истисносиз кўриб чиқилиши лозим деган 
қоида амал қилади. 
Биринчи инстанция суди сифатида мазкур судлар кўпроқ уларга 
бевосита мурожаат қилинган ҳолда, масалан, қамоқда ғайриқонуний 
равишда сақлаш устидан шикоят келтирилган ҳолда (“хабеас корпус” 
буйруғи) фақат суд буйруқларини чиқарадилар, айрим ҳолларда эса 
улар ўта мураккаб бўлган суд ишларини ўз иш юритувига қабул 
қиладилар. Штатлар олий судларининг маъмурий органлар қарорлари 
устидан келтирилган шикоятлар ёки ишларни кўриб чиқиш 
муносабати билан конституцияларни шарҳлаш ва штатлар қонун 
ҳужжатларига баҳо беришдаги аҳамияти беқиёсдир. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish