Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Штатларнинг олий судлари. 
Айдахо ва Род-Айленд каби 
аҳолиси кам бўлган штатларда суд процессини ютқазган шахс одатда 
олий суд деб аталадиган штатнинг энг юқори судига бевосита 


304 
апелляция бериш имкониятига эга бўлади. Бошқача қилиб айтганда, 
процессуал суд биринчи даражали суд бўлса, айтишимиз мумкинки, 
мазкур штатлар “икки босқичли” суд тизимларига эгадир. Мазкур 
кичкина штатларда олий суд апелляция берилган ҳар бир ишни кўриб 
чиқади; суд ушбу ишларни бўлмайди, уларнинг ичидан энг муҳим ва 
олий суд аралашишига лойиқ бўлган ишларни танламайди. Ушбу 
штатларда апелляция бериш ҳуқуқи штатда истиқомат қилувчи барча 
шахслар учун умумий ҳуқуқ ҳисобланади. 
Уч даражали тизимларда олий даражали суд кўриб чиқиш учун 
ишларни дид билан танлайди. У қайси ишлар эшитиш учун қабул 
қилинишини ёки қабул қилинмаслигини ўзи ҳал қилади. Процессни 
ютқазган шахс тизим доирасидан чиқиб кетмаган ҳолда апелляция 
бериш (ҳеч бўлмаганда, бир марта) ҳуқуқига эга бўлади. Бироқ 
аслида у иш олий судга эшитиш учун йўналтирилишини талаб қилиш 
бўйича ҳеч қандай ҳуқуқларга эга эмас. Айрим истиснолар судни ўз 
ишининг муҳимлигида ишонтира олган шахсларга нисбатан 
қилинади. Кўплаб штатларнинг қонунчилигига киритилган бошқа 
истиснолар ҳам мавжуд. 
Штатлар олий судлари конституциявий назоратни амалга 
ошириш ҳуқуқига эга. Улар кўпинча штатларнинг қонун чиқарувчи 
органларига 
(легислатураларига) 
келиб 
тушадиган 
қонун 
лойиҳаларининг ёки олий ижро этувчи органлар ҳужжатларининг 
конституцияга мослиги (ўз штатининг конституциясига нисбатан) 
ҳақида узил-кесил хулоса берадилар. Штат олий суди штат 
конституцияси ёки қонунининг ҳар қандай қоидасини, улар федерал 
Конституцияга зид бўлганлиги туфайли, бекор қилишлари мумкин. 
Таъкидлаш жоизки, штат судларида судьялик лавозимига 
тайинлаш турли қоидалар асосида ўтказилади. Кўпгина штатларда 
олий судлар ва апелляция судлари судьялари губернатор томонидан 
Сенат ёки штатнинг бошқа қонун чиқарувчи органи розилиги билан 
6-15 йиллик муддатга кўпинча такроран тайинланиш ҳуқуқи билан 
тайинланадилар. Худди шу тартибда айрим Америка штатларидаги 
қуйи турувчи суд инстанциялари судьялари ҳам ўз лавозимларини 
эгаллайдилар. Бироқ штатлардаги кўпчилик судьялар аҳоли 
томонидан сайлов кампаниялари давомида сайланадилар. Бундай 
тизим гарчи ташқи томондан халқчил кўринса-да, аслида кўпинча бу 
ерда номзодларни қўлловчи бир-бирига рақиб сиёсий партияларнинг 
манфаатлари биринчи ўринга чиқиб қолади, касбий ва шахсий 
сифатлар эса эътибордан четдан қолади, шу сабабли бу тизим АҚШда 


305 
ҳақли равишда танқидга учрамоқда. Натижада кўпгина штатларда 
сўнгги ўн йилликлар давомида лавозимларни эгаллаш тизимининг 
янги вариантлари ишлаб чиқилмоқда. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish