Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Оралиқ юрисдикция судлари 
(“оралиқ” атамаси баъзан 
уларнинг расмий номланишига киради) бир қатор штатларда биринчи 
инстанция судлари ва бошқа суд муассасаларининг ҳукмлари ва 
қарорлари устидан келтирилган шикоятларни кўриб чиқиш учун 
ташкил этилган. Улар турлича номланадилар, бироқ кўпинча улар 
апелляция судлари деб аталади. Баъзан штатларда алоҳида жиноят 
ишлари бўйича апелляция суди ташкил этилади, айрим ҳолларда 
оралиқ юрисдикция судлари штат Олий судининг апелляция 
бўлинмаси сифатида фаолият юритади. Уларнинг таркибига 10 тадан 
50 тагача судья киради. Ишлар одатда учта судьядан иборат 
ҳайъатлар таркибида кўрилади. Айрим штатларда апелляция судлари 
биринчи инстанция бўйича, шу жумладан, присяжний маслаҳатчилар 
иштирокида муайян тоифадаги фуқаролик ва жиноят ишларини 
кўриб чиқадилар. Ушбу ҳолда суд процесси судья томонидан якка 
тартибда олиб борилади. 
Штатлар суд тизимининг асосий бўғини – 
умумий юрисдикция 
судлари
бўлиб, улар турлича номланадилар, масалан, Нью-Йорк 


300 
штатида улар олий судлар деб, Калифорния штатида – юқори судлар 
деб, бироқ кўпроқ ҳолларда улар 
округ судлари 
деб аталади. Мазкур 
судлар ташкил этилиши ва миқдорий таркиби жиҳатидан жиддий 
равишда фарқланади. Қоида тариқасида, улар биринчи инстанция 
бўйича тегишли штатнинг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган барча 
жиноятлар (кам аҳамиятли қилмишлардан ташқари) тўғрисидаги 
жиноят ишларини, даъво миқдоридан қатъи назар барча фуқаролик 
ишларини (мазкур штатда ташкил этилган ихтисослаштирилган 
судлар судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари) кўриб 
чиқадилар. Айрим штатларда округ судлари беш йилгача муддатга, 
ҳатто бир йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
қўлланилиши мумкин бўлган жиноятлар тўғрисидаги жиноят 
ишларинигина кўриб чиқишга ҳақлидирлар, бу эса мазкур штат 
апелляция судининг биринчи инстанция суди сифатидаги алоҳида 
ҳуқуқлари доирасини анча кенгайтиради. Шу билан бирга, округ 
судлари чекланган юрисдикция судларига нисбатан юқори турувчи 
инстанция сифатида иш кўрадилар, чунки улар бир қатор ҳолларда 
ушбу судларнинг қарорлари устидан келтирилган шикоятларни кўриб 
чиқишга ҳақлидирлар. 
Юқорида санаб ўтилган судлар умумий тизими бўғинларидан 
ташқари, ҳар бир штатда 
чекланган юрисдикция судлари
ҳам мавжуд 
бўлиб, ушбу судларга жарима билан ёки, қоида тариқасида, қисқа 
муддатли озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган кам 
аҳамиятли жиноятлар тўғрисидаги ишларни, шунингдек, даъво 
миқдори кам, кўпинча, 1000 долларгача бўлган фуқаролик ишларини 
кўриб чиқиш топширилган. Мазкур судлар муниципал шаҳар 
судлари, полиция судлари, баъзан эса графлик судлари, умумий 
сессиялар судлари каби номлар билан юритилади. Уларда ишлар 
магистратлар ёки ҳақамлик судьялар томонидан кўриб чиқилиб, ушбу 
судьялар профессионал юридик тайёргарликка эга бўлиши мажбурий 
эмас. 
Кўпгина штатларда 
махсус юрисдикция судлари
ҳам мавжуд 
бўлиб, улар айрим ҳолларда мустақил, бошқа ҳолларда эса округ 
судлари қошида ташкил этилади. Буларга солиқлар бўйича, ер 
низолари бўйича, мерос ишлари бўйича, штат ҳокимиятларига 
претензиялар билдириш бўйича судлар, йўл ҳаракати қоидаларини 
бузиш тўғрисидаги кўп сонли ишларни кўриб чиқадиган судлар ва 
ҳоказолар киради. Мазкур судлар орасида вояга етмаганлар ишлари 
бўйича судлар муҳим ўринни эгаллайди, бу судлар кўпинча оилавий 


301 
судлар функцияларини ҳам бажарадилар. Ушбу судлар вояга 
етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 
ишларни муҳокама қиладилар, ўз фарзандлари тўғрисида ғамхўрлик 
қилмайдиган ота-оналарга нисбатан чоралар кўрадилар, нотинч 
оилалардаги тарбия шарт-шароитларини назорат қиладилар, оилавий 
можароларни ҳал қилишга уринадилар ва ҳ.к. 
Шундай қилиб, Америка штатларида судларнинг турли 
тизимлари амал қилади. Ҳар бир штатдаги суд тизимининг умумий 
хусусияти шундан иборатки, у бир неча инстанциялардан (учта ёки 
тўртта) иборат бўлади: 
1. Қуйи судлар (ҳақамлик судлари, магистратлар судлари, 
полиция судлари, мэрия судлари ва бошқалар) кам аҳамиятли жиноят 
ва фуқаролик ишларини кўриб чиқадилар. Қишлоқ жойлардаги 
ҳақамлик судьялар, полиция участкалари ҳузуридаги судьялар ва 
магистратлар (шаҳарларда) сайланади (2-3 йилга) ва кўплаб ҳолларда 
юридик маълумотга эга бўлмайди; улар айрим ҳужжатларни 
тасдиқлайди, никоҳларни расмийлаштиради ва ҳ.к. Бироқ улар 
айбланувчини жаримага ёки қисқа муддатли озодликдан маҳрум 
қилишга ҳукм қилишлари мумкин, зарурат туғилганда эса қамоққа 
олишга ордер беришга ёки ишни юқори турувчи судга жўнатишга 
ҳақли бўлади. 
2. Биринчи инстанция судлари (графлик, округлар судлари, 
шаҳар судлари ва бошқалар) жиноят ва фуқаролик ишларининг 
асосий қисмини кўриб чиқадилар. Мазкур судлар кўпинча аҳоли 
томонидан сайланади ва малакали юристлардан иборат бўлади. 
Ишларнинг кўриб чиқилиши присяжнийлар иштирокида (одатда – 
“кичик жюри” – 12 та аъзо) амалга оширилади. Кўплаб ҳолларда 
ишлар бир неча судьялардан иборат таркибда кўриб чиқилади. 
3. Апелляция судлари (айрим ҳолларда оралиқ деб номланади) 
катта штатларда фаолият юритиб, қуйи турувчи судларга нисбатан 
назорат функциясини бажарадилар. Ушбу судлар кўпинча шикоят 
қилинаётган сайловлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар. 
Баъзан қарорлар узил-кесил тусга эга бўлиб, шикоят қилинмайди. 
Суд 7-14 йиллик муддатга аҳоли томонидан сайланадиган ёки 
губернатор томонидан тайинланадиган 3 тадан 9 тагача судьядан 
иборат бўлади. 
4. Юқори (олий) судлар турли номланадилар, бироқ ҳар доим 
штатнинг олий суд инстанцияси вазифаларини бажарадилар. Улар 
мазкур штат сенатининг рухсати билан губернатор томонидан 7-14 


302 
йиллик муддатга тайинланадиган (айрим ҳолларда умрбод, “ўзини 
бенуқсон тутиб турадиган даврга”) 3 тадан 16 тагача судьядан иборат 
бўлади (одатда уларнинг сони 7 тага тенг). Ушбу судлар қуйи 
турувчи 
судларнинг 
қарорларига 
нисбатан 
апелляция 
юрисдикциясига эга бўлади (одатда низода тарафларнинг бири штат 
бўлган ишларгина мазмунан кўриб чиқилади). 
Суд органларини шакллантириш тартиби бўйича конституциялар 
қуйидаги учта моделни таклиф қиладилар: губернатор ёки 
легислатура томонидан тайинлаш (12 та штат), электорат томонидан 
партиявий ёки партиядан ташқаридаги сайловларда сайлаш (22 та 
штат), биринчи иккита моделларнинг белгиларини ўзида мужассам 
қиладиган “миссури режаси” бўйича судьяларнинг номзодларини 
тақдим этиш (16 та штат). 
Барча судьялар штат аҳолиси томонидан номзодларнинг 
партиявий мансублиги кўрсатилмаган ҳолда 6 йиллик муддатга 
сайланади, Олий суд Раиси томонидан Олий, апелляция судлари ва 
умумий 
даъволар 
бўйича 
судларнинг 
судьялари 
сонидан 
тайинланадиган претензия судларининг судьялари бундан мустасно. 
Олий ва апелляция судларининг, шунингдек, умумий даъволар 
бўйича судларнинг судьяларига нисбатан қуйидаги талаблар 
қўйилади: улар мазкур штатда яшашлари, 70 ёшдан катта 
бўлмасликлари, штатда адвокатлик амалиёти билан шуғулланиш 
бўйича 6 йиллик тажрибага эга бўлишлари шарт. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish