Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

ва суд конституциявий назорати. 
АҚШ Конституцияси Олий суд 
ваколатлари доирасини фақат умумий шаклда белгилаб, унинг 
юрисдикциясини бошланғич ва апелляция турларига бўлади. 
Бошланғич юрисдикциясига тегишли бўлган ишларнинг рўйхати 
Конституция матнида тўлиқ кўрсатилган, шу туфайли, Олий суд 
шарҳларига мувофиқ, мазкур юрисдикция суд томонидан бевосита 
амалга оширилиши мумкин, чунки конгресс уни тартибга солиш 
бўйича ваколатларга эга эмас. Бироқ амалиётда суднинг бошланғич 
юрисдикцияси конгресс томонидан тартибга солинади (суд тузилиши 
тўғрисидаги қонунчилик). 
Ҳозирги пайтда Олий суднинг мутлоқ истисно юрисдикцияси 
қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади: 
1. Иккита ёки бундан ортиқ штатлар ўртасидаги низолар. 
2. Элчилар ёки хорижий давлатларнинг бошқа дипломатик 
вакилларига нисбатан қўзғатилган ишлар, агарда уларга халқаро 
ҳуқуқ нуқтаи назаридан йўл қўйилаётган бўлса. 
Олий суднинг апелляция юрисдикцияси (бошланғичдан фарқли 
равишда) Конституциянинг ўзида бевосита белгиланмаган, шу 
сабабли унинг ҳажмини белгилаш конгресс ваколатларига киради. 
Конституциянинг аниқ мазмунидан келиб чиқиб, конгресс Олий 
суднинг апелляция юрисдикциясини белгилаганида федерал суд 
ҳокимиятининг ваколатлари доирасидан чиқиб кетмаслиги керак. 
Айнан апелляция юрисдикцияси Олий суд томонидан уни 
АҚШнинг ҳақиқий фаолият юритаётган олий суд инстанциясига 
айлантирадиган энг асосий конституциявий ваколатларини ҳамда 
Конституциядан ташқари эгалланган судлов ваколатларини амалга 
оширишнинг асосий воситаси ҳисобланади. 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, суд ишлари устидан АҚШ 
Олий судига учта апелляция шаклларидан бири орқали шикоят 
берилиши мумкин: 
апелляция, сертиорари, сертификат



297 
Апелляция
қуйи турувчи федерал судларининг ёки штат олий 
судининг қарори устидан шикоят келтирган тараф томонидан 
берилади ва ҳеч бўлмаганда формал равишда апеллянтга унинг иши 
Олий судда (фактик таркиби ёки ҳуқуқий асослари бўйича) қайта 
кўриб чиқилиши ҳуқуқини тақдим этади. 
Сертиорари 
– бу ишнинг Олий суд томонидан қайта кўриб 
чиқилишига олиб келиши мумкин бўлган шикоят беришнинг яна 
битта шакли, бироқ манфаатдор тарафнинг петицияси кўриб 
чиқилишидан сўнг ишнинг талаб қилиб олиниши фақат суднинг 
ихтиёри бўйича муҳим сабаблар мавжуд бўлган ҳолда амалга 
оширилиши мумкин. 
Сертификат – 
бу муайян иш кўриб чиқилиши жараёнида келиб 
чиққан ноаниқ ёки мунозарали ҳуқуқий масала бўйича фикр 
билдириш тўғрисидаги апелляция судининг Олий судга йўлланган 
илтимосидир. Мазкур ҳолда Олий суд ёки қўйилган саволларга жавоб 
бериши, ёки ишнинг ўзини ўз иш юритувига талаб қилиб олиши ва 
уни кейинчалик тўлиқ ҳажмда кўриб чиқиши мумкин. Апелляция ва 
сертиораридан фарқли равишда, мазкур шаклдан Олий суд анча кам 
ҳолларда фойдаланади. 
Олий суднинг фикрича, суд ҳокимиятининг уни қонун чиқарувчи 
ва 
ижро 
этувчи 
ҳокимиятларидан 
ажратиб 
турадиган 
атрибутларининг бири сифатида, суд қарорининг узил-кесил 
характери хизмат қилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish