Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

17.4. Франция
Суд тизими. 
Францияда иккита юрисдикция мавжуд: умумий 
судлар тизими ва маъмурий судлар тизими. 
Бундан ташқари, умумий ваколатларга эга бўлган умумий 
судларни ва муайян ишлар доираси билан чекланган ваколатларга эга 
бўлган истисно судларни ажратадилар. 
Маъмурий судлар. 
Маъмурий судлар маъмурият тараф бўлган 
низоларни кўриб чиқадилар. Маъмурий судлар томонидан 
чиқарилган қарорлар маъмурият учун мажбурий тусга эга бўлади. 
Маъмурий судлар тизими қуйидагилардан иборат: 
- маъмурий трибуналлар. Бу маъмурий низоларни кўриб 
чиқадиган биринчи инстанциядир. Улар оммавий ҳокимият 
органларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масалаларни, фискал 
ишларни ҳал қиладилар; 
- маъмурий трибуналлар томонидан чиқариладиган аксарият 
қарорлар устидан келтириладиган апелляция шикоятларини кўриб 
чиқадиган маъмурий апелляция судлари. Олтита маъмурий судлар 
мавжуд; 
- маъмурий адлиянинг олий инстанцияси бўлган, бироқ биринчи 
инстанция суди сифатида ҳам, кассация суди сифатида ҳам фаолият 
юритиши мумкин бўлган Давлат кенгаши. Давлат кенгаши тўртта 
ихтисослашган маъмурий секциялардан иборатдир: ички ишлар, 
молия, жамоатчилик ишлари, ижтимоий масалалар секциялари. 
Ҳукумат 
ёки 
Кенгаш 
раисининг 
биринчи 
ўринбосари 
топшириқларига мувофиқ тадқиқотлар олиб бориш ҳамда маъмурий 
судлар томонидан чиқариладиган қарорлар ижро этилиши билан 
боғлиқ қийинчиликларни ҳал қилиш учун маърузалар ва тадқиқотлар 
бўйича секция ташкил этилди. Фуқароларни уларнинг ҳуқуқлари 
маъмурият томонидан бузилишидан ҳимоя қилиш ҳамда маъмурий 
фаолиятнинг қонунийлиги устидан назорат олиб бориш Давлат 
кенгашининг вазифаси ҳисобланади. Давлат кенгашининг таркибига 
бош вазир (унинг йўқлигида адлия вазири), раиснинг биринчи 
1
Решетников Ф.М. Правовые системы стран мира (Справочник) – М.: Юрид. лит., 1993. – 185-187-б. 


318 
ўринбосари, секциялар раислари, давлат маслаҳатчилари, Давлат 
кенгашидаги маърузачилар ва аудиторлар, шунингдек, фавқулодда 
хизматда бўлган, ўз хизматлари ва давлат учун керак бўлган махсус 
билимлари туфайли муайян муддатга тайинланадиган давлат 
маслаҳатчилари киради. 
Ҳисоб палатаси 
суд тизимида алоҳида ўрин тутади: у оммавий 
молия хизматларининг ҳисоб рақамларини текширувчи суд 
вазифаларини бажаради. Ҳисоб палатаси маҳаллий ҳисоб палаталари 
томонидан чиқарилган қарорлар бўйича апелляция инстанцияси 
ҳисобланади. Ҳисоб палатаси қарорлари бўйича кассация суди 
вазифаларини Давлат кенгаши бажаради. Ҳисоб палатаси давлат 
бюджети ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишга ҳам 
кўмаклашади. 
Келишмовчиликлар (конфликтлар) бўйича трибунал 
суд 
тизимининг иккита бўғинлари туташган жойини эгаллайди: у умумий 
судлар ва маъмурий судлар ўртасида вужудга келадиган ваколатлар 
тўғрисидаги низоларни ҳал қилади, яъни муайян иш маъмурий тусга 
эга бўлганлиги ва шу туфайли маъмурий трибуналлар томонидан 
кўриб чиқилиши лозимлиги ёки, аксинча, у умумий судлар судловига 
тегишли 
бўлганлиги 
тўғрисидаги 
масалани 
ҳал 
қилади. 
Келишмовчиликлар (конфликтлар)
 
бўйича трибуналга ёки Кассация 
суди, ёки Давлат кенгаши мурожаат қилади. Трибуналда адлия 
вазири раислик қилади; у Кассация судининг тўртта маслаҳатчилари 
ва тўртта давлат маслаҳатчиларидан иборат бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish