Судьялар.
Умумий
судлар
тизимининг
судьялари
ўз
лавозимларига
Республика
президентининг
декрети
билан
тайинланадилар; Кассация судининг мансабдор шахслари ва
апелляция судларининг биринчи раислари Магистратура олий
322
кенгашининг тавсиясига асосан, қолган судьялар эса – адлия
вазирининг
тақдимномасига
биноан,
Магистратура
олий
кенгашининг ижобий хулосаси билан тайинланадилар. Маъмурий
трибуналларнинг судьялари адлия вазири билан келишилган ички
ишлар вазирининг тақдимномасига биноан, ҳукумат декретлари
билан тайинланадилар. Қоида тариқасида, умумий ваколатлар
судьялари конкурс танловидан ўтганларидан ҳамда кириш учун олий
юридик маълумотга эга бўлиш шарт бўлган Магистратура миллий
мактабини битирганларидан сўнг тайинланадилар. Маъмурий судлар
судьялари Миллий маъмурий мактабнинг битирувчилари орасидан
тайинланадилар.
Кассация судининг таркибига тайинланиш учун юқорироқ
талаблар белгиланган (анча юқори лавозимда судья бўлиб ишлаш
тажрибага эга бўлиш ёки университетнинг профессори сифатида
ишлаш). Конституция (64-модда) умумий ваколатлар судьяларини
алмаштириб бўлмаслиги принципини эълон қилади. Судья ўз
лавозимидан фақатгина жиддий ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки оғир
касаллиги муносабати билан Магистратура олий кенгаши томонидан
бўшатилиши мумкин. Судьянинг розилигисиз унинг лавозимини
ўзгартиришга, шу жумладан, судьяни юқорироқ лавозимга кўтаришга
йўл қўйилмайди. Судьялар 65 ёшга тўлганда, Кассация судининг
судьялари ва унинг биринчи раиси эса, 1988 йилда ўрнатилган
қоидаларга мувофиқ, тегишинча 66 ва 68 ёшга тўлганда истеьфога
чиқадилар.
Прокуратура.
Франция
ҳуқуқий тизимининг ҳамда давлат-
ҳуқуқий органлари тузилишининг юқори ривожланганлиги туфайли
мазкур давлатда прокуратура ўз функцияларини кўп даражада
жиноий таъқиб органи, судда ижро этувчи ҳокимиятининг бошқа
ишлар бўйича вакили сифатида бажаради ва бевосита Адлия
вазирлигига бўйсунади. Франция Конституциясида прокуратура
тўғрисида фақат билвосита, асосан, Магистратура олий кенгашининг
таркиби ва ваколатларини белгилаш муносабати билан айтиб
ўтилган. Асосан, унинг фаолияти турли умумий қонун ҳужжатлари
(ордонанслар) ва тармоқ қонунчилиги (Франция ЖПКсининг
“Прокуратура тўғрисида”ги II боби ва бошқалар) билан тартибга
солинади.
Франция прокуратураси адлия вазири раҳбарлиги остида бўлган
ҳамда иерархия тартибида ташкил этилган ва марказлаштирилган
органлар тизимидир. Франция прокуратурасининг тузилмаси
323
ташкилий жиҳатдан суд тизимининг тузилмаси билан бир хил бўлиб,
Кассация суди, апелляция судлари ҳузуридаги бош прокурорлар, бош
адвокатлар ва уларнинг ўринбосарлари, катта инстанция судлари
ҳузуридаги Республика прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари
орқали фаолият юритади. Уларнинг барчаси суд тизимининг
магистратлари мақомига эга бўлади. Кўриниб турибдики,
прокуратура судларнинг аксарияти ҳузурида ташкил этилган.
Ҳисоб палатаси ҳузурида ҳам Бош прокурор ва унинг иккита
ўринбосарларидан иборат бўлган прокуратура мавжуд, кўрсатилган
прокурорларнинг вазифаси давлатга вакиллик қилиш ва суд
амалиётининг ягоналигини кузатиб боришдир.
Францияда прокуратура идорасининг олий мансабдор шахси
Кассация суди ҳузуридаги Бош прокурор ҳисобланади. Ўз аппарати
билан у прокуратура органларининг тизимида алоҳида ўрин
эгаллайди, чунки унинг функциялари мазкур судда иштирок этиш
билан чекланади.
Турли даражали прокурорлар ўртасидаги муносабатлар катъий
мансаб субординацияси қоидаларига асосланади, яъни юқори турувчи
прокурорлар
қуйи
турувчи
прокурорларга
тўғридан-тўғри
кўрсатмаларни беришга ва улардан ҳисобот беришни талаб қилишга
ҳақлидирлар.
Бош прокурорлар бевосита адлия вазирига бўйсунадилар. Ўз
навбатида, улар мазкур апелляция судининг ваколатлари амал
қиладиган тумандаги прокуратуранинг барча мансабдор шахсларига
кўрсатмалар беришга ҳақлидирлар.
Республика прокурорига унинг ваколатлари амал қиладиган
туманда
жойлашган
полиция
трибуналлари
ҳузуридаги
прокуратуранинг
мансабдор шахслари
бўйсунадилар.
Барча
прокурорлар адлия вазирининг таклифига кўра ва Магистратура олий
кенгашининг прокурорлар бўйича ваколатли бўлган палатасининг
хулосаси билан Республика Президенти томонидан тайинланади ва ўз
лавозимларидан бўшатиладилар. Франция Конституциясининг 65-
моддасига мувофиқ, мазкур палата таркибига, Республика
Президенти ва адлия вазиридан ташқари, бешта прокурор ва битта
судья, давлат маслаҳатчиси ҳамда на Парламент, на суд
ҳокимиятининг органлари таркибига кирмайдиган ва Республика
Президенти, Миллий йиғилиш раиси ва Сенат раиси томонидан
тайинланадиган учта шахс киради.
324
Бироқ Кассация суди ва апелляция судларининг бош
прокурорлари
Республика
Президенти
томонидан
юқорида
кўрсатилган палатанинг фикрини инобатга олмаган ҳолда
тайинланадилар. Магистратура олий кенгаши прокуратура мансабдор
шахслари ишлари бўйича прокуратура мансабдор шахсларига
интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари юзасидан ҳам ўз
фикрини баён этади. Мазкур ҳолда ушбу кенгаш йиғилишида
Кассация судининг ҳузуридаги Бош прокурор раислик қилади.
Прокурорга жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги сиёсатни
белгилаш бўйича ваколатлар тақдим этилган бўлиб, прокурор мазкур
сиёсатга уни жиноятчиликка қарши кураш бўйича умуммиллий
сиёсатнинг асосий императивларига мувофиқлаштирилган ҳолда риоя
этиши шарт.
ЖПКнинг 34- ва 39-моддаларига кўра, прокуратура жиноий
таъқибни қўзғатишга ҳуқуқи бор, у дастлабки тергов устидан
назоратни амалга оширади ва судда айбловни қувватлайди.
Бош прокурорлар апелляция судларининг ваколатлари амал
қилган ҳудудида (мазкур ҳудудда уларга прокуратуранинг барча
мансабдор шахслари бўйсунади) жиноят қонунининг қўлланилиши
устидан назоратни амалга оширадилар. Бош прокурор суд
полициясининг мансабдор шахслари ва агентларининг фаолияти
устидан назоратни амалга оширади. Полицияга топшириқлар бериш,
одил судловни амалга ошириш учун зарурий маълумотларни йиғиш
ҳуқуқи ҳам Бош прокурорга тақдим этилган.
Республика прокурори суд полицияси мансабдор шахсининг
барча ҳуқуқ ва ваколатларига эга бўлади ва, аслида, тергов билан
шуғулланадиган полиция хизматларининг фаолиятига раҳбарлик
қилади. Жиноят иши кимнинг ташаббуси билан қўзғатилганлигидан
қатъи назар, уни давом эттириш ва судда айбловни қувватлаш бўйича
мутлоқ ҳуқуқлар жамият манфаатларида ва адолат учун фаолият
юритадиган прокуратурага тақдим этилган.
Прокурор суддан мустақил бўлиб, унинг судьялар ва
присяжнийлар томонидан рад қилинишига йўл қўйилмайди.
ЖПКнинг 32-моддасига мувофиқ, прокурорга тараф тушунчаси
татбиқ этилмайди ва шу сабабли суд прокурор билан процесс тарафи
сифатида муомала қилишга, хусусан, унга нисбатан санкцияларни
қўллашга ҳақли эмас. Судья билан тенг асосда прокурор сўроқнинг
ҳар қандай пайтида судланувчига ва гувоҳларга саволлар бериши
мумкин, бунда у холис бўлмаганлиги олдиндан аён бўлган позицияни
325
ҳимоя қилганида ҳам айбланувчининг ҳимоячиси томонидан рад
қилинмайди.
Жиноят қонунининг бузилиши жиноят даъвосини қўзғатиш
орқали ҳуқуқбузарга нисбатан судлов таъқибни бошлаш бўйича
давлатнинг муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларини юзага келтиради.
Жиноят даъвоси прокуратура томонидан давлат номидан ёки келиб
тушган баённомалар, шикоятлар, хабарлар асосида, шунингдек,
жабрланувчининг шикояти бўйича бевосита прокуратуранинг
ташаббуси билан қўзғатилади.
Жиноят ишини олиб боришда прокуратура қамоқда сақлаш ва
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Конвенциянинг 5-, 6-
моддаларида белгиланган чоралар давомийлигининг оқилона
характерига риоя этилиши ҳақида доимий равишда ғамхўрлик
қилади. Ушбу соҳадаги ҳар қандай ҳаракат процесс боришини
тезлаштиришга, на жабрланувчиларга, на тергов остида бўлганларга
носоғлом сустлик сабабли зарар етказилишига йўл қўймасликка
хизмат қилиши зарур. Ўзига хос жиҳат шундаки, Франция
прокуратурасига жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал
қилишда жуда катта эркинлик тақдим қилинган. Бунда прокуратура
таъқибнинг қонунийлиги принципи ўрнига, кўпроқ таъқибнинг
мақсадга мувофиқлиги принципига риоя этади. Таъкидлаш лозимки,
Францияда жиноят ишларини қўзғатишни рад этиш даражаси ҳозирги
кунда одил судлов органларига тақдим этилган барча ишларнинг
тахминан 70 фоизини ташкил қилади. Бунга қарамасдан, Франция
прокуратурасига тақдим этилган мақсадга мувофиқликни белгилаш
бўйича ваколат чекланган тусга эга: чунки у фақатгина қарорларни
қабул қилиш босқичида амалга оширилади: прокуратура жиноят
ишини қўзғатиш ёки, аксинча, қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор
қабул қилишга ҳақлидир. Бироқ жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги
қарор қабул қилинганда, франция ҳуқуқига мувофиқ, жиноят ишига
жамият эгалик қилади: прокурор бундай пайтда жиноий таъқибни
амалга оширишдан воз кечишга ҳақли эмас. У фақатгина жиноят иши
қўзғатилган шахснинг манфаатларида дастлабки тергов тамом
бўлганида ишни тугатиш тўғрисида ёки суд мажлисида оқлов ҳукмни
чиқариш тўғрисида илтимос қилиши мумкин. Шундай қилиб, қарор
қабул қилишга фақат ишни кўриб чиқаётган суд ёки тергов
идорасигина ҳақли бўлади.
326
Республика прокурори шикоят ва хабарларни қабул қилади ҳамда
улар бўйича тезкор равишда қарорлар қабул қилади (ЖПКнинг 40-
моддаси 1-банди).
Суд полицияси фаолияти устидан назорат олиб бориш соҳасида
прокурорнинг ваколатлари анча кенг. Прокуратура магистратлари ва
суд полициясининг офицерлари ўртасида кеча-кундуз телефон
алоқаси ўрнатилган. Прокурор ҳодиса тўғрисидаги полиция
ҳисоботини эшитиб, дарҳол қуйидаги еттита қарорлардан бирини
қабул қилади:
1) жиноят ишини қўзғатишни рад этиш. Қоида тариқасида,
мазкур қарор ижтимоий хавфи катта бўлмаган ҳуқуқбузарликларни
биринчи марта содир этган шахсларгагина нисбатан қабул қилинади;
2) дарҳол жиноят ишини қўзғатиб, полиция ходимига
ҳуқуқбузарни ахлоқ тузатиш судига келиш зарурати ҳақида хабардор
қилиш бўйича кўрсатма бериш. Мазкур қарор кичик ёки ўртача
ҳуқуқбузарликларни,
бироқ
айрим
ҳолларда
оғир
ҳуқуқбузарликларни ҳам содир этган шахсларга нисбатан қабул
қилинади;
3) ҳуқуқбузарни кейинчалик ахлоқ тузатиш судига жўнатиш учун
дарҳол прокурорга олиб келиш ҳақида суриштирувчига кўрсатма
бериш. Мазкур қарор содир этилган қилмиш учун бир йилдан етти
йилгача турмага қамаш жазоси тайинланиши мумкин бўлган
ҳолларда қабул қилинади;
4) суриштирув олиб бораётган шахсга тергов қилишни бошлаш
учун унга ҳуқуқбузарни олиб келиш ҳақида кўрсатма бериш. Бунда
прокуратура иш юритишни бошлаш учун дастлабки терговни олиб
бориш ҳақидаги прокурорнинг талабномасини чиқаради. Бу вақтнинг
ўзида вақтинчалик қамоққа олиш тўғрисидаги масала ҳал қилинади.
Ушбу қарорни прокурор шахс томонидан оғир жиноят содир
этилганида қабул қилади;
5) суриштирувчига ҳуқуқбузарни прокуратурага олиб келиш
бўйича кўрсатма бериш. Прокурор ўзи тегишли баённома билан
ҳуқуқбузарни ахлоқ тузатиш судига келиш зарурати ҳақида хабардор
қилади;
6) суриштирувчига ҳуқуқбузарни муайян кун ва соатда ахлоқ
тузатиш судига келиш зарурати ҳақида хабардор қилиш бўйича
кўрсатма бериш. Ҳозирги кунда ҳуқуқбузарлар судда ҳозир бўлиш
зарурати ҳақида кўплаб ҳолларда айнан суд полицияси офицери ёки
агенти томонидан хабардор қилинадилар, чунки хабардор қилишнинг
327
мазкур усули жуда самарали бўлади: у судга тўғридан-тўғри
чақиришга тенглаштирилади ва, шундай қилиб, судланувчи суд
мажлисига келиши ёки келмаслигига қатъи назар, уни контрадикция
принципига асосан ҳукм қилишга имкон беради;
7) ҳуқуқбузарни озод этиш ва суриштирув олиб борилишини
давом эттириш ҳақида полиция хизматига кўрсатма бериш.
Шундай қилиб, бундай хулосага келиш мумкинки, Францияда
прокуратура классик моделга эга. У прокуратура органларини ташкил
этиш ва шакллантиришнинг тарихий ўзига хос хусусиятларини
сақлаган ҳолда юридик амалиётида анча кенг ваколат ва имтиёзларга
эга бўлган назорат қилувчи мустақил орган вазифаларини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |