Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатура
Америка 
судларида 
ишларни 
кўришнинг 
тортишувли жараёнида юристларнинг ўрни беқиёсдир. Тарафлар 
ўзларининг адвокатлари орқали судда ўз қарашлари ва важларини 
баён қиладилар. Гарчи судда хусусий шахслар вакилсиз иштирок 
этишга ҳақли бўлсалар-да, бироқ адвокатлар иштироки ишни 
самаралироқ ҳал қилиш учун жуда зарурдир. 
Жиноят ишлари бўйича айбланувчилар манфаатларини ҳимоя 
қилиш ва фуқаролик жараёнида тарафларга вакиллик қилиш 
адвокатлар томонидан амалга оширилиб, АҚШда адвокатлар ҳуқуқ 
ваколатлари бўйича тоифаларга бўлинмайдилар, бироқ бу уларга у 
ёки бу масалалар бўйича ёки фаолият турлари бўйича 
ихтисослашишга ҳалал бермайди. АҚШ Олий судининг сўнгги ўн 
йилликларда чиқарган ва жиноят-процессуал тусдаги конституциявий 
қоидаларга бағишланган қарорларига мувофиқ, айбланувчи ушланган 
вақтидан бошлаб ишда ўз ҳимоячисининг иштирок этишига 
ҳақлидир, агар айбланувчи адвокат ёллашга қурби етмаса, у тергов ва 
суд муҳокамасининг энг муҳим босқичларида, шунингдек, ҳукм 
устидан шикоят келтириш даврида бепул юридик ёрдам олишга 
ҳақлидир. Бироқ кўпгина штатларда бепул юридик ёрдамдан 
фақатгина озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси хавф солиб 
турган айбланувчилар фойдаланишлари мумкин, юридик ёрдамнинг 
ўзи эса аксарият ҳолларда тажрибасиз ёки бундай турдаги ишлари 
бошидан ошиб ётган адвокатнинг сўроқ қилишда қатнашиши ва ишда 
иштирок этиши билан чекланади. 
Сўнгги ўн йилликларда қашшоқларга юридик ёрдам кўрсатиш 
бўйича оммавий агентликларнинг (public defenders agencies) аъзолари 
бўлмиш юристлар амалга ошираётган ҳимоя тури кенг тарқалмоқда. 
Бундай агентликлар кўпроқ маҳаллий бюджетлар ҳисобидан
1

1
Федерал судлар томонидан кўриладиган жиноят ишлари бўйича аҳолининг кам таъминланган қатламини 
ҳимоя қилишни молиявий таъминлаш асосан федерал бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, уларни 


316 
ассоциация аъзоларининг бадаллари ва хайрия эҳсонлари ҳисобидан 
молиялаштирилади. Табиийки, бундай манбалар ҳар доим ҳам етарли 
бўлавермайди ва, одатда, ёрдамга муҳтож бўлганларга керакли 
ёрдамни тўла таъминлашга имкон бермайди. 
Бундай вазиятнинг сабаби оддий ва ҳамма мамлакатлардаги 
юристларга маълум – жиноят ишлари бўйича сифатли юридик ёрдам 
кўрсатиш учун тажрибали адвокатларни жалб қилиш учун катта 
гонорарларгина кифоя қилмайди, экспертларни таклиф қилиш, ҳимоя 
далилларини қидириб топиш (бу эса кўпроқ хусусий детективлар 
ёрдамида амалга оширилади, уларга ҳам тўлаш зарур) ва шу каби 
ҳаракатларни бажариш учун катта ҳаражатлар қилиш керак бўлади. 
АҚШ 
ва 
англо-саксон 
жиноят-судлов 
тизимидаги 
бошқа 
мамлакатларда кўп куч ва воситаларни талаб қиладиган ҳимоя 
далилларини топиш ва тўплаш ҳимоя томонигагина юкланганлиги 
сабабли, бундай ҳаражатларга зарурат ўта сезилмоқда
1

Адвокатлик амалиёти билан шуғулланиш ҳуқуқини олиш учун 
аксарият штатларда судлар томонидан ташкил қилинадиган 
имтиҳонлардан ўтиш талаб қилинади. Кўпгина штатларда (бироқ 
ҳаммасида эмас) бундай имтиҳонни топширишга рухсат олиш учун 
олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом тақдим қилинади. 
Имтиҳон топширганидан сўнг адвокатлик амалиётига рухсат 
берилган шахс мазкур штатдаги барча судларда иштирок этиш 
ҳуқуқини олади. Бошқа штатлардаги судларда иштирок этиш учун 
адвокат ёки янгидан имтиҳон топшириши, ёки тегишли рухсатнома 
олиши керак бўлади. Сўнгги қоида федерал судларга ҳам 
тегишлидир. 
Америкалик адвокатлар адвокатлик маҳкамалари таркибида ёки 
мустақил равишда иш юритадилар. Корпорацияларда ишловчи 
адвокатлар 
ҳамда 
давлат 
атторнейлари 
штат 
юристлари 
ассоциацияларига бирлашадилар (айрим штатларда тегишли амалиёт 
билан шуғулланиш учун бундай ассоциацияга аъзо бўлиш мажбурий 
шарт 
ҳисобланади). 
Бутун 
мамлакат 
миқёсида 
бундай 
бирлашмаларнинг фаолияти Америка юристлар ассоциацияси 
томонидан мувофиқлаштирилади ва йўналтирилади. Америка 
юристлар ассоциациясининг 400 мингга яқин аъзоси бўлиб, у ўта 
назорат қилиш АҚШ Судлари маъмурий офиси зиммасидадир. Мазкур Офиснинг 2000 йилдаги 
маълумотларига кўра, федерал судларда кўрилган жиноят ишларини муҳокама қилишда айбланувчиларнинг 
деярли 70 % га тўла ёки қисман бепул юридик ёрдам кўрсатилган. 
1
Гуценко К.Ф., Головко Л.В., Филимонов Б.А. Уголовный процесс западных государств. Изд. 2-е. доп. и испр. 
– М.: Зерцало-М, 2002. – 203-204-б. 


317 
нуфузли сиёсий куч ҳисобланади. Мазкур ассоциация штатлар қонун 
ҳужжатларининг яқинлашув жараёнларида муҳим ўрин эгаллайди, 
федерал қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритишни таклиф 
этади, касбий этика масалалари билан шуғулланади ва ҳоказо
1


Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish