Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Ишларни кўриб чиқиш ва судьялар ўртасида ишларни 
тақсимлаш
. Судьялар ўртасида ишларни тақсимлаш суд раиси 
томонидан амалга оширилади. Шу сабабли, судга келиб тушадиган 
барча ишлар девонхонада рўйхатдан ўтказилгандан кейин суд 
раисига ахборот берилади ва раис тақсимлаш тўғрисида қарор қабул 
қилади. 
Ушбу 
қарор 
устхат 
(резолюция) 
шаклида 
расмийлаштирилади. 
Ишларни тақсимлашда қуйидаги ҳолатлар инобатга олиниши 
зарур: 
- иш характери, унинг ҳажми ва мураккаблиги; 
- судьянинг малакаси, тажрибаси ва бандлиги. 


161 
Суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини 
юритиш, қонун бузилиши, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб 
келган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 
давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахсларга 
тақдимномалар киритиш
.
 
Суд амалиётини умумлаштириш ва суд 
ишлари статистик ҳисоботини юритиш судлар фаолиятининг муҳим 
йўналишларидан бири ҳисобланади. 
Суд амалиётини умумлаштириш судьяларни ва судлар 
аппаратининг ходимларини суд амалиёти ҳақидаги ишончли 
маълумотлар билан тез ва тўлиқ таъминлаш мақсадини қўзда тутади. 
Суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш ҳар бир судда унинг 
фаолиятини такомиллаштириш, суд фаолияти давомида йўл 
қўйиладиган хатоларни аниқлаш ва бартараф этиш, ижобий 
тажрибани аниқлаш ва тарқатиш, хатоларнинг олдини олишга 
йўналтирилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 
мақсадида олиб борилади. 
Умумлаштириш бўйича ишлар қуйидаги босқичлардан иборат: 
умумлаштириш мавзусини танлаш; умумлаштириш дастурини тузиш; 
суд ишларини ўрганиш; хулосалар чиқариш ва тегишли чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш. 
Умумлаштириш дастури амалиётни ўрганиш ва умумлаштириш 
жараёнида жавоб берилиши лозим бўлган саволлардан иборат: суд 
ишларининг маълум бир тоифаси бўйича суд томонидан йўл 
қўйилиши мумкин бўлган камчиликлар, хатолар ва қоидабузилишлар; 
дастлабки тергов ва суриштирувнинг сифати; жиноятларнинг содир 
этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитлар ва ҳ.к. 
Суд раиси умумлаштириш мақсади ва дастурига мувофиқ, 
маълум бир тоифадаги ишлар ўрганиб чиқилиши учун зарур бўлган 
муддатни белгилайди, масалан, чорак, ярим йиллик, йил ва ҳ.к. 
Судьялар умумлаштириш дастури ва даврини белгилаб олиб, танлаб 
олинган тоифадаги ҳар бир ишни ўрганиб чиқадилар ва 
материалларни таҳлил қилганларидан сўнг қўйилган саволларга 
тегишли жавобларни берадилар. 
Суд ишлари ўрганиб чиқилганидан ва белгиланган дастур 
бажарилганидан сўнг, умумлаштириш мақсадидан келиб чиққан 
ҳолда, хулосалар чиқарилади ва таклифлар киритилади. 
Судлар томонидан кўрилган ишлар сони, маҳкумлар ҳақидаги 
маълумотлар, шунингдек, судлар иши ҳақидаги бошқа зарур 


162 
маълумотлар статистик ҳисоботини белгиланган шакл бўйича олиб 
бориш статистика юритилишининг мақсади ҳисобланади. 
Статистика ҳисоботларининг тўлиқлиги, ишончлилиги, ўз 
вақтида тақдим этилиши ушбу ҳисоботларни тақдим этишда асосий 
талаблар сифатида эътироф этилади. 
Ҳар бир судда статистик ҳисобот юритилади. Мазкур ҳисоботга 
тегишинча фуқаролик ишларини ҳал қилиш бўйича ҳамда жиноят 
ишларини кўриб чиқиш бўйича суд томонидан амалга оширилган 
ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар киритилади. Суд фаолиятининг 
мазкур участкаси учун масъулият суд раиси зиммасига юклатилади. 
Ҳар бир жиноят ва фуқаролик иши учун ҳисобот-статистик 
карточкани ҳамда судланувчи учун статистик карточкани юритишдан 
иборат бўлган дастлабки ҳисобга олиш ҳисоботнинг асосини ташкил 
этади. 
Суд қарорларини ҳисобга олиш бўйича фаолият ва суд 
статистикаси ўзаро боғланган бўлади, чунки уларнинг иккаласидан 
ҳам 
суд 
амалиётининг 
кейинги 
ўрганилишида 
ва 
умумлаштирилишида фойдаланилади. Суд амалиётининг шарҳлари 
барча судьялар иштирок этадиган мажлисларда муҳокама қилиниб, 
бу мажлислар доирасида ишларни кўриб чиқиш жараёнида йўл 
қўйилган хатолар ўрганилади. 
Суд 
қарорларининг, 
шунингдек, 
қонун 
бузилишини, 
ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келган сабаблар ва шарт-
шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари, жамоат 
бирлашмалари 
ва 
мансабдор 
шахсларга 
киритилган 
тақдимномаларнинг ва суд статистикасининг таҳлили ҳамда 
кейинчалик суд амалиётининг умумлаштирилиши бирон-бир туманда 
содир 
этиладиган 
жиноятлар 
тенденцияларини 
аниқлашга 
қаратилган. Ушбу таҳлил натижалари бўйича тегишли чора-
тадбирлар муҳокама қилинади ва амалга оширилади. 
Фуқароларни қабул қилиш ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб 
чиқиш ишини ташкил этиш
. Ҳар бир судда ташриф буюрувчиларни 
қабул қилиш суд раиси, барча судьялар томонидан қатъий 
белгиланган ва аҳоли учун қулай бўлган вақтда амалга оширилади. 
Судьялар ва суд раиси фуқароларни шахсан қабул қилиши фуқаролар 
ва ташкилотлар томонидан ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этиш ҳуқуқи амалга 
оширилишининг шаклларидан бири ҳисобланади. 


163 
Ташриф буюрувчиларни қабул қилишни ташкил этиш 
масаласини ҳал қилиш тўлиқ суд раисининг ваколатига киради. Раис 
томонидан тасдиқланадиган Ички тартиб қоидалари ташриф 
буюрувчиларни турли масалалар бўйича қабул қилиш вақтини, 
шунингдек, қабулни ташкил этиш учун масъул бўлган мансабдор 
шахсларни белгилайди. 
Процесс иштирокчилари бўлган фуқаролар, шунингдек, турли 
ташкилотларнинг вакиллари ҳар хил масалалар билан мурожаат 
этишлари мумкин: суднинг юритувида бўлган ишларга доир 
масалалар бўйича; улар бўйича иш юритиш тугаган ишлар билан 
боғлиқ маълумотномалар, суд қарорлари ва бошқа ҳужжатлар 
нусхаларини бериш тўғрисидаги мурожаатлар билан; процессуал 
тусга эга бўлмаган мурожаатлар билан. 
Мазкур йўналишда суднинг фаолиятини оқилона ташкил этиш 
мақсадида суднинг қабулхонасида турли суд ҳужжатларининг 
намуналари 
билан 
стендлар 
ўрнатилади. 
Тегишли 
суд 
юрисдикциясида 
бўлган 
ҳудудда 
жойлашган 
адвокатлик 
тузилмаларининг манзиллари тўғрисида маълумотларни ҳам 
жойлаштириш лозим. 
Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш 
суд фаолиятининг муҳим 
йўналишларидан бири ҳисобланади. Фуқароларнинг ариза ва 
шикоятларини кўриб чиқиш бўйича судларнинг фаолияти ушбу ариза 
ва шикоятлар процессуал қонунчилигида назарда тутилган тартибда 
ёки процессуал тартибидан ташқари кўриб чиқилиши лозимлигига 
қараб ташкил этилади. 
Судга келиб тушадиган барча шикоятлар кирим ҳужжатларини 
ҳисобга олиш журналида улар келиб тушган санани қайд этган ҳолда 
рўйхатдан ўтказилиб, суд раисига берилади, у эса уларни ўзи кўриб 
чиқиши ёки судьялар ўртасида тақсимлаши мумкин. Шикоятларни 
ҳал қилиш учун белгиланган умумий муддат бир ойни ташкил этади. 
Почта алоқаси воситасида келиб тушган ёки ўзга идора ва 
мансабдор шахслар томонидан юборилган мурожаатлар, агарда 
уларни ҳал этиш масаласи судларга тааллуқли бўлмаган ҳолатларда, 
беш кун муддатдан кечиктирмай тегишли идора ёки мансабдор 
шахсларга жўнатилиши ва бу ҳақда фуқарога маълум қилиниши 
керак. 
Суд ходимлари ва халқ маслаҳатчилари малакасини ошириш 
ишини ташкил этиш
. Суд ходимларининг малакасини ошириш 
шакллари турли бўлади. Халқ маслаҳатчилари билан ишлаш кўпинча 


164 
иккита асосий йўналишда олиб борилади: уларни юридик тайёрлаш 
мақсадида ўқитиш ва суднинг тарбиявий-профилактика фаолиятига 
жалб қилиш. Суднинг иши устидан жамият назоратининг самарали 
воситаларидан 
бири 
судьяларнинг 
аҳоли 
билан 
мулоқоти 
ҳисобланади. Шу билан бирга, бу одил судлов ғояларини ва суд иши 
тўғрисида маълумотларни тарғиб қилиш конкрет воситаси саналади. 
Суд аппарати ишини ташкил этиш
. Суд органи фаолиятининг 
энг муҳим шартларидан бири иш юритилишининг тўғри ташкил 
этилиши ҳисобланади. 
Суд аппарати одил судловни амалга ошириш, суд амалиётини 
умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш, қонунчиликни 
туркумлаштириш ва тарғиб қилиш ҳамда бошқа ишларни амалга 
оширишда суд фаолиятини таъминлайди. 
Судда иш юритиш бўйича ишлар судда кўриб чиқиладиган 
ишлар ва бошқа ҳужжатларнинг юришини рўйхатга оладиган 
белгиланган шаклдаги журналлар, китоблар, карточкалар ва 
нарядларни юритишдан иборатдир. 
Иш юритиш бўйича умумий раҳбарлик суд раиси томонидан 
амалга оширилади. Иш юритиш бўйича бевосита масъулият 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish